Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 02 Октябр 2015 Кӯришлар: 2591
Печат

 

tashxisФункционал ташхис – бу ташхиснинг органлар ва тизимлар фаолияти бузилишини белгилаш вазифасига эга бўлган бўлими. Бошқа сўзлар билан айтганда, фақатгина функционал-ташхис усули, агар улар аниқ бўлса, органлар ва органим тизими фаолияти етарли ёки етарли эмаслиги тўғрисида маълумот олишни таъминлайди.  

Функционал ташхис органлар ва организм тизимларининг функционал имкониятларини баҳолайди.

Барча функционал усуллар оғриқсиз ва зарарсиз. Уларни ҳар қандай ёшдаги беморларда кўп марта ўтказса ҳам бўлади.

УЗИ ёки ултрасадо тадқиқот усули эхолокация принципларига асосланган. Махсус узаткич ултрасадо нурларини сочади. Бу нурлар организмимизда акс этади. Компютер бу сигналларни қайта ишлайди. Врач эса, алоҳида органлар ва организм тизимида нуқсонлар бор ёки йўқлиги ҳақида хулоса чиқаради.

Ибн Сино клиникаси ташхис бўлими УЗИ кабинети аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатади. УЗИ кабинети Жанубий Кореянинг "MEDISON" фирмаси  “SONOACE. X. 4” замонавий аппарати билан жиҳозлантирилган бўлиб, у аниқ ташхис қўйиш ва даволашнинг тўғри йўлини танлашда имкон яратади. Бу аппаратнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, у мижозлар ҳақидаги маълумотни бир неча йилларга сақлаб қолади. Бу эса беморларни даволашда қўл келади. Бўлимнинг УЗИ кабинетида қуйидаги текширувлар ўтказилади: овқат ҳазм қилиш органлари текшируви, жигар УЗИси, ўт пуфаги УЗИси, ошқозон ости бези УЗИси, талоқ УЗИси. Шунингдек, бу ерда пешоб тизими органлари текшируви: буйраклар УЗИси, сийдик йўли УЗИси, пешоб қопи УЗИси, мояк халтаси УЗИси, бачадон ва тухумдонлар УЗИси, қалқонсимон безлар УЗИси, қорин қафасида суюқликни аниқлаш учун УЗИ ва бошқалар ўтказилади.

Мазкур ташхис хизматлари қиймати 19 дан 49 сомонийгачани ташкил қилади. Бироқ, “Суғуртаи миллий” суғурта компанияси “Амал” суғурта пакетининг бахтли эгалари бу хизматларнинг атиги 20 фоизини тўлайдилар.

Функционал ташхиснинг яна бир муҳим таркибидан бири электрокардиография (ЭКГ) ҳисобланади.

ЭКГ – бу юрак электрик фаоллигини қайдга олиш бўлиб, юракни тадқиқот қилиш энг осон усули ҳисобланади. ЭКГ амбулатория амалиёти ва уйда, жумладан, профилактик мақсадда кенг қўлланади. Ташхиснинг бу турини 18 сомонийга, суғурталанган мижозлар учун атиги 9 сомонийга ўтказиш мумкин. Электрокардиографиядан ташқари Ибн Сино клиникасида Эхокардиография ҳам ўтказилади. Бу ташхис қиймати 177 сомонийни, “Амал” суғурта полиси мавжуд бўлганида эса 89 сомонийни ташкил қилади.

Лиса – “Тест Добутамин”ни ўтказиш барча харажат материалларини қўшиб ҳисоблаганда 413 сомонийга тенгдир. Суғурталанган мижозлар эса атиги 207 сомоний тўлайдилар.

Еще одним видом эффективной функциональной диагностики является компьютерная томография. Бу усул неинвазив (тери қопламаси ёки шиллиқ қаватларга зарар етказмасдан организм ичига киритишга асосланган) ташхис тури бўлиб, тўғри ташхис қўйиш ва зарур даволаш усулини қўллашда маълумот олиш асоси ёки қўшимча манбаси бўлиб хизмат қилади.

Бундай тадқиқот натижасида, мисол учун, мия компютер томографиясида барча органларнинг кесик сурати пайдо бўлиши керак.

Компютер томографияси маркази барча суратларни компютер экранига чиқаради ва лозим бўлганда уларни чоп этади.

Оддий рентган тадқиқотлари олдида бунинг устун жиҳати шундаки, ўпка компютер томографияси, мисол учун, юмшоқ ҳужайралар ва қон томирларини кесик ҳолда кўрсатиб, бемор ҳолатини аниқ кўрсатади. Умуртқа поғонасини компютер томографиясидан ўтказиш ҳам шундай. Бунда суюк ҳужайралари оддий рентгендагидан кўра аниқ кўринади ва кутишни талаб қилмайди.

Ибн Сино клиникасида 250 сомоний қийматга эга бўлган оддий компютер томографиясидан фойдаланиш мумкин. Суғурталанган кишилар учун бу 175 сомонийга тушади. Ёки бўлмаса, контраст компютер томографияси 500 сомоний бўлиб, суғурталанганлар учун 350 сомонийни ташкил қилади.

Тиббий хизматлар нархлари ҳақидаги барча маълумотлар билан қуйидаги сайтимизда танишишингиз мумкин:

http://www.ibnisino.tj/ru/tseny/dushanbe.html   

 Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ислом шариати кимларга рўза тутмасликка ижозат беради?

 

Тожикистон Уламолар кенгаши  раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг  жавоблари

 Июн йилнинг энг иссиқ ойларидан бири ҳисобланади. Мамлакат обу ҳавони ўрганиш Агентлиги мутахассислари бу ойда ҳароратнинг меъёрдагидан баланд бўлишини айтишмоқда. Бунга қўшимча тарзда жорий йилда Рамазони шариф ойи йилнинг энг иссиқ ойларидан бирига тўғри келди. Рамазони шариф ойи тақвимига кўра, ҳар бир мусулмон киши 3.15 дан 19.55 гача ейиш ва ичишдан тийилиши, яъни рўза тутишга вазифадор.

Муфассал...

Камол Хўжандий ғазаллари - немис тилида

 

Машҳур тожик мумтоз шоири Камол Хўжандий ғазаллари биринчи марта немис тилида нашр этилди. "Ишқи минўї"  ("Осмоний ишқ") деб аталган китоб Хўжанддаги "Ношир" нашриётида чоп этилди. Бу китобни қўлига олган шеърхон Камол Хўжандий ғазалларини икки тил - тожик ва немис тилларида ўқий олиши мумкин.

Китоб таниқли олима, филология фанлари доктори, академик Бобожон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2602834

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10320431
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2
3882
3884
10274571
55943
161581
10320431

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 00:00:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015