Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1804
Печат

 

ona vatannВатан тўғрисида сўз кетар экан, юрагимни жиз эттириб, ҳаприқтирадиган ҳар бир нарса мен учун Ватан бўлиб туюлади. Дейлик, ариқчада шилдираб оқаётган сув, ҳовлини ифори тутган райҳон, оқиб келаётган олма-ю беҳи, янги ўрилган ўтдан таралаётган ялпиз ҳиди, тор кўчада сочилиб ётган сомон, тандирда қизариб пишаётган нон, чақалоқ йиғиси-ю она табассуми, сув сепилган тупроқнинг ҳиди, ошхона мўрисидан осмонга ўрлаётган тутун, уй томида осилиб турган сумалак, ҳамма-ҳаммаси мен учун азиз, мен учун яқин.

Ахир, айтинг, инсон учун Ватандан яқин яна нима бор? Инсон ҳаётида нима воқеалар рўй бермайди, дейсиз? Она фарзандини ёки фарзанд ота-онасини ташлаб кетиши, ёр хиёнат қилиши, дўст омонат бўлиши мумкин. Одамнинг ҳаётдан кўнгли совиб, дунёларга сиғмай қолиши мумкин. Аммо айтинг-чи, Ватан Сизга хиёнат қиладими? Гарчанд меҳрсиз бўлсангиз-да, муқаддас тупроғи устида яшаб юрасиз, жонингиз узилганда яна Ватан муқаддас тупроғи билан сизни ўз паноҳига олади. Энди айтинг-чи, бундай меҳр, бундай садоқат яна кимда бор?

Шунинг учун ҳам киндик қони тўкилган инсон борки, дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин, Ватанига талпинади. Ўз Ватанида қўним топиб, ўлим топиш ҳам барчага насиб этавермайди. Афғонистон ва Ҳиндистонни бириктириб, буюк империя тузган Бобур савдогарлар келтирган биргина қовуннинг исига маст бўлиб, Ватанини соғиниб кўз ёшлар тўккан,  Фурқат Хитойда оила қуриб,  тўртта ўғил кўрган бўлса-да, қалби Ватан соғинчида фироқ чекиб ўтган. Бобожон Fафуров Москва шаҳрида охирги нафасини олаётган чоғида қишлоқнинг зилол сувидан ичишни орзу қилган. Умри Ўзбекистонда ўтган Абдулла Қаҳҳор киндик қони тўкилган Ашт йўлларига термулиб, узоқ ўйларга толган… Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Келинг, яхшиси ўзим гувоҳ бўлган воқеалардан айтай.  У хотини ва икки фарзандини ташлаб Россияга кетди ва ҳақиқий ҳаётни энди топдим, деб ўша ерда бошқа ёшгинасига уйланиб олди. Россиялик хоним унинг кучидан, пулидан фойдаланиб, даврини сурди. Хотини ва болалари эса, одамлар эшигида мардикорлик қилиб, тирикчилик қилишди. Ота-она, ака-укалар, қариндош-уруғлар, дўсту ёрлар гапи, насиҳати бекор кетди. Йиллар ўтиб, болакайлар улғайди, йигит бўлди. Оталарини қайтариш учун у яшаётган юртга боришди. Аммо шунда ҳам кўнгил қурғур эримади. Хотиннинг кўз ёшлари уволи тутдими ёки тақдири азалми, ишқилиб, йигит тузалмас дардга чалинди. Тайёр даромаддан маҳрум бўлган ҳурлиқо уни ўша куниёқ ташлаб кетди. Куни яна бир пайтлар ўзи воз кечган ўғилларига қолди. Онанинг яхши тарбиясини олган ўғиллар отани навбат билан қарашди, даволатишди, аммо натижа бўлмади. Ўлими яқинлашганини билган бемор қалбида Ватан тупроғига етиш истаги пайдо бўлди. Болалиги ўтган кўчалар кўз ўнгида пайдо бўлиб, қулоқлари остида ёр-ёр садолари янграй бошлади. Хотини ва болаларини хўрлагани, одамларнинг нафрат тўла кўзлари уни эзиб юборди. Пушаймонлик ҳиссидан кўз ёшларини тўхтатолмади. Оталарининг сўнгги истагини адо этиш учун болалар нималар қилишмади дейсиз. Унинг қишлоққа қайтишига биров ёрдам берай, демади. Уни олиб кетишга қўрқишар, бирор баҳона излаб топишарди. Ўзингники ўзингга ярайди деганларидек, фарзандининг бири уни қишлоққа олиб келди. «Чиқмаган жондан умид» деганларидек, самолётдан тушибоқ касалхонага олиб борди. Аммо шифокорлар энди кеч бўлганини, яхшиси тезроқ уйига етказишларини айтди. У ташлаб кетган уйига кириб, янги уйларни, бошида кўз ёшларини оқизиб турган маъсума хотинини кўрди. Аёлига айтадиган гапи кўп эди, аммо тили гапдан қолган, нигоҳлари билан жуфти ҳалоли юзига илтижо-ла  термулди, ундан кечирим сўради, кейин оҳиста кўзларини юмди. Юмганда ҳам қаттиқ юмди. Унга ўз Ватани бағрига қайтиш насиб этди. Оталари меҳрига қонмаганлари болалар учун бир умрлик армонга айланди.

…1992-1993 йиллар. Юртда фуқаролар уруши охирлаган пайтлар. Мансабпараст «кимса»ларнинг касофати-ла юз берган мазкур урушда мен ҳам  жуфтимни бой бердим. Болалар учун нафақа қоғозларини тўғрилаш учун ноҳия ҳукуматида навбатда тургандим. Бир келинчак келиб ёнимга ўтирди. У билан тезда тил топишиб олдим. Бошидан ўтказганларини ҳикоя қилиб берди:

–Турмуш ўртоғим қари онасини Панж дарёси бўйига элтиб, олдиларига бир ҳафтага етарли егулик қўйиб, мени чақалоғим билан Афғонистонга олиб кетмоқчи бўлди. Қайнонамга шунча ялинсам ҳам ўзга юртга  кетишни хоҳламадилар. Эрим мени онам қучоғидан зўрға ажратиб олди. Шу пайт ўқ овозлари эшитилди. Қочоқлар шошилиб, меш вазифаисни ўтаётган «КаМАЗ»лар дамланган камерига мингашиб, дарёдан сузиб ўта бошлашди. Биз ҳам жонимиз борида шундай мосламага миндик. Менинг қўлимда чақалоғим бор эди. Бир қўллаб ўзимни тутишим қийин бўлди. Шунда турмуш ўртоғим иккиланиб ҳам ўтирмай, қўлимдан болани олиб, дарёга ташлаб юборди. Мен телбаларча қичқирардим. Эрим эса, тирик қолсак, яна фарзандли бўламиз, деб мени юпатмоқчи бўларди. Минг азоб билан афғон томонга ўтдик. У ерда бир тўда соқол-мўйлови кўксига тушган қуролли кишиларга дуч келдик. Улар бизга овқат, нон беришди. Чодирларга жойлаштиришди. Негадир мени алоҳида капага олиб боришди. Ёввойиларнинг асл ниятлари ярим тунда аён бўлди. Тепамда турган махлуқни кўриб, ёрдам сўраб қичқирдим. Хавотирда бўлган эрим овозимни эшитган замони югуриб келди. Аммо кўз ўнгимда уни отиб ташлашди. Мен эса, бир куннинг ўзида ҳам Ватаним, ҳам болам, ҳам эримдан ажралиб, ғамдан ҳушимни йўқотдим. Қолган кунларимни айтиш у ёқда турсин, эслашнинг ўзи даҳшат. Минг-минг шукрки, Худонинг ўзи бизга оқил, шафқатли раҳбарни юборди.  Эмомали Раҳмоннинг ёрдами билан яна Ватанга қайтдим. Аммо биз яшаган уй ёниб кул бўлибди. Қуруқ ер қолибди. Бошқа қўшниларимиз ҳам қайтиб маконларини обод қилишяпти. Менинг кўзимга дунё тор кўринди. Ўзимни ўлдирай десам, гуноҳга ботаман. Турмуш ўртоғимнинг гуноҳларини кечириши учун Аллоҳга муножот қилишим керак. Бу азоблар менга юборилган синов бўлса, ажабмас. Шунга ёрдам сўраб келдим. Битта бошпанам бўлса, чеварлик билан ҳам ўзимни тиклаб олардим, деди ҳамроҳим. 

Шунча азобни бошидан кечирган аёлнинг иродасига қойил қолдим. Уйсиз, кимсасиз қолган бўлса ҳам ўз юртига қайтганидан боши осмонда, кўнгли хотиржамлиги менинг ҳавасимни келтирди. Чунки унда дард бор, Ватан соғинчига йўғрилган дард.

Ҳа, халқимизнинг  оғир кунларни бошдан кечиргани рост. У кунларнинг ортда қолишига кўмаклашган, ғамхўрлик қилган Президентимизнинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демай астойдил ҳаракат қилгани ҳам  ҳақиқат!

Ўша қонли уруш даврида мен Шаҳритуз ноҳиясида яшаганман. Қўшни Қабодиён ноҳияси аҳолисининг Кофарниҳон дарёсидан кечиб, биз томонга кўч кўтариб келган пайтидаги таҳликаларни, дарёнинг у томонида гуриллаб ёнган уйларни, чақмоқдек учган ўқларни ўз кўзим билан кўрганман. Очилган пахталар терилмай оқиб ётганини, пахтазорлардан ўликлар топилганининг гувоҳи бўлганман. Ўша оғир кунларнинг бирида турмуш ўртоғимга «Хўжандга кетайлик», деб ёлвордим. Шунда у киши «Қирқ йил қирғин бўлса ҳам, ажали етган киши ўлади. Мен қандай қилиб киндик қоним тўкилган жойни, ота-онамни, ака-укаларимни ташлаб кетаман, бу эр кишининг иши эмас»,–деб жавоб бердилар. Мен эса, агар бизни отмоқчи бўлишса, мен уларга: «Илтимос, мени отмай туринглар. Шундай Хўжанднинг аэропортига етганимда, зинадан тушаётганимда отсангиз майли. У ёғига ўлигим қишлоғимга етиб боради»,- деб айтаман десам, у киши кулиб: «Эҳ, менинг соддагинам, улар сенинг жонингни олиш учун шунча заҳмат чекиб ўтиришадими, бир ўқ билан жонингни олиб қўя қолишади»,- деган эдилар. Бу гапларнинг замирида ҳам Ватанга муҳаббат ётибди, аслида.

Ўша оғир дамларни эслар эканман, бугунги тинч, обод  замонга шукрона этмай, ҳар хил гуруҳларга қўшилиб, эл тинчлигини бузаётган, алдовларга учиб, Ватанини тарк этиб, Сурия томон кетаётган ёшларнинг умрига ачинаман. «Ватанни севмоқ иймондандир»,- дейилган ҳадиси шарифда. Исломни ниқоб қилиб олган буқаламунлар эса, пулу молу давлат эвазига ўзларини ватанпарвар, ҳақиқий мусулмон қилиб кўрсатадилар, содда одамларни тузоққа илинтирадилар. Алдовларга учганларнинг охири пушаймонлик, ё ўликлари ўзга юртларда қолиб кетади, ё хору зорликда, Ватаннинг бир кафт тупроғига илҳақ бўлиб ўтадилар.

Ҳа, инсон яшар экан, ўз юртида яйраб яшасин. Кимдандир кам, кимдандир ортиқ, қандай бўлмасин, ҳар бир кишининг ўз макони бўлсин. Ҳеч бандани Ватан ишқи тарк этмасин. Ватан ишқи борки, йил сайин юртимиз тинч, обод бўлиб бораётир. Бугун Мустақил Тожикистонимиз 25 ёшли навқирон йигит, гўё. Айни кучга тўлган, билагида қуввати, юрагида ғайрати бор йигит! Илоҳо, ер юзининг жаннати бўлган она юртимизга кўз тегмасин.  Барчангизга Ватандорлик муборак бўлсин, ватандошлар!

 

Бихалича Ахмедова, Хўжанд шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сўқир келинчак

 

Ёхуд хатога бой берилган умр

Таҳририят ходимлари билан биргаликда газетанинг кейинги сонини тайёрлашга киришдик. Хато ва камчиликлар бартараф этилиб, чоп этишга олиб кетилди. Ходимларимиз бирин-кетин уйларига йўл олишди. Иш вақти тугаб, идорада ёлғиз қолдим. Ишидан қайтаётган ўғлимни кутиб, тахланиб ётган қўл ёзмаларга кўз югуртириб ўтирардим.

Ташқарида чанг-тўзон кўтарилиб, шамол увиллай бошлади. Шом ўз

Муфассал...

Касб фидойиси бўлиш масъулияти

 

Наимахон Кузибоева Ж. Балхий ноҳиясидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасини 1979 йили олтин медал билан тугатди. Шифокорлар оиласида вояга етган ва ота касбига алоҳида меҳр қўйган Наимахон Кузибоева юрагида ин қурган орзусига эришиш илинжида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Жўшқин талабалик йиллари тиббиёт илмининг сирларини пухта эгаллаган Наимахон олийгоҳни 1996 йили муваффақиятли тугатди. Олийгоҳ йўлланмаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990747

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478015
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3943
4027
21628
7426653
99659
114875
7478015

Сизнинг IPнгиз: 18.221.93.167
Бугун: 23-11-2024 17:13:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015