Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 2235
Печат

 

chorvaҚабодиён ноҳиясидаги «Қабодиён» жамоа хўжалигида Чори Тоғайназаров ва Шаҳритуз ноҳиясидаги Ю. Гагарин номли деҳқон хўжалигида Чўпонқул Маматқуловлар раҳбарлик қилаётган қоракўлпарварчиликка ихтисослаштирилган фермаларининг чорвадорлари жамиятнинг қўй-эчкиларини қишдан талафотсиз, соғлом чиқариб, қўзилатиш мавсумига ҳар қачонгидан ҳам катта ва пухта тайёргарлик билан киришган эдилар.

Лекин Вахш водийсида бу йил қиш ва баҳор об-ҳавоси ёғингарчиликсиз келиши март ойининг биринчи ярмига қадар қир-адирлардаги, айниқса, «Ақтоғ», «Армунтоғ» ва «Тўйин тоғ» массивидаги «Ғарғара», «Оғилсой», «Қўнғирот адир», «Девол-қоқ», «Калта-қўл» ва «Чордағал» каби баҳорги яйловларида жамиятнинг қўй-эчкилари тўйиб ўтлайдиган қўнғирбош, қорабош, қўзиқулоқ, нахутак, сета, донашўр, қуш кўзи ва шувоқ каби бир ва кўп йиллик ўсимликларнинг қуриб қолишига олиб келди. Бу ҳолат чўпон-чўлиқларни ташвишга солиб қўйди.

Март ойининг биринчи ярмидан кейин тўхтовсиз, кетма-кет ёққан ёмғир туфайли қир-адирлар, айниқса, баҳорги яйловларда баҳор энди бошлангандай бўлди. Ҳаммаёқ қайтадан кўм-кўк.  Қўй-эчкилар ва қўзи-улоқлар тўйиб озиқланмоқда. Қиш мавсумининг охирларида ва баҳорнинг ярмигача давом этган ёмғирсизлик қийинчиликларига бардош бераётган ферма чорвадорлари қўзилатиш компанияси даврида хормай-толмай меҳнат қилиб, ҳар куни туғилаётган қўзиларни эҳтиётлик билан онасидан адаштирмасдан, она-бола қилиб, иссиқ жойларда сақлаб, вояга етказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Қоракўлпарварлик соҳаси мутахассисларининг айтишича, Тожикистонда қоракўл қўйларини кўпайтириш бугунги куннинг асосий талаби ҳисобланади. Чунки, республикамизда қўйчилик соҳасида парваришланаётган 5 хил зот энг арзон ва кам харажат 4 хил қимматбаҳо маҳсулот; жаҳон халқаро муйна бозорида машҳур бўлган жакет (камзулчабоб), ребристий, (қовурғасимон) ва плоский (яссисимон), гули тим қора, осмонранг ва сур каби қоракўл териси, юқори калорияли тўйимли ва тез ҳазм бўладиган гўшт пишлоқ ва доришунослик саноати учун ширдон ва енгил саноат учун жун олишга имконият туғдиради.

Бу икки хўжаликда тим қора, осмонранг ва сур рангдаги қўйларнинг бронза, платина ва қаҳрабо ранг-баранг  зотларини кўпайтиришнинг асосий йўли қўзилатиш компанияси даврида кўпроқ соғлом ва бақувват қўзиларни ўстиришга қолдириб, уларнинг 18 ойлигигача талафотсиз, соғлом ўсишига шароит яратиш керак. Шунинг учун, бу икки хўжалик чўпон-чўлиқлари истиқлолиятнинг 25 йиллик байрамига атаб, тим қора, осмонранг ва сур рангдаги қоракўл қўйларнинг туёғини янада кўпайтириш учун қўзилатиш мавсумида 6676 бош она совлиқларнинг ҳар 100 бошидан 95-96 бош қўзи олишга бел боғлаганлар. Шу кунгача хўжалик чўпонлари ҳар қандай қийинчиликларга бардош бериб, ўзларига биркитилган ҳар 100 бош она-совлиқдан 91-92 бошдан соғлом ва бақувват қўзи олишга эришдилар. Айниқса «Қабодиён» жамоа хўжалигидаги Чори Тоғайназаров мудирлик қилаётган ферманинг Абдусамад Қодиров ва Рустам Хўжамбердиев, Шаҳритуздаги Ю.Гагарин номли деҳқон хўжалигидаги Чўпонқул Мамадқулов мудирлик қилаётган ферманинг Дилшод Қабулов ва Мамараҳим Қабулов каби илғор чўпонлари ўз отарларидаги 250-300 бош она-совлиқнинг ҳар 100 бошидан 92-93 бошдан соғлом қўзи олишиб келажакда тим қора, осмонранг ва сур қўйлар сонини кўпайтиришни ўз олдиларига олий мақсад қилиб қўйишган.

 

Тошбой Кўганов,

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди,

Тожикистон чорвачилик илмий тадқиқот институти ходими.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик умр баҳори, хазонли кузга айланмасин…

 

Умр - ўткинчи…

Шиддатла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу жараён -тирикликка йўғрилиб, инсонга ато этилган бир сиқимгина ҳаёт парчаси.

Ёшлик - бандасига берилган умрнинг гуллаб-яшнаган фасли, тақдир яратувчи палласи. 

Муфассал...

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2502144

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9928686
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1075
3047
12448
9895679
65247
107749
9928686

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.61
Бугун: 21-08-2026 08:03:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015