Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 27 Июл 2018 Кӯришлар: 2952
Печат

 

yongoq 2018Ҳар бир минтақанинг ўзига хос иқлими бўлиб, у ерда етиштирилаётган нозу неъматлар ҳам ўша иқлимга мослашиши табиий ҳолдир. Мисол тариқасида шифобахшлиги ва тўйимлилиги билан донг таратган Исфара қандаклари, Панж ноҳияси худудидаги Шакардаштнинг хандон пистаси, «Дўстий»нинг ширин-шакар анорлари ва Қабодиён ноҳияси ҳудудидаги Кофарниҳон дарёси айланма соҳилида, айнан, Жангал қишлоғи иқлимига мослашган пекан ёнғоғини кўпчилик

билмаса керак.

Машина таъмирлаш баҳонасида суҳбатлашиб қолган қабодиёнлик ўрмончи Соатмурод Эшбоевнинг бўрилар билан бўлган ҳаётий воқеасини батафсил эшитиш мақсадида, у кишини сўроқлаб манзилига бордик.

-Ие, ие, келинглар, келинглар, - дея бағрикенглик билан бизни кутиб олди, у киши.

Ҳовлига қадам қўйишим билан ҳайратда қолдим: одатда Хатлон вилоятида қайси бир хонадонга кирманг, чиройли саф тортган узум ишкомларига кўзингиз тушади. Ҳовли саҳнини тўлиқ эгаллаган ва тангадек офтоб тушмайдиган осмонўпар улкан дарахт, ҳар томонга шохлаб кетган баҳайбат ёнғоқ дарахти ва унинг остидаги қўш сўрилар диққатимни тортган бўлса ҳам, дуойи фотиҳадан сўнг, асосий мақсадга ўтдим.

-Биласизми ака, оилада ҳаммамизнинг касбимиз ўрмончи, отам раҳматли бир умр ноҳия ўрмон хўжалиги идорасида раҳбар бўлиб келган. У кишининг узоқ йиллик самарали меҳнатлари туфайли, ҳозирда идора Эшбой Маматалиев номи билан юритилмоқда. Ёшлигимдан табиатга меҳрим баландлигидан 1981 йили Тошкент ўрмон хўжалик институтини битириб, шу хўжаликда бўлим мудири бўлиб меҳнат қилиб келаётибман.

Одатга кўра, ўзимга қарашли бўлимни назорат қилиш учун пиёда, милтиқсиз тоққа жўнадим. Таниш сўқмоқлардан анча йўл босиб, кўзланган манзилга етганимда, қай кўз билан кўрайки, 30-35 метр чамасида қулоқларини қайчи қилган бўри, чақчайганича, мендан кўз узмай турарди. Буни қаранг, аксига олгандай, ҳатто, қўлимда таёқ ҳам йўқ эди. Бўрига ўлжа бўлишдан чўчиб, мен ҳам унга тикилар эканман, ўзимни ҳимоялаш учун тошми ё бирон таёқ қидириб, кўз қири билан атрофга назар ташладим. Бахтимга 3-4 метр нарида пистадан узилиб тушган бир метрлар чамасидаги таёққа кўзим тушди. Маҳалламиз кексаларининг айтганлари ёдимга келди. Бўри милтиқдан ўлгудай қўрқади, агар у қулоғини қайчи қилиб турган бўлса, демак тўқ, шериклари дам олаётганда биттаси соқчилик қилиб туради, дейишганлари ҳақиқатдан рост экан. Милтиққа ўхшаб ўқталиб турган таёқдан қўрққан бўри, уввос солувди, ётганлари ҳам жон-жаҳди билан ўзларини пастликка уриб, кўздан ғойиб бўлишди.

Пастликда қўй боқиб юрган чўпонлардан сўрасам:

- Йўқ, кўрмадик, лекин бу оқшом эшагимиз билан икки қўйни «ҳалоллаб» кетибди, - дейишди.

Орадаги жимликдан сўнг:

-Соатмурод дўстим, ҳовлига узум экмай, дарахт экишнинг боиси нима? - дедим қизиққонлик билан.

-Бу дарахт – жуда ноёб навли ёнғоқ бўлиб, унинг ватани узоқ Америкада. Бу ёнғоқнинг номи – Пекан, у сояси ҳамда мевасининг шифобахшлиги билан ўзга ёнғоқлардан фарқ қилади. Ўзимизнинг жайдари ёнғоқлар карбонат чиқарса, пекан ёнғоғи эса, ўзидан кислород чиқаради. Бу ёнғоқнинг 90 фоизи ёғ бўлиб, Америка иқлимида 200 йилгача умр кўради ва ҳар тупидан 500-550 килограмгача ҳосил беради.

Ундан боғ яратишнинг ўзига хос маданияти бор: бу ёнғоқ тури 10га 15 ёки 10га 20 метр шаклида экилади ва олти яшарлигидан ҳосил бера бошлайди. Мана, сиз кўриб турган ҳовлидаги ёнғоқ дарахтидан 350-400 килограммгача ҳосил оламиз. Шу боис, Жангал қишлоғининг аҳолиси томорқасидаги пекан ёнғоғидан ҳар йили кўнгилдагидай хирмон кўтаради. Пекан ёнғоғининг 1 килоси бозорларимизда 80-100 сомонийгача сотилади. Бу нав ёнғоқни кўп жойларга олиб бориб экишди. Лекин ўзга иқлимга мослашиб кетолмади.

Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман: 1976 йили Тошкент ўрмончилик институтидан илмий иш олиб борадиган бир аёл юртимизга ташриф буюриб қолди. Қўлидаги харитасига ишора қилиб, отамдан сўради:

- Ака, 1934 йили Марказий Осиё ўрмончилиги институти томонидан синаш учун шу ерларга пекан ёнғоғи экилган экан.

Буни қаранг, ўша аёл қўлидаги харита билан пекан ёнғоқларини топиб кетганини ёш бўлсам ҳам, ўз кўзим билан кўрганман. Мана, ўшандан буён, қишлоғимиз аҳолисининг асосий деҳқончилиги пекан ёнғоғи бўлиб келмоқда.

- Мазкур хўжаликда салкам 30 йилдан буён турли вазифаларда фаолият юритиб келмоқдасиз. Бўлим мудири сифатида хўжалик тарихи ҳақида нима дея оласиз? – деб сўрадик.

- Бу ўрмон хўжалиги 1934 йили ташкил этилган ва унинг илк раҳбари Эшбой Маматалиев бўлган. Улуғ Ватан уруши йилларида от-араваларда Душанбе шаҳрига писта ўтини юқори ҳарорат бериши, тошкўмир ўрнида ишлатилиши туфайли, ёқилғи сифатида таъминлаб турилган.

Айни пайтда Қабодиён ноҳияси Эшбой Маматалиев номли хўжалик жамоаси 26 нафардан иборат бўлиб, ўрмончилар учун барча шароитлар муҳайё.

Хўжалик икки ўрмончилик ва икки ишлаб чиқариш минтақасидан иборат. Жумладан, «Қўнғирот адир» минтақасининг умимий майдони 42 минг 76 гектар бўлиб, ўрмончилик майдони 5 минг 196, писта майдони 3 минг 950, ўрмончиликдан ташқари майдони 36 минг 880 гектар, «Қабодиён» минтақасининг умумий майдони 17 минг 627 гектар бўлиб, жумладан, ўрмончилик майдони 5 минг 18, писта майдони 352 гектар. «Янги йўл» ишлаб чиқариш минтақасининг умумий майдони 73 гектар, жумладан, пекан боғи 34, бодом боғи 2,3, ўрик боғи 9,2 ва токзор 0,35 гектар. «Қизил куч» ишлаб чиқариш минтақасининг умумий майдони 57 гектардан иборат бўлиб, экиладиган ер майдони 7, ўрик боғи 12,7, бодом боғи 1,3 ва ўрмонзори 22 гектар. Хўжаликнинг умумий ер майдони 59 минг 833 гектарни ташкил этади.

Ўрмончилик йилдан-йилга ривожланиб, янги ўрмончилар тарбияланаётганлиги, улар келгусида ўрмончилик касбининг усталари бўлиб етишишлари хўжаликнинг саодатли истиқболидан дарак беради.

Хўжалик фаолларидан Бахтиёр Мансуров, Ажаб Тўрахонов, Жўрабой Мансуров, Абдураҳмон Маҳсулов ва Ҳасан Сафаровнинг меҳнатлари таҳсинга сазовордир.

 

Давронбек Каримов,

Қабодиён ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2137923

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8366723
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2779
3151
17708
8326697
15292
99827
8366723

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 05-07-2025 22:53:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015