Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 12 Январ 2015 Кӯришлар: 2244
Печат

 

zufar ismoilzodaҒончи Ватанимизнинг қадимий ва тоғли гӯшаларидан бири бӯлиб, Туркистон тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Таниқли олимларнинг таъкидлашларича, Ғончи тарихи Истаравшанга тенгдош бӯлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

ӯнлаб улуғ инсонларнинг қадами теккан, олиму ҳунармандлар маскани бӯлган  Ғончи 1929 йили алоҳида ноҳия мақомини олди ва ӯз иқтисодий, маданий, ижтимоий тараққиётини белгилаш йӯлига эга бӯлди.

Совет даври ва мустақиллик йилларида Ғончи ӯз анъаналари, удумлари, машҳур  адибу  шоирлари, олимлари билан ном чиқарди. Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўрунбек Ёқубов, машҳур жанговар шоир Ҳамдам Жӯра, академик-олимлар Зарулло Раҳмонов, Муним Абдусамадов,Тожикистон Халқ шоири Зулфия Атоий, таниқли болалар шоираси Латофат Кенжаева, нотакрор қаламкашлар Зулфия Бобоева, Ҳайрон Осимий, Мирзо Мавлон, республикада хизмат кӯрсатган ӯқитувчилар Мастура Ашурова, Икром Акрамов, Хожал Нажмиддинова ва ӯз замонида Бутуниттифоқда  ном чиқарган механизатор-қиз Мавжуда Эсанова  кабилар билан ғончиликлар фахрланишади. Шу ерда қайд қилмоқчиманки, ватанимизда спортга бӯлган эътибордан руҳланган ҳолда  номдор полвонлар етишиб чиқмоқдалар. Жумладан, ӯн олтинчи умумтаълим мактаби ӯқувчиси Фарзод Нуруллоев каратэ бӯйича  жаҳон чемпиони бӯлиб, халқаро миқёсдаги спорт устаси мақомини эгаллади. Бу нафақат Ғончи аҳли, балки барча тожикистонликларнинг фахридир.

Ватанимиз мустақилликка эришгач, бизнинг тоғли ноҳиямиз халқи ҳам мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон назаридан четда қолмади. Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси раиси бӯлган кунлардаёқ Ватанимиз сарвари табиий офатдан зарар кӯрган тоғли Хешикат халқи билан яқиндан танишиб, шахсан ҳол-аҳвол сӯрагани келган эди. Белгиланган тадбирлар асосида ӯнлаб хешикатликлар Даштикон мавзесига кӯчирилди ва бугунги кунда бу ерда кӯркам шаҳарча бунёд этилган. Шундан сӯнг Президентимиз бир неча марта ноҳиямизга ташриф буюриб ғончиликларнинг улкан ташаббуслари ва яратувчанликлари  билан танишдилар ва ғамхӯрликлар билан суғорилган маслаҳатлар бердилар. Ана шундай қӯллаб-қувватлаш натижаси ӯлароқ қатор ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Нафақат ноҳия, балки узоқ тоғли қишлоқларда ҳам бир-биридан гӯзал ва замонавий бинолар қад кӯтарди. Аниқ факт-рақамларга таяниб айтсак, шу йиллар орасида 17 та замонавий таълим-тарбия бинолари, 1 касб-ҳунар лицейи, бешта касалхона, 16 саломатлик маркази ва медпунктлар, 28 та хизмат кӯрсатиш  нуқталари, 6 та спорт заллари, ӯнлаб каттаю кичик корхоналар қурилиб  ишга  туширилди. Ичимлик  ва суғориш сув танқислиги кӯпдан бери долзарб  мавзуга айлангани сабаб, 81,12 километр сув  линиялари фойдаланишга топширилди. 7 километр йӯллар асфалтланиб, 253 километр йӯл таъмирланди. Шуниси қувонарлики аксар ободончилик ишлари  ватанпарвар  инсонлар хоҳиш-иродаси ва  ташаббускорлиги билан  ҳашар тариқасида амалга оширилмоқда. Жумладан, биргина шу йили Меҳробод қишлоғида замонавий мактаб биноси қад кӯтарган бӯлса, Ҳазорчашма аҳолиси 2,5 миллион сомоний  маблағ эвазига салкам  эллик йил давомида таъмир кӯрмай яроқсиз ҳолатга келиб қолган қишлоқ касалхонасини тубдан янгилашди. Шу билан бирга айни кунларда Истиқлол қишлоғида  ҳам янги саломатлик маркази ҳашар тариқасида бунёд этилмоқда. Басмандаликлар эса ӯз фарзандлари соғлиғу бардамликлари учун спорт зали қурдилар. Республика  Ҳукуматининг бевосита кӯмаги  билан узоқ тоғли қишлоқ бӯлган Росровутда 14 миллиону 424 минг  сомонийга 640 ӯринли мактаб биноси қурилган бӯлса, вилоят раҳбариятининг 1 миллион 300 минг сомоний маблағи  ҳисобига Хӯжаҳо қишлоғида 10 синфхонадан иборат таълим муассасаси қад кӯтарди. Бугунги кунда  ҳам Росровуту Хӯжаҳода  қолган ӯқув корпуслари қурилиши давом  этмоқда.                                     

Ноҳия иқтисодиёти, асосан, қишлоқ хӯжалиги тараққиётига асосланган. Биз қанча ерга меҳр қӯйсак ноҳия хазинасига ҳам барака киради, ҳам эл  дастурхони файзли ва тӯкин бӯлади. Қишлоқ  хӯжалигининг бошқа соҳаларини қӯя  туриб, биргина картошкакорликка  тӯхталмоқчиман. Кейинги йилларда ноҳия деҳқонлари сифатли картошка уруғи етиштиришда  республикада ном қозондилар. Бугунги кунда Кӯлоб, Ҳисор водийси ноҳиялари, ҳатто, Тоғли Бадахшон ноҳияларига  Ғончида етиштирилган картошка уруғи етиб борган ва деҳқонлар яхшигина ҳосил олмоқдалар. Иккинчи нон саналмиш ушбу зироатдан олинган даромад мазасини  кӯрган деҳқонлар йилдан йил картошка майдонини кенгайтирмоқдалар. Аниқроқ айтсак, мустақиллик дастлабки  йилларида картошка майдони атиги 300 гектарни ташкил этган бӯлса, бугун бу рақам 4000 гектардан кам эмас. Ўз ризқ-рӯзини ердан билган меҳнаткаш деҳқон тоғ ён бағирларидаги ташландиқ тошлоқ ерни  ҳам ӯзлаштириб картошка экмоқдалар. Шунданмикан, Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон 2009 йили Ғончи ноҳиясига  қилган ташрифида Овчи  қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, бизнинг  картошкапарварларни «Картошка етиштиришда рекордсменлар», дея атаган эдилар.

Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг қишлоқ хӯжалигини янада ривожлантириш, бу борада хӯжалик юритишнинг янгича шаклларига эътибор бериш тӯғрисидаги топшириқлари асосида бир қатор тадбирларни  амалга оширяпмиз. Илгариги жамоа хӯжаликлари ӯрнида деҳқон ва  оилавий хӯжаликлар ташкил этилмоқда. Жумладан, 160 деҳқон хӯжаликлари  ӯрнида ҳозиргача 960 оилавий ва якка хӯжаликлар ташкил этилиб, уларга ердан фойдаланиш сертификати берилди. Бу иш давом этмоқда. Ерга меҳр қӯйган, унинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш, шу билан бирга ӯз ризқини топишни мақсад қилганлар сафи кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эса, албатта, маҳсулот арзонлашуви ва сифати яхшиланишига муҳим  омил бӯлиши турган гап.

Ноҳияда соҳибкорликка эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.Чунки, бугунги соҳибкорлар фаолияти Давлат бошлиғи диққат марказида бӯлиб, турли имтиёзлардан фойдаланмоқдалар. Буни қарангки, 2000 йилда ноҳия бӯйича атиги 123 нафар соҳибкорлар фаолият юритган бӯлишса, бугунда бу рақам 1405 тага етган. Агар СССР замонида ноҳияда битта ғишт заводи ва Хӯжанду Истаравшан корхоналарининг иккита филиали ишлаб турган бӯлса, ҳозирда 3 та ғишт заводи, ӯнлаб тикувчилик цехлари, “Спитамен” оҳак заводи, мармар  тош йӯниш корхонаси, саноат, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари амал қилмоқда.

Шу йил август ойида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлисида ноҳия раҳбариятининг ҳисоботи тингланди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон раҳбарлигида ӯтган бу кенгашда ноҳия проблемалари, мавжуд камчиликлари қайд қилинди. Шу билан бирга ноҳия  иқтисодий ва  ижтимоий  тараққиётининг 2016-2020 йиллардаги Дастурини тайёрлаш  топширилди. Жумладан, Даҳкатсой-Даҳанасой ичимлик суви линияси  қурилишини тезлаштиришга келишиб олинди. Бу ғончиликларнинг  кӯп йиллик орзуси эди. Тӯғри, бу лойиҳа ӯтган асрнинг  тӯқсонинчи йилларида тайёрланганди. Лекин маълум сабабларга кӯра амалга ошмай қолиб келаётганди. Агар  Даҳкатсой суви Даҳанасой сув омборига туширилса, ноҳиянинг қуйи минтақасида деҳқончиликни янада ривожлантириш имкони пайдо бӯлиб, халқ фаровонлиги янада яхшиланиши турган гап. Нега деганда, ноҳия шароити, асосан, лалмикор бӯлиб, заҳматкаш деҳқон табиат саховати бӯлган қор-ёмғир умиди билан ерга уруғ сепади. Агар Даҳкатсой суви келса, 9000 гектардан ортиқ лалми ерлар суғориладиган бӯлиб, деҳқончилик 1,5-2 баравар ортади, юз мингга яқин аҳоли эҳтиёжи қондирилади.

Ноҳия тараққиёти Дастури асосида кейинги  беш йилда ӯнлаб корхоналар қурилиб, мактабу маориф, соғлиқни сақлаш ва бардамлаштириш, маданий, маиший хизмат кӯрсатиш нуқталари, тураржой бинолари бунёд этилиши кӯзда тутилган.

Ноҳиямизда уруш ва меҳнат фахрийлари, уларнинг турмуш даражасига алоҳида эътибор берилаётир. ӯтган йил ноҳияда «Қариялар йили», деб эълон қилинганди ва бу тадбир жойларда қӯллаб-қувватланди, ӯнлаб қариялар яшаш шароитлари яхшиланди, моддий ёрдам берилди. Умуман, ӯз вақтида Ватан ва халқи учун меҳнат қилган инсонлар доимий ғамхӯрликда эканликларини юракдан ҳис  этдилар.

2015 йил Буюк Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланади. Улуғ Ватан урушида 4,5 минг нафардан ортиқ ғончиликлар душманга қарши курашган эдилар. Тақдир амридан қочиб  қутулиб бӯлмайди. Бугун ноҳияда 36 нафар уруш қатнашчилари озод ва обод Ватанимизга шукроналар айтиб, одил Президентимиз Эмомали Раҳмон ҳақига дуо қилиб яшамоқдалар.

Ғончиликлар бугунгача, бугун ва бундан кейин ҳам мустақиллик  берган буюк имкониятлардан фойдаланган ҳолда ватан ободлиги, юрт тинчлиги, истиқлол абадийлиги йӯлида ақл-идрок, ташаббускорлик, яратувчанлик иштиёқи билан юксак режалар амали  сари интилаверадилар.

 

Исмоилзода Зуфар Муртазохон,

Ғончи ноҳияси раиси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЙИЛ МУҚИМ ЎРИНДА ЯКУНЛАНДИ

 

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) жаҳон миллий терма жамоаларининг ўтган 2017 йилнинг сўнгги ойи-декабр учун рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 255 очко билан ўзининг аввалги 126-ўрнида муқим қолган.

Муфассал...

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991031

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478544
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4472
4027
22157
7426653
100188
114875
7478544

Сизнинг IPнгиз: 3.144.46.90
Бугун: 23-11-2024 17:43:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015