- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,
Давлат бошлиғининг дастур ва кўрсатмаларини бош мезон қилиб, кўзлаган мақсадларимизга эришмоқдамиз, - деди Фархор ноҳияси раиси Сулаймон Вализода.
Биз раис билан 2017 йилда қўлга киритилган ютуқлар борасида суҳбатлашдик.
-Биласизми, қадимий ва навқирон Фархор меҳнаткашлари ҳам ватанимизнинг бошқа фуқаролари каби Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сиёсатини ҳаётга татбиқ этиб, ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини амалга ошириб бормоқдалар.
Бу борада маҳаллий бюджет қисмини тўлалигича таъминлаш давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи олдида турган биринчи даражали вазифадир. Ноҳияда солиқлар режаси 100,1 фоизга бажарилиб, маҳаллий бюджетга кўзланган 26 миллион 327 минг сомоний ўрнига 26 миллион 342 минг сомоний маблағ киритилди. Ижтимоий соҳа бўйича бюджет маблағи 12 миллион 161 минг сомоний ўрнига 12 миллион 310 минг сомоний киритилди. Бу режага нисбатан 101,2 фоизни ташкил этади.
Ноҳиямиз меҳнаткашларининг соғлиғи йўлида Умумжаҳон банки маблағи ҳисобидан Сафармад, Навобод, Тожикистон ва Деҳқонариқ қишлоқларида қурилаётган саломатлик марказлари жорий йил фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 2018 йили Нурмат Сафаров номли қишлоқ жамоатининг Ғалаба қишлоғида ҳам саломатлик маркази қурилиши кўзда тутилган. Ушбу йилда соҳибкор Тожидин Муҳидинов томонидан шаҳарча марказида уч қаватли бозор қурилиши назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам ютуқларимиз чакки эмас. Хўжалик маҳсулотларининг умумий ҳажми 741 миллион 339 минг сомонийга етдики, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 117 миллион 178 минг сомоний кўпдир. Деҳқонларимиз 2800,2 гектар ерга деҳқончилик қилди. 13930га ғалла, 11591га буғдой, 1578га арпа, 1134га шоли, 359га дуккакли экин ва 9978 гектар майдонга техник зироатлар экилди. Миришкорларимиз томонидан 510 гектарга картошка, 656га полиз экинлари ва 1378 гектар майдонга ерни алмашлаб экиш усули билан чорва учун беда ҳамда 1541 гектар ерга сабзавот экилиб, кўнгилдагидек хирмон кўтардилар.
Иккинчи нон ҳисобланмиш картошка етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида, «Канакс» номли кўмак бериш хўжалиги томонидан 115 тонна сифатли картошка уруғи ёрдам тариқасида берилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, деҳқонларимиз 2017 йилда 74074 тонна ғалла, 5005 тонна маккажўхори, 54098 тонна сабзавот, 29045 тонна полиз маҳсулотлари ва 21738 тонна «оқ олтин» хирмон уйдилар. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 9978 тонна зиёддир. Ҳосилдорлик гектар бошига 29,7 центнерданга тўғри келди. Чорвачилик соҳасида 9407 тонна гўшт, 20803 тонна сут, 169 тонна жун, 39,5 тонна асал ва 93,0 тонна балиқ етиштирилди. Шу жумладан, 2220 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди, бу 111,0 фоизни ташкил этади.
Маориф соҳасида ёшларга таълим ва тарбия бериш борасида ноҳияда 58та умумтаълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. 2017-2018 ўқув йилида 34828 нафар ўқувчиларга 2361 нафар устозлар таълим ва тарбия бериш билан машғул. Айни пайтда 296 нафар ўқувчи ёшлар Президент квотаси билан республикамизнинг турли олийгоҳларида таҳсил олмоқдаларки, уларнинг 138 нафари қизлар.
Ноҳия аҳолиси 162700 нафардан иборат бўлиб, 79834 нафарини аёллар ташкил этади. Шу жумладан, 42560 нафар аёлларимиз меҳнат қобилиятига эга.
-Мана шу ўзингиз кўриб турган жой, - дейди суҳбат давомида раис, - аввал ноҳия маданият-истироҳат боғи бўлиб, ташландиқ ҳолатига келиб қолган эди. «Яхшидан боғ қолади», - деганларидек, ноҳия фаоллари жамоатлар раислари билан маслаҳатлашиб, ҳашар йўли билан 5,80 сотихдан иборат замонавий истироҳат боғи яратмоқдамиз. Геометрик айлана шаклидаги йўлакчаларнинг икки бетига мавсумий гуллар, 700 туп кипарус ва мажавелни, 20 туп каштан, 250 туп сосна ҳамда соя берувчи декоратив дарахт кўчатлари экилди. Ҳатто, боғнинг марказида 200 квадрат метрлик ва баландлиги 6 метрга кўтариладиган фаввора ҳам қурилмоқда.
Биз ҳам ушбу ютуқлардан қувониб, саодатли келажакни кўзлаган Фархор ноҳияси раиси Сулаймон Вализоданинг хайрли ишларига ривож тилаб, ортга қайтдик.
Давронбек Каримов,
Фархор ноҳияси.
Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.
У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000
Муфассал...
Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015