Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 2044
Печат

 

mehrg 113 октябр куни Душанбе шаҳрининг Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида Меҳргон ва Деҳқонлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, бир қатор вазирлигу идоралар, комитетлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода меҳмонлар ва иштирокчиларни Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан қутлар экан, жумладан, шундай деди:

- Меҳргон байрами тожиклар маданияти ва тамаддунида ўзига хос ўринга эга бўлиб, халқимиз унинг олий қадриятларини ўз тарихий хотирасида, нафақат, бой маънавий мерос сифатида, балки ажнабийларнинг босимидан қатъий назар минг йиллар давомида урф-одатларини кенг нишонлаб келади.

mehrg 2Давлат бошлиғининг миллий байрамларга эҳтиром кўрсатиш ва уларни қайта тиклашга бўлган алоҳида эътибори боис, мамлакатимиз мустақиллиги йилларида Меҳргон байрами қайта тикланиб, энг яхши миллий маросимларимиз қаторига кирганлиги ҳамда ҳар йили тантанали равишда нишонланиши махсус таъкидлаб ўтилди.

Мамлакат Президенти муҳтарам   Эмомали     Раҳмон 2011 йили Тожикистон Аграр университети ташкил этилганлигининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда таъкидлаганидек, Меҳргон Наврўз сингари деҳқонларнинг ноз-неъматларга тўла дастурхонининг файзу баракатини ўзида акс эттирадиган энг яхши инсоний анъаналардан биридир. Шунинг учун ҳам, ҳар йили ўзига хос шукуҳ билан нишонлансин. Зеро, қадим замонлардан ер билан ишлаган ва деҳқончиликнинг юксак маданиятига эга бўлган тожик халқининг ўзига хос урф-одатлари ҳамда бой маданияти бугунги кунгача сақланиб қолган ва умумбашарий тамаддуннинг узвий қисми сифатида инсоният учун хизмат қилади.

mehrg 3Таъкидлаш жоизки, Тожикистон давлат мустақиллиги миллий урф-одат ва анъаналар, жумладан, Меҳргон байрамининг қайта тикланиши учун янги даврни бошлаб берди. Зеро, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 5 августдаги қарори билан Меҳргон байрами республика миқёсида миллий байрам сифатида эътироф этилди. Қолаверса, мамлакат Ҳукумати доимий равишда бой маданий мерослар ва аждодларимиздан қолган урф-одат, анъаналарнинг давлат миқёсида қайд қилинишига интилиб келади.

Меҳргон сўзи икки қисмдан иборат бўлиб, луғатларда шундай келтирилади: «Меҳр» - муҳаббат, самимият, дўстлик ва «гон» - нисбатга бўлган далил, яъни бир нарсага мансублик демакдир.

Сомонийлар давридан бошлаб, кўплаб шоирлар ўз ашъорларида Меҳргон байрамини васф этишган ҳамда байрам муносабати билан шоҳлар ва одамларни муборакбод айлашган.

Рўдакий Меҳргон байрами кириб келиши муносабати билан сомонийлар амири Наср IIни табриклаб, шодлик ва сурур айёмининг келганлигини таъкидлайди:

Малико, жашни

               Меҳргон омад,

Љашни шоҳону

               хусравон омад.

Хаз ба жойи мулҳаму

                        хиргоҳ,

Бадали боғу бўстон

                             омад.

Наврўз байрами муносабати билан созандалар «Наврўзи бузург», «Наврўзи Қайқубод», «Наврўзи хурдак», «Сози Наврўз», «Боди Наврўз» сингари оҳангларни яратишгани каби, Меҳргон айёмига бағишланган «Меҳргоний», «Навои Меҳргоний», «Меҳргони бузург», «Меҳргони хурдак» мусиқалари басталанган. Низомий «Навои Меҳргоний» ҳақида шундай ёзади:

Чу нав карди Навои 

                       меҳргони,

Бибурди ҳуши халқ

                 аз меҳрбони.

Кўплаб манбалар, жумладан, Арўзи Самарқандийнинг «Чаҳор мақола»си, «Бундаҳишт», «Ёдгори зарирон» ва бошқа асарларда Меҳргон байрами борасида маълумотлар келтирилиб, қуйидагича таъкидланади: - «Меҳргон меҳрмоҳнинг ўн бешинчи ва ўн олтинчи кунларида қуёш шукронаси байрами сифатида нишонлади». Масъуди Саъди Салмон эса, бундай ёзади:

Рўзи меҳру моҳи меҳру 

жашни фаррух Меҳргон,

Меҳр бифзой, эй нигори

     моҳчеҳри меҳрубон!

Эслатиб ўтиш жоизки, Меҳргон байрами ва Деҳқонлар куни муносабати билан республикамизнинг барча шаҳру ноҳияларида қишлоқ хўжалиги, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари ва оммавий сайллар ташкил этилиб, санъат усталари томонидан концерт дастурлари уюштирилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Юртнинг ҳимояси ҳам ибодатдир

 

Фарзандинг юзингни ёруғ қилса, элу юртдан сенга “раҳмат” олиб берса, ўз бурчини оқлашга интилса... Шундай пайтларда ҳар қандай ота-она ҳам алланечук хурсанд бўлиб кетади, кўнгли фахру ифтихорга тўлади. Ноҳия ҳарбий комиссариатида кўнгилли сифатида қайдга олинган ўғлим Абдуллажондан ҳар гал: -Албатта, ҳарбий хизматга бораман. Ватанни биз қўриқламасак, ким қўриқлайди?! - деган мардонавор сўзларни эшитганимда, шундай ҳолга тушаман.

Муфассал...

Она фарзандини қалби билан тинглайди

 

Ишдан қайтсангиз, салом-аликдан сўнг, фарзандларингиз: -Дада, шакалат опкелдингизми?”- дейишади сабрсизлик билан. Шоколадни олишади-ю кўнгиллари жойига тушади. Аёлингиз: -“Рўзғорнинг камчиликларини олиб келдингизми, дадаси?”- дея қўлингизга қарайди. Селлофан халталарни рафиқангизга узатасиз. Унинг ҳам кўнгли жойига тушади. Онангиз эса: -“Яхши бориб келдингми, болам?!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2412952

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9628691
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1875
2790
16315
9583584
127827
140751
9628691

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.31
Бугун: 30-05-2026 13:53:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015