Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1616
Печат

 

vatan16 2016Қай бир йили жияним Рустам Омонов Россияга муҳожирликка шайланди, у билан хайр-хушлашмоқ истагида уйига йўл олдим. Борсам, қариндошлар тўпланган, жияним эса, у-бу нарсаларни сафар халтасига жойлаш билан овора эди. Шу дам бир аёл Рустамнинг ёнига энтикканича келди-да, қўлидаги нарсани кўрсатиб:

-Ўғлимнинг ёнига борар экансан, икки сиқимгина нарсани етказиб, унинг қўлига тутқаз!

-Бу нима, хола!?

-Бодом мағзи, Соатмуроджон телефонда икки сиқим бодом юборишимизни тайинлаган эди,- деди саросимага тушган аёл елим халтанинг бир чеккасини бармоғи билан очиб.

-Бўрихол хола, бу икки сиқим нарса Соатмуроднинг қорнини тўйғазармикин?

-Унинг айтишича, қорин тўярга эмас, Тожикистон заминида ўсган, яъни ўзимизнинг томорқадаги бодом дарахтининг мевасидан юборинг,- деган эди.

-Ҳа-а, тушундим…-деди энгашган қаддини ростлаган Рустам.

Жияним унсиз тик туриб қолди-да, хаёл уммонига ғарқ бўлди: -Эҳ, қўшним-а, жигарбандингизга илиниб юбораётган икки сиқим бодом мағзини бошқа маънода тушунибман. Қорин тўярга эмас, бу мева Тожикистон тупроғида унган, шу заминда ҳайқириб оқаётган Вахш дарёси сувига тўйинган дарахтнинг ҳосили. Тушундим, бу икки сиқим бодом мағзини кўриб Соатмурод Ватан ҳиссини туяди. Гоҳ-гоҳида бодом мағзини сиқимлаган кўйи ҳаприққан қалби бир оз бўлса-да, таскин топади. Сафар арафасидаману  Ватан қўмсовини қанақа ҳис этаман. Рустамнинг хаёл тизгини тортилди, саксон икки баҳорни қаршилаган Тинуқ момо невараси ёнига келиб ўзининг одатига хос баланд овозда гапирди:

-Рустам, мана буниям жойла!!

-Бу нима?

-Ҳе-е, сенларга айтмасам қўймайсанлар, Ватан тупроғи, шу ҳовлимиздан олинган тупроқ!

-Ахир, буни нима қиламан!?        

-О-ол, жойла! Бунда ҳикмат кў-ўп, ўғлим! Қачонки, мусофирлик ҳаётингни бошлайсан, шунда ҳаммасига тушуниб етасан,- деди чорси рўмоли чалғайини елкасига тортиб қўйган момо ва қўлидаги оқ сурп халтачани неварасига тутқазаркан гапида давом этди: -Қаерда юрсанг, ёнингда шу тупроқ бўлса, кўнглинг тўқ бўлади. Сени Ватаннинг шу икки сиқим тупроғи қўллайди. Гўёки Ватанда юргандек ҳис этасан ўзингни. Ватан тупроғи қўйнингда бўлса, кўнглинг тўқ, юрагинг ўқ, қўл мускулларинг бўртиб туради, яъни вужудингни жасурлик, шижоат эгаллайди…

Йил ўтмай, Рустам жиян Россиядан қайтди. Элимиз урф-одатига кўра, жиян билан омонлашувга шошилдим. Бир пиёла чой устида суҳбатимиз қизиди. Муҳожирлик хизматидан тушган даромад ва унинг сарф-харажати хусусида гурунгимиз ўз ўрнига тушгач, жиянимга ўзга юртда юрган киши ўз Ватани қўмсовида дили безовта бўлармикин, деган савол билан мурожаат қилиб, момоси берган бир кафт тупроқ хусусида ҳам эслатиб қўйдим.

-Азим Москва шаҳрида муҳожирликда юрган эдим. Бирида шаҳар айланиб қанақадир юмуш ташвишида шахдам одимлаб бораётгандим не кўз билан кўрайки, шундоқ рўпарамда Тожикистон давлатининг байроғи ҳилпираб турибди.

Шунда гўё яқин қариндошимни кўргандек байроқ кўзимга илиқ ташланди, бир фурсат сеҳрланган мисол тошдек қотиб қолибман. Яна юртим байроғининг уч тусда жилоланишига маҳлиё боқиб, матонинг ҳар бир ранги қанақа маъно касб этишини айтибман. Беихтиёр, ўнг қўлимни кўксимга қўйиб Тожикистон давлат мадҳиясини шунчалик жозибали, дилтортар оҳангда айтибманки, ҳатто, ўткинчи одамлардан икки нафари ёнимда туриб қолган экан. Ўшанда сеҳрландимми ё юрт соғинчими, оромим йўқолди,- дея Рустам гулдор пиёланинг чойини ҳўплади-да, яна гапида давом этди. -Тоға, ҳақ гапни айтсам,  ўзга юртда юриб, Ватан соғинчи, қўмсовини сўз билан айтиш мен учун нақадар қийин кечмоқда. Гапни ўрнига қўйиб айтишга ожизман, сўз тополмайман. Қаранг, Ватанни қўмсаш ички бир туғёнми, недир билмайман. Қисқаси, ўзингиз сўз топиб айта қолинг.

Шу дамда бир фикрга ойдинлик киритиш мен учун муҳим эди. Жиянимнинг кўз остига олиб қўйган қизи бормикин ё биронтаси билан севиб-севилиб, муҳаббат деб аталмиш қўрғонга эга бўлдимикин, деган андишани бошдан кечирардим.

-Жиян, айтсам айта қолай, гўё севган қизингга ошиққандек Ватан қўмсовида ороминг йўқолади, севгилисига интиқ ошиқдек талпинасан, тафтли юрагинг фақат Ватанга интилади,- дея гапимда давом этмоқчи эдим, эшик бўсағасини ҳатлаб икки нафар йигит хонага кириб келди-ю суҳбатимиз шу лаҳзада якун топди.

Ўзбекчилик, урф-одатимизга кўра, ўзга юртни кезиб келган Рустамни чойга таклиф этдим. Ош тановулидан сўнг суҳбатимиз айни қизиган палла эди, гап муҳожирлик ҳаёти, воқеалари хусусида бўлиб, яна ўзи туғилиб ўсган, киндик қони томган юрт соғинчига тақалди.

-Рустамжон,- дедим дилимга туккан нарсани билмоқ истагида,- момонг берган бир кафт тупроқ сенда қанақа ҳиссиёт уйғотди?

-Ҳақ гап, юк халтадан тугунчани очиб юрт тупроғини кафтимга олар эдим, тупроқни кўзга суртган кунларим кўп бўлди. Шунда Ватан қўмсови кучайиб, қалбимда безовталик бошланарди. Ҳаяжон босиб, учарга қанотим бўлмай, кучим телефонга етарди: яқинларим билан суҳбатлашиб, Тожикистондаги ўзгаришлардан воқиф бўлардим. Ўша соатларда овутилган  кичкинтой мисол юпанч топардим. Ватан ҳақида кўнглимга қуйилиб кирган илиқлик вужудимда сокинлик уйғотиб таскин олардим.

Орадан ой ўтиб, яна Рустам билан учрашдим. У Дўстий ноҳиясидаги «Нури Вахш» қишлоқ жамоати Навобод қишлоғидаги «Қизилбой» савдо дўконида сотувчи бўлиб иш бошлаган экан. Халқ хизматида бўлиб, эл дастурхони фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган Рустам ҳали-ҳануз Ватан қўмсови хусусида сўраб қолади:

-Кўнгилни ҳаприқтирувчи Ватан ҳақидаги соғинчлар ҳақида нима деган бўлардингиз?-деб сўради.

-Қалбимнинг қўрисан, эй  Ватан, дейиш билан чекланардим. Чунки қалб қўрингни  бериб, Ватанни эъзоз этиш ўғлонлик бурчингдир.

- Қалбимнинг қўрисан, эй, Ватан!!  Тожикистон, сенинг фарзандингман, мудом таъзимдаман, эй, она-Ватан! - дея ўрнидан турган Рустам ўша момоси тутқазган сурп халтачани олди-да, очиб бир кафт тупроқни юз-кўзига суртди.

 

Имомқул  Эшмуродов,

Дўстий ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

МОРАТОРИЙ – ОЗОД РИВОЖЛАНИШ ДЕМАК...

 

Ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990753

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478019
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3947
4027
21632
7426653
99663
114875
7478019

Сизнинг IPнгиз: 3.138.175.166
Бугун: 23-11-2024 17:14:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015