Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 03 Ноябр 2016 Кӯришлар: 2611
Печат

 

paxtakorПанж ноҳиясидаги Эмомали Раҳмон номли уруғчилик хўжалиги деҳқонлари кўкламни яхши кутиб олишди. Ўтган йили обу ҳаво инжиқликларига қарамасдан, ўз зиммаларига олган план топшириқларини ошириб бажаришди. Бундай улкан ютуқларга ҳалол меҳнат  туфайли эришилди. Албатта, бу йилги ишлар ҳам чакки эмас. Хўжалик деҳқонлари ердан интенсив йўллар билан мўл ҳосил олиш ва алмашлаб экишга алоҳида эътибор бериб келишяпти.

Пахтачиликда биринчи навбатда ерга ишлов бериш маданияти ўзлаштирилиб, ҳар бир гектар ердан унумли фойдаланилса, агротехник қоидаларга риоя қилиниб, вақти билан озуқа ва суви берилса, она-замин сиздан саховатини ҳеч қачон аямайди. Алмашлаб экиш масаласига келсак, бунда катта гап бор. Ҳар йили камида 150-200 гектарга яқин ерда алмашлаб экилади. Булар кўп йиллик беда, маккажўхори, буғдой, арпа ва бошқа маҳсулотлардир. Бу усулда ҳам қишлоқ хўжалиги экинлари алмашлаб экилади. Бу билан ер кучига куч қўшилиб, ҳосилдорлик унуми ҳам ошади.

Пахта майдонларида етиштирилган ҳосилни териб олишда сифатига алоҳида аҳамият берилади. Чунки бизнинг хўжалигимиз уруғчилик ишлари билан машғул. Бошқа хўжаликларни ҳам аъло сифатли уруғ билан таъминлаймиз. Шунинг учун ҳам, олинган ҳосилнинг уруғлик сифатига ва унинг тўлиқ бўлишига кўпроқ аҳамият берамиз. Теримчининг пахтаси хирмонга тўкилганда, назоратда бўлади. Бундай усулда ишлаш ҳар бир бригадада жорий этилган.

Пахтачиликда, умуман, қишлоқ хўжалик экинларини экишда биз бир нарсага эътибор бермаймиз. Такрор бўлса ҳам, бу масалага тўхталиб ўтмоқчиман. Қатор йиллар давомида турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб келган ерларда алмашлаб экишга кам эътибор берамиз. Ерни йил сайин узунасига ҳайдашга одатланиб қолганмиз. Бу - зарарли одат. Ҳар йили бир йўналишда ҳайдайвериб, тупроқнинг ишлов бериладиган қатламида, ер тузилиши бузилади. Ернинг плуг ости қатлами ҳосил бўлишига олиб келади. Гап шундаки, трактор ер ҳайдаш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириб олишда қайта-қайта бир йўналишда ҳаракат қилиши оқибатида тупроқ қотиб кетади. Бу эса, кўпгина кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келади. Масалан, плуг ости қатлами ҳосил бўлган даладан пахта ва бошқа экинлардан мўл ҳосил оламан деб ўйламанг. Тупроқ ҳосилдорлигини ошириш учун органик ўғитлардан фойдаланишга аҳамият бермаймиз. Плуг ости қатламини  турли йўналишларда ва чуқур ҳайдаш йўли билан бартараф этиш мумкин. Лекин бизда кўпинча ер бир йўналишда ҳайдалади. Қолаверса, чуқур ҳайдалмайди. Агротехник қоидаларга биноан майдонлар 35-40 сантиметр чуқурликда, тупроқни тўла ағдарган ҳолда ҳайдалиши керак. Тўғрисини айтсам, биз мана шу оддий нарсага эътиборсизлик қиламиз. Кўп жойларда ерларни 18-20 сантиметр чуқурликда ҳайдашади. Бу муҳим тадбирни доим назорат қилмаймиз. Натижада қишлоқ хўжалик маҳсултларидан кам ҳосил оламиз. Чунки вақтида ер ҳайдалишига эътибор бермаганмиз.

Пахтачиликда яна бир тадбирга амал қилмоқ лозим. Ер ҳайдашдан олдин, албатта, минерал ўғитлар, айниқса, фосфор бериш зарур. Лекин кўпинча мутасадди мутахассислар айби билан ана шу озуқа витаминлар ўз вақтида етказиб берилмайди. Пахта майдонлари озиқланмай қолади. Бу ҳолатда ердан қандай қилиб мўл ҳосил талаб қиламиз. Кўп дорилар сотилиб кетади. Бу сир эмас, буни ҳамма билади. Тўғри сўз туққанингга ёқмайди, деганларидек, кўз кўради-ю қўл тегмайди, қабилида иш тутамиз.

Хўжалигимиз пахтакорлари жорий йилда ҳар қачонгидан, баракали хирмон кўтаришга аҳд қилишган. Улар шу мақсадда йил бошидан астойдил меҳнат қилишди. Хўжаликдаги мавжуд 750 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари юксак агротехник қоидалар асосида парвариш қилинди. Терим кампаниясига пухта ҳозирлик кўрган ҳолда киришдик. Барча бригадалар хирмонлари сифатли таъмирланди. График ишлаб чиқилиб, бригадаларга тарқатилди. Иссиқ овқат тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан ғўза ниҳоллари парваришини сусайтирмаган ҳолда давом эттирдик. Пахта теришнинг уюшқоқлигини дастлабки кунлардан яхши йўлга қўйдик. Қувончлиси шундаки, хўжалигимиз ҳудудида истиқомат қиладиган ёшу кекса ҳамма пахта теримида бир тану бир жон бўлиб иштирок этаяпти. Хўжалигимизда мусобақа уюштирганмиз. Мусобақага ҳар ўн кунда якун ясалиб, ғолибларга пул мукофотлари берилади. Ҳозир меҳнат баҳсида Холмирзо Акбаров, Оймаҳмад Кўганов, Нурбобо Ҳакиев, Мамадали Юлдошев, Ҳаким Сафаров, Файз Мирзаёров бошлиқ бригадалар илғорлик қилишаётир. Улар бу йил гектаридан 30-35 центнердан пахта теришга қарор қилишган.

 

Ражабали ХанжАев,

Панж ноҳиясидаги Эмомали Раҳмон номли уруғчилик хўжалиги раиси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Мен бир насим бўлиб келдим, мен бир насим...

 

Сирожиддин Саййид 1958 йили Сурхондарё вилояти, Сариосиё районидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Халқ шоири.

ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган. «Руҳим харитаси», «Салқин харсанглар кафтида», «Севги мамлакати», «Асрагил», «Меҳр қолур, муҳаббат қолур», «Куйдим», «Ватанни ўрганиш», «Ватан абадий», «Устимиздан ўтган ойлар» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Муфассал...

Жаҳонпаҳлавон

 

Давлатни дунёга танитадиганлардан бири буюк қалам соҳиблари бўлса, бошқаси спортчилардир. Бизнинг давлатимиз ҳам бугунги кунда дунё таниган давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Бунда спортчи ёшларимизнинг ҳиссалари беқиёсдир. Бугун биз азиз Ватанимиз -  Тожикистон байроғини жаҳон мусобақаларида юксакларга кўтариб, Ватанимиз миллий мадҳиясининг янграшига сабаб бўлаётган давлатимиз фахри, етти марта жаҳон чемпиони Комроншоҳ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577637

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10191728
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
680
3643
11964
10151415
88821
138877
10191728

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 22-10-2026 04:56:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015