Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 11 Сентябр 2015 Кӯришлар: 6612
Печат

 

ptozИбн Сино клиникаси офталмолог духтурлари ҳар куни катаракта, нейроофталмология, эндокрин офталмология, кўз мушкул оптик коррекцияси ва бошқа бир қатор кўз касалликлари бўйича мижозларни қабул қилишади. Клиника мутахассислари кўп рўпара келадиган ва энг кўп тарқалган нуқсонлардан бири бу Птоздир. Бу касаллик ҳақида Ибн Сино клиникаси офталмолог врачи Шаҳло Бобожонова тўлиқ маълумот берди:

«Птоз юқори қовоқнинг нормал ҳолатини йўқотиб пастга тушишидир. Бунда беморда кўз ёриғи қисман ёки тўлиқ ёпилиши натижасида, кўриш майдони ҳам бекилади. Шунинг учун птоз нафақат косметик нуқсон, балки жиддий офталмологик касаллик ҳамдир. Юқори қовоқ птози функционал кўрликка олиб келиши мумкин. Юқори қовоқ птози йиллар давомида ривожланган ёки туғма бўлади».

-Мушаклар заифлиги ёки юқори қовоқ асаб-мушак узатиш функцияси бузилишига олиб келувчи жароҳатлар ёки туғма нуқсонлар птоз сабаблари сирасига киради. Ёш болаларда птоз пайдо бўлишига туғруқ пайтида боланинг жароҳат олиши, нейрофиброма (юқори қовоқда асаб пўсти шиши) ёки гемангиома (қон томирлари шиши) сабаб бўлади. Птоз сабаблари орасида ассиметрик икки томонлама секин ривожланаётган шаклини миастения (аутоиммун асаб-мушак касаллиги) деб атайдилар. Дистрофик миастения бир вақтнинг ўзида мимика камлиги ва чакка мушаклари заифлигини чақиради. Офталмопарез иккала кўздаги птоз сабабларидан бири сифатида касаллик симметрик шакли ва кўз доира мушаклари заифлигига олиб келади. Юқори қовоқ птози ўткир шакли одатда, нейроген характерга эга.  Қовоқ пастлаши кўпинча Горнер (нервга таъсирчанлик нуқсони) синдромида кузатилади. Нуқсоннинг мазкур шаклида юқори қовоқ птози фақат бир кўзда ривожланади. Катта ёшдаги кишилардаги птоз сабаблари – қовоқ мушаклари ёш ўтган сайин ўзгариши ва кўз ёриғи устидаги ўз эгилувчанлиги йўқотган терининг осилиб қолишидир. Птоз сабаблари қандай бўлишидан қатъий назар, беморлар офталмолог маслаҳатига эҳтиёж сезишади,- дейди Шаҳло Бобожонова.

Птознинг асосий белгиси – бир ёки иккала кўз қовоғининг пастлаши. Юқори қовоқ птозига чалинган бемор кўзларини тўлиқ ёпа олмайди. бу эса кўриш қобилияти чарчаши ва кўз ҳужайралари зарарланишига олиб келади. Юқори қовоқ птозига чалинган беморлар киприк қоқишда мушкулликка рўпара келишади. Кўриш майдонини кенгайтиришга уриниб, улар бошларини орқага эгишади. Қовоқни қўллар билан кўтаришга уриниш эса, бемор кўзини инфекциялашга олиб келади.

 Птоз ташхиси мушкуллик туғдирмайди. Ташхис қўйиш учун қовоқ баландлиги ўлчанади, иккала кўзнинг ҳам бир-бирига мувофиқ келиши ва ҳаракат тўлиқлиги текширилади.  Юқори қовоқ птози жарроҳлик йўли билан даволанади. Птозда жарроҳлик асосан, қовоқни икки марта кўпроқ кўтариш орқали амалга оширилади. Бунинг учун птоз касалидан даволанишни истаган бемор қовоғига учта «П» кўринишли  чок солинади. Жарроҳликнинг бу тури туғма птозга эга бўлган мижозларда амалга оширилиши мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда беморда, қоида бўйича қовоқ мушаклар жуда юпқа қаватга эга бўлади. Юқори қовоқ птозини икки марта кўтариш йўли билан даволаш  кўпинча чокларни қирқиш ва касалликнинг қайталанишига олиб келади. Юқори қовоқ птозида муқобил жарроҳлик  бу тарзоорбитал тасмани икки марта кўпайтиришни шакллантириш усулидир. Птозни даволашнинг юқорида зикр этилган усули қовоқ бурмаларини мустаҳкамлаш усули билан ажралиб туради. Птозда учта «П» шаклли чокдан ташқари бу жарроҳлик амалиёти юқори қовоқ мушаклари пўстин диатермокоагуляцияси (диаметрик ток билан куйдириш)ни назарда тутади. Юқори қовоқ птозида диатермокоагуляциядан фойдаланиш жарроҳликдан зарар кўришни камайтириб,  қовоқ мушаклари чандиғи тузалишини яхшилайди ва нуқсонни хирургик тўғрилаш вақтида трансплантатлардан фойдаланишга имкон туғдирмайди.

Ибн Сино клиникаси қошида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти фаолият юритаётганини таъкидлаймиз. Унинг хизматларидан фойдаланган ҳолда, Сиз даволаниш учун харажатларингизни анча қисқартиришингиз мумкин. Мисол учун, «Амал» суғурта дастурида 500 сомоний суғурта тўлови орқали суғурталанган шахс, бир йил давомида 20 минг сомонийгача маблағ ҳисобида тиббий хизматдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Клиника манзили: Душанбе шаҳри, Ф. Ниёзий кўчаси 34. Маълумот учун телефон: 44 640 01 11.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қақроқ чўлда токзорлар

 

Ноҳия ҳукуматидан хабар бердилар: Бекат мавзесида ток ўтқазилади!

Биз – янгиликка ўч «хабарчилар» белгиланган майдонга етиб келганимизда, аллақачон, ўнлаб деҳқонлар, Хуштоир Мухлон қишлоқ аҳолиси, мутахассислар, ноҳия қишлоқ хўжалиги идорасидан вакиллар, меҳнат фахрийлари шу ерда эди.

Бизни кутиб олган «Хуштоир Мухлон» деҳқон хўжалиги раиси, ўз

Муфассал...

Бунёдкорлик ишлари билан танишув

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатма ва топшириқлари асосида мамлакат Бош вазири Хатлон вилоятининг Левакант шаҳри ва Жалолиддин Балхий ноҳиясида бунёдкорлик ишлари жараёни, турли иншоотларнинг янгиланиши ва қайта қурилиши ҳамда деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1996101

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7529232
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3845
27024
42390
7456387
150876
114875
7529232

Сизнинг IPнгиз: 3.144.93.14
Бугун: 27-11-2024 09:24:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015