Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 15 Сентябр 2016 Кӯришлар: 2024
Печат

 

nemat hojiМен ҳозир етмиш бир ёшдаман. Умрим давомидаги асосий обрў-эътиборни шу мустақиллик йилларида топдим, десам муболаға бўлмайди.  

Парвардигорнинг ўз бандаларига инъом этган неъматларидан бири бу тинчлик ва осойишталикдир.

Шу ўринда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навқирон Тожикистоннинг мустақил давлат сифатида дунё миқёсида шаклланишидаги хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.

Тожикистон халқи мустақиллигимизнинг илк йилларида бошидан кечирган оғир иқтисодий даврни эслашнинг ўзи кифоя қилади. Ватанимизда бўлиб ўтган фуқаролик уруши натижасида, юртда тинчлик ва осойишталик йўқолиб, файзу барака кўтарилган эди, ўшанда.

Давлатимиз бошига келган янги раҳбар – муҳтарам Эмомали Раҳмон халқни оғир иқтисодий ҳолатдан чиқариш мақсадида аҳолига етмиш беш минг гектар ерни тақсимлаб берди. Давлатга ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланилган бу ерларда, одамлар деҳқончилик қилишиб, иқтисодий инқироздан чиқиб олишди.

Кейинчалик йирик хўжаликлар умр бўйи деҳқончилик қилишиб, ернинг ҳадисини олган халқимизга саҳмия асосида кичик деҳқон хўжаликларига айлантириб берилди. Миллат пешвосининг узоқни кўзлаб юритган бу сиёсати натижасида деҳқон ўз эркига эга бўлди.

Рентабилликни йўқотган деҳқон хўжаликлар ўрнига пайдо бўлган деҳқон хўжаликлари айни пайтда деҳқончиликда юқори натижаларга эришмоқда.

Бир оддий деҳқон сифатида Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон ва мамлакатимиз ҳукумати томонидан менинг арзимас хизматларим қадрланишидан чин қалбдан миннатдорман.

Мустақиллик йиллари давомида деҳқонларимиз учун муҳайё этилган шароит билан собиқ Шўролар давридаги яратилган муҳит ер билан осмон қадар фарқ қилади.

uzumМен фарзандларим билан биргаликда «Ватан» номли деҳқон хўжалиги ташкил қилдим. Хўжалигимизнинг бундай номланиши ҳам бежизга эмас. Биз киндик қонимиз тўкилган, Тожикистон деб аталувчи бу муқаддас тупроққа бўлган чексиз эҳтиромимиз сифатида ўз хўжалигимизга «Ватан» деб ном бердик. 18 гектардан иборат мазкур хўжалигимизда 4 гектар узум, ҳар хил мевали боғ ва полиз экинлари етиштирилиб халқимиз дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Жумладан, 2 гектарда арча дарахти ҳам парвариш қилинмоқда.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бизнинг хўжалигимизга ташриф буюриб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини бердилар. Хўжаи Хизр назар қилган бу инсон ўгитларини олиб кам бўлмадик. Аввало, Миллат пешвосининг биз оддий деҳқонларга қаратган эътиборлари, ишимизнинг унумига унум қўшди.

Қишлоғимиз ҳудудида жойлашган, 160 ҳиссадорга эга бўлган 105 гектар ерда ҳам «Неъмат ҳожи» номидаги деҳқон хўжалиги ташкил қилиб, Қаратоғ дарёсидан насос орқали сув чиқарганмиз, айни дамда 95  гектарда бунёд этилган узум боғининг 65 гектаридан мўл ҳосил олинмоқда.

Янги бунёд этилган «Неъмат ҳожи» хўжалигимизда 500 тонналик совитиш камералари ўтган йили муҳтарам Президентимиз иштирокларида ишга туширилганди.

Миллат пешвосининг берган маслаҳатлари туфайли ишга туширилган мазкур совитиш камералари деҳқонларимиз етиштирган ҳар хил сабзавот ва мевалар, хусусан, узум ҳосилини узоқ муддат сақлаб турилишида муҳим аҳамият касб этади.

Мустақиллик даврида деҳқонларимиз кўпгина ажойиб имкониятларга  эга бўлишди. Шулардан бири, ўзимиз етиштирган маҳсулотларимизни хорижий фирма ёки компаниялар билан тузилган шартномалар асосида маҳаллий бозорларимиздан ортиб қолганини экспорт қиляпмиз. Бу, албатта, қўшимча даромад олишимизда муҳим рол ўйнамоқда.

Қувонарлиси шундаки, қишлоғимиздан бирор киши меҳнат муҳожирлигига бормайди.

Қишлоқдошларимиз барчаси доимий иш билан банд бўлиб, ҳар бир оила 100 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради.

Истиқлолиятимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Миллат пешвоси томонидан эълон қилинган республикавий кўрикда бизнинг қишлоғимиз «Янги боғ» ҳам совринли ўринга муносиб кўрилганлигини мамнуният билан қайд қилмоқчиман.

Келажакда хўжалигимиз ерларида «Карликовие» пакана навли олма ниҳолларни етиштиришни мақсад қилганмиз.

Мен фурсатдан фойдаланиб, бутун республикамиз аҳлини Истиқлолиятимизнинг чорак асрлик тўйи билан муборакбод этаман. Жонажон  Тожикистонимизнинг келажаги нурафшон. Ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз туфайли, нурли чўққиларни забт этамиз, иншооллоҳ.

 

Неъмат ҳожи Усмонов,

Турсунзодалик машҳур боғбон, «Шараф» ордени соҳиби.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Касб фидойиси бўлиш масъулияти

 

Наимахон Кузибоева Ж. Балхий ноҳиясидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасини 1979 йили олтин медал билан тугатди. Шифокорлар оиласида вояга етган ва ота касбига алоҳида меҳр қўйган Наимахон Кузибоева юрагида ин қурган орзусига эришиш илинжида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Жўшқин талабалик йиллари тиббиёт илмининг сирларини пухта эгаллаган Наимахон олийгоҳни 1996 йили муваффақиятли тугатди. Олийгоҳ йўлланмаси

Муфассал...

Дилларга қувонч бағишловчи айём

 

Байрамга бой юртимизга яна бир шукуҳли байрамқутлуғ Наврўзи Ажам кириб келди. Бу байрамни ёшу қари бирдек севади, унинг ўлкамизга кириб келишини ҳамма интизорлик билан кутади. Наврўз ўзининг эзгулик нурига йўғрилгани, ўзида гўзал ва такрорланмас урф-одатларимизни мужассам этгани учун ҳам барчага бирдек қадрлидир. У баҳор байрами бўлиши билан, инсоннинг табиатга бўлган меҳру муҳаббатини акс эттирувчи, асрлар бўйи давом этиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2522030

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9999682
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1106
3289
18887
9960827
35652
100591
9999682

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 13-09-2026 07:41:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015