Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 701
Печат

 

bazar1Кузнинг хазонрезга кўмилган кунлари. Кузак қуёшининг заифгина нурлари борлиққа илиқлик таратади…

Бободеҳқон ҳануз қадрдон даласида. У умрининг яна бир - «ғалвирни сувдан кўтаради»ган, хирмонини сарҳисоб қиладиган ҳаяжонли лаҳзаларини бошидан кечирмоқда.

У йил бўйи заҳмат чекиб, кетмонга узанган қадоқ қўллари меҳнати, пешонасининг маржон-маржон теридан яралган ризқу тирикликни эл дастурхонига армуғон этади. Ўзи емай, кўпни едиради…

Деҳқон бобо бу йўлдаги андармонликларидан мингдан-минг рози, аммо ана шу «ўз ёғига ўзи қоврилиб», қиладиган машаққатли меҳнатининг қадрсизлигидан ранжиганини кўнглида сир тутиб, бировга сездирмайди. 

На илож, ичидан зил кетса ҳам, юзида маҳзун кулгу, кўнглидан қуйидаги сатрлар кечади. Кечаверади… 

-Мен ҳеч кимга ҳеч нарса қилганим йўқ-ку,

Меҳнат қилавердим бошимни эгиб.

Фақат, нону чойми, хўш нима бўпти!?.

Тартибли бу жоним барчага тегиш…

(Усмон Азим)

У тартибли, барчага тегиш жонини койитиб, тинсиз-тинимсиз, куйиб-куйманиб, меҳнат қилаверади…

Бозорнинг гавжум нуқтаси. Жаллоб «илондек авраб» деҳқоннинг маҳсулотини наҳ уради:

-Бу аҳволни қаранг, сифатдан ном-нишон йўқ-ку. Мен буни кимга сотаман. Ўтказолмасам пулимни қайтариб берасизми?-шанғиллайди олибсотар…

Ҳар кунги бундай камситишларга кўникиб қолган Деҳқон бобонинг кўнгли озурда, ёз қуёшидан қорайиб кетган юзларида хижолатга йўғрилган табассум аксланади.

«Жоду»лардан боши гангиб, «соддалик гирдоби»га тушиб қолган деҳқон, молини сувдек текин, арзон-гаров пуллайди.

Минерал ўғитнинг харажати чиққанига минг шукроналар қилиб, уйга қайтгач, кетмонини кифтига ташлаганча, яна остонасидан саҳрога томон улоққан сўқмоқ орқали даласи сари йўналади.

Ернинг уватида ўтириб, бир бурда суви қочган нонни совуқ чойга ботириб, тамадди қилиб олади-да, «кундаги куйманчиғим»ни давом эттиради.

Ҳа, Деҳқон бобо энди минерал ўғитнинг пулини чиқарди.

Ҳали, эҳ-е-й, трактор, дизел ёнилғиси, сув хўжалиги идораси, деҳқон хўжаликлари ассоциацияси, мулкдор (Аксарият ерни бир йилга сотиб олиб, деҳқончилик қилишади. Унинг нархи ҳақида бир нарса дейиш қийин, зеро, қулайлигига қараб, ҳар жойда ҳар хил белгиланади)нинг  ҳақи, айниқса, солиқ деганлари бор, тинкани қуритадиган…

Узоқ йиллардан бери деҳқончилик ортидан рўзғор юритиб келаётган Шаҳобиддин аканинг айтишича, бир гектар ерга яхши ишлов бериб, кўнгилдагидек ҳосил оламан деган одам, индамай ўттиз минг сомоний сарфлайди.

Энди чиқим қилинадиган маблағнинг умумий миқдорини ҳисоблаб  чиқариш ўзингизга ҳавола, азиз муштарий…

Бозор ташқарисидаги йўлакнинг бир четида қимтинибгина ўтириб, кўкат сотаётган аёлга яқинлашиб сўрадим:

-Опа, кўкатни кўтара олдингизми? Қанчадан?..

-Қайдам, ука. Бир қаричгина томорқам бор. «Рўзғорнинг ғори»га ямоқ бўлар, деб кўкат экканман,-дейди ийманибгина аёл.

-Шуни бозор ичкарисида сотсангиз бўлмайдими?-эзмалик билан сўроққа тутаман.

-Улар айтган нархга бермасак, арзон қилсанг кўчада сот, деб ҳайдаб солишади,- дейди аёл, у ёқ, бу ёғига аланглаб.

-Улар- кимлар?- ўсмоқчилаб сўрайман.

-Олибсотарлар-да, ука…

Бозорга кираверишдаги дарвоза тагидан жой олиб, бир пақир тухум сотиб ўтирган кампир билан кечган суҳбатимиз ҳам, айнан, шундай мазмун касб этди…

Ногаҳон, икки нафар олибсотарнинг суҳбати устидан чиқиб қолдим:

-Шу, деҳқон ҳам жонга тегди,-дея гап бошлади бирови,-айтган нархингга бермайди. Кейин ўтириб-ўтириб арзонга сотиб кетади…

Бу «нолиш» косасининг тагида нимкосаси бор. Жаллоблар тонг саҳарда маҳсулотга деҳқонни қониқтирмайдиган паст нархни қўйишади-да, атрофда «парвона»дек айланиб юришади. Бозорнинг ҳаммаси олибсотар эмасми, бирови ҳам деҳқоннинг молига яқин йўлламайди.

Шўрлик Деҳқон бобо кута-кута, бозор «совигач», ночор найрангчи «савдо қароқчилари» келиб, қўйган энг паст нархдан ҳам арзонга юкини топшириб кетишга мажбур бўлади.

Бу «бозор дарғалари» - жаллобларнинг даромад келтирувчи энг қулай ва ҳалолликка хиёнат қилувчи ғирром услубларидан биридир.

Унинг «нолишлари»га жавобан иккинчиси мақтанди:

-Эшматнинг карамини ўн дирамдан савдо қилиб, кўтара олдим.

Машина олиб келдим, териб юклаб берди: 2700 сомоний фойда кўрдим.

Мендан қабул қилиб олган ҳарбий қисм командири 13,5 минг сомоний «барра қилибди»…

Текинхўрлар суҳбатини тинглаб туриб, юрак-бағринг эзилиб кетади. Ўша ёзнинг жазирамасида етти қават пўсти куйиб, карам етиштирган Эшматбойга ич-ичингдан ачинасан…

Аммо… Сенинг қўлингдан нима ҳам келарди!?. 

Савдо дунёси-бозорни жаллоб, олибсотар «забт этган».

Жаллоб, олибсотар сўзларининг маъноси эса, битта - текинхўр… 

Бозорнинг барча тури - чорва, парранда, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган жараёнларини кузатинг, текинхўрлар тиқилиб ётибди.

Мен бир нарсани «ҳазм» қилолмайман: бозор мутасаддилари учун деҳқонларга алоҳида расталар очиб бериш шунчалар мушкул юмушми!?.

Тегишли идоралар томонидан нарх-навони доимий назорат қилиш бундан-да оғирми!?.

Йўқ… Чунки «отасининг нархини қўйиб» деҳқоннинг ҳалол меҳнати эвазига фойда олувчи «савдогар»ларнинг ҳаром даромадига улар ҳам тенг шерик…

Бозорнинг чек терувчиси деҳқонни кўчага ҳайдаб қўйиб, унинг жойини «доля» эвазига жаллобга «хатлаб» беради.

Деҳқонга бозорда қулай шароит яратиб бериш, халққа фойда.

Аммо бунинг кимга кераги-нафи бор… 

Яна билолмадим. Бу сир-синоатнинг тагига етиш имконим бўлганида эди…

Статистик маълумотларга қараганда, кейинги пайтларда мамлакат бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сезиларли даражада кўтарилиб бормоқда. 

Бунинг энг асосий сабабларидан бири: бозорларда урчиб кетган олибсотарлик иллатидир.

Токи, бу қусурга барҳам берилмас экан, бозорларда нарх-наво осмонга қараб ўрлаб бораверади.

Деҳқоннинг ҳалол меҳнати эса, ана шу текинхўрликнинг қурбони бўлиб, косаси икки дунёда ҳам оқармайди…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Фармонлар ижросидаги совуққонлик – тартибсизликлар омили

 

Қонун устуворлиги ва фармонлар ижросининг сўзсиз таъминланиши, жамиятнинг бир маромдаги тараққиёти, жамоатчилик тартиб-интизоми мустаҳкамлигининг бош кафолатидир.

Устувор тартиб-интизомга асосланган жамият ҳар жиҳатдан: ҳам иқтисодий-ижтимоий, ҳам маданий-сиёсий равнақ топишнинг тўғри йўлидан боради.

Муфассал...

ДУНЁ ОЛҚИШЛАГАН ОЛАМШУМУЛ ТАШАББУС

 

Жонажон халқимизнинг ўтмиши, бугуни, шонли кечмиши, асрий орзу-умид ва интилишлари, қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Бу йилги Наврўз байрами биз – тожикистонликлар учун ҳар йилгидан-да аҳамиятли ва эсда қоларли бўлди.

Зеро, айни Наврўз кунлари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512163

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2355939
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1007
2104
3111
2334650
49776
62133
2355939

Сизнинг IPнгиз: 3.231.228.109
Бугун: 22-10-2019 10:48:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015