Ер деҳқонларга берилиб, ўз эгасини топгани рост. Инсон ҳар буюмни ўзиники бўлганидан кейингина қадрига етади ва ақли бўлса ундан унумлироқ фойдаланади. Аммо бунинг учун аниқ режалаштирилган имкониятлар яратилиши шарт. Ер ҳар бир давлатнинг асосий бойлиги. Ундан замонавий илмий-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, мўл-кўл ҳосил етиштириш деҳқоннинг иши. Деҳқонга ҳамма томонлама шароит яратиш лозим. Дунёнинг
деярли барча давлатларида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси дотацияга ўтиради. Бу дегани давлат уни керакли маблағ ва бошқа нарсалар билан таъминлайди. Фоизсиз, узоқ муддатли, имтиёзли қарзлар беради. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, унинг фаолиятига бирор мансабдор шахс дахолат қилолмайди. Қонун доирасида истаган қишлоқ хўжалигининг тақиқланмаган маҳсулотини етиштириши мумкин. Умуман, деҳқон хўжалигига қонун доирасида мустақил фаолият юритиш ҳуқуқи берилган.
Аммо амалда қандай? Деҳқон хўжаликларининг фаолияти самаралими, деҳқончилик маданияти қандай?
Назаримда, бу масала жуда баҳсталаб. Биринчи навбатда, бирор жойда саҳмлар тўғри тақсимланмаган. Иккинчидан, эски хўжаликларнинг қарзлари деҳқон хўжаликларига тақсимлангану аммо даромадли хўжаликларнинг мулки ва маблағи кўп жойларда янги ташкил бўлган деҳқон хўжаликларига берилмаган. Учинчидан, деҳқон хўжаликларига томдан тараша тушгандай бўлмағур номлар қўйиб ташланган. Ахир, биз бугун йигирма биринчи асрда яшаётирмиз, ҳамма жиҳатимиз маъноли ва гўзал бўлиши керак-ку! Тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари ташкил қилинди-ю, аммо ўз ҳолатига ташлаб қўйилди, десам хато бўлмаса керак. Ҳар бир хўжаликни суғориладиган сув, бориладиган йўл, керакли техника билан таъминлашга эътибор берадиган мутасаддилар бу иш билан шуғулланмайди. Шунинг учун ҳам, келишмовчиликлар, ҳатто, можаролар келиб чиқади. Деҳқон хўжаликлари устига ташланган беҳуда ҳужжатлар учрайди. Кўрсатилаётган мавжуд ғамхўрликлар етарли эмас. Бешинчидан, деҳқон хўжалиги раҳбарларининг қарийб етмиш фоизи ўз вазифасига тайёр бўлмаган шахслар. Бизнес-режа тузиш ҳамда кирим ва чиқимни аниқлашда саводлари етишмайди. Кўпчилиги кексалар, аёллар. Бу солиқ идораларида гап эшитмаслик учун. Аёллар ва кексалар ҳамма жойда ҳам андиша қилинади. Олтинчидан, деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошди, деб айтиб бўлмайди. Масалан, 1980 йилда биргина Қабодиён ноҳиясида 50 минг тонна пахта ишлаб чиқарилган эди. Ўша пайтда ноҳиянинг 72 минг аҳолиси бор эди. Бугун эса, аҳоли 170 мингдан ошиб кетди. Аммо ўша пахтанинг ярмини ҳам беролмаяпти. Бундан ташқари, у пайтдаги пахта навлари ингичка толали ипак пахта жаҳон бозоридаги нархи бир ярим баравар қиммат эди. Ана шу пахтадан аҳоли жон бошига қарийб 700 килограммдан терилган эди.
Бугун-чи? Аҳоли бошига 70 килограммдан тўғри келармикан? Бу ҳолатда қандай иқтисодий юксалиш бўлсин? Бунинг устига минерал ўғитлар ва ёнилғиларнинг қимматлигини айтмайсизми? Умуман, деҳқон хўжаликларининг координацияси тўғри йўлга қўйилмаяпти.
Нима қилиш керак?
1. Деҳқон хўжаликларини энг замонавий ва сифатли уруғлар билан таъминлашни йўлга қўйиш лозим.
2. Ҳар бир минтақада машина-трактор станцияларини ташкил қилиш зарур. Деҳқон хўжаликлари истаган техникасидан ўз вақтида фойдалана олсин. Хизмат ҳақлари бир хил ва одилона белгилансин.
3.Деҳқон хўжаликларидан турли баҳоналар билан пул йиғиб олиш деҳқоннинг деҳқончиликдан кўнглини совитади. Уларни ўз ихтиёрига қўймоқ керак. Фақатгина қонун асосида фаолият юритсин ва талаб ҳам фақат қонун асосида бўлсин.
4. Деҳқон хўжаликларига узоқ муддатга мўлжалланган кам фоизли қарзлар беришни ташкил этиш лозим. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари неча бор таъкидлашса ҳам, амалда бўлмаётир. Баланд фоиз билан қарз олиб, инқирозга учраган хўжаликлар кўп.
5. Деҳқон хўжаликларини рағбатлантиришни йўлга қўймоқ керак. Ноҳия ва жамоатлар миқёсида намунавий иш ташкил этган деҳқон хўжаликлари тажрибасини ҳар йил охирида оммалаштириш самара бериши аниқ.
6. Деҳқон хўжаликлари орасидаги муносабатни яхшилаш керак. Бунинг учун ҳар бир деҳқон хўжалигига борадиган сув ариғи, йўли ва бошқа деҳқон хўжаликларига ўтадиган сув йўллари масаласида кўрсатмалар, амалий ёрдамлар бериш керак. Бу улар орасидаги келишмовчиликларни бартараф этади. Ерни олдингми, ҳамма муаммосини ҳам ўзинг ҳал қилавер, деб ўз ҳолига ташлаб қўймаслик керак.
7. Деҳқон хўжаликларининг ҳомийлар билан тузаётган шартномаларини ҳам ҳукумат назоратига олса яхши бўлади. Айрим деҳқон хўжаликлари шартномаларини кўрмайди ҳам. Кўпчилик деҳқон хўжалиги раҳбарлари шартнома нималигини, ҳатто, билишмайди. Уларга маслаҳат бериш кимнинг иши?
8. Бирорта деҳқон хўжалигининг бўлинмас фонди борлигини ва уларнинг аъзолари маданий-маиший хизмати учун сарфлаётганини билмайман. Аммо улардан пул олиб, ҳар хил ярмаркалар қилинади. Ахир, ярмаркаларга деҳқон хўжаликлари сифатли маҳсулотларидан бериш керак эмасми? Агар шу сифатли маҳсулот етиштирилган бўлса.
Умуман олганда, деҳқон хўжаликлари билан ишлашни янгича йўлга қўймоқ даври келмадимикан? Андиша қилиш, мен сенга тегмайман, сен менга тегма, қабилида иш кўриш тараққиётимизни олға сурмайди. Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз-ку! Ҳеч бўлмаса, аср билан ҳамоҳанг юришга одатланайлик! Деҳқон ташвишига шерик бўлайлик!
Неъмат Муҳаммад Саид,
Қабодиён ноҳияси.
Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларидан бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон
Муфассал...
Халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси тўқсон ёшга тўлди. Тўқсон йил давомида газета элу юртга беминнат хизмат қилиб келмоқда. Шу билан бирга бу муқаддас даргоҳда жуда кўплаб қаламкашлар етишиб чиқди. Уларнинг ҳар бири имкон қадар мамлакатимиз равнақида ўз улушларини қўшганликлари табиий.
На ёзувчилик ва на шоирликка даъвогар эмасман. Мен фақат ҳаётда
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015