Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 18 Май 2014 Кӯришлар: 3251
Печат

ТЕСТ УСУЛИ АФЗАЛЛИКЛАРИТожикистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилишнинг янги тартиби – қабул имтиҳонларини тест усулида йӯлга қӯйилиши бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланди. Қабулнинг бу усули ҳақида бир-бирига зид, бир-бирини инкор қилувчи фикрлар билдирилмоқда. Айримлар бу усул билан ҳақиқий билимдонлар танлаб олинади дейишса, баъзи бир кишилар кичик бир камчилик, бир ишоранинг ноӯрин ишлатилиши туфайли компютер олийгоҳ талабалигига даъвогарнинг меҳнатини йӯққа чиқариши мумкин, шунинг учун бу усул билан маълум бир соҳага ҳақиқий иштиёқи ва истеъдоди бор талабани танлаб олиш мумкин эмас, деган фикрни билдирмоқдалар.

Ҳар икки томондан билдирилаётган фикрларда ҳам маълум маънода ҳақиқат бор. Аммо бир нарса кӯнгилларга умид ва ишонч солади: қабул имтиҳонларининг республика Миллий тест маркази давлат муассасаси томонидан ӯтказилиши ва баҳоланиши олий таълим даргоҳларига ҳақиқий билимдон ёшларни танлаб олишдек хайрли мақсадни амалга оширишга қаратилган.

Тожикистон ӯз миллий мустақиллигига эга бӯлгандан сӯнг олий маълумотли кадрларга бӯлган эҳтиёжнинг ортиши сабабли олий ӯқув юртларининг сони кескин равишда ошиб кетди ва бу ӯқув даргоҳлари ҳар йили минглаб дипломли мутахассисларни тайёрлаб чиқара бошлади. Лекин, ачинарлиси шундаки, бу олий даргоҳларга қабул қилиниб, «дипломли мутахассис»га айланаётганларнинг аксарияти «пулнинг кучи», «тоғаларнинг зӯри» билан қабул қилинар ва ҳатто, баъзи бир «шоввозлар» олий даргоҳ остонасини бирор марта ҳам босмасдан, ҳатто ӯзи «ӯқийдиган» олийгоҳнинг қаерда жойлашганини билмасдан «диплом соҳиби»га айланишди. Шу сабабли бӯлса керак, кейинги вақтларда халқ орасида «Тожикистонда дипломли кӯп, лекин ҳақиқий билимдон мутахассис кам», деган кесатиқли ибора тез-тез ишлатиладиган бӯлиб қолди. Бу бежизга эмас, албатта. Ахир, бозорларда «дипломли аравакашлар», «дипломли мардикорлар»нинг кӯплаб учраши ҳеч кимга сир эмас-ку?!

Бу оғриқли муаммони ҳал этиш кун тартибининг биринчи масаласига айланди. Ҳатто, мамлакат сарвари – Президентимиз Эмомали Раҳмон бундан бир йил аввал ӯтказилган Ҳукумат йиғилишларидан бирида кучли бир дард билан «бошқарув органларида бир қанча жойлар бӯш турибди, лекин мен бу жойларга қӯйиш учун лаёқатли кадрларни топмаяпман»,- деган эдилар. Шунинг учун ҳам ҳурматли Президентимиз қачон, қаерда, қайси соҳа вакиллари билан учрашмасин, қандай йиғинларда бӯлмасин, ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг билими, илмий дунёқарашини ӯстириш ва кенгайтириш, уларга касб ӯргатишни алоҳида таъкидлайдилар. Илму маорифни Тожикистон давлат сиёсатининг асосий афзал йӯналишларидан бири, деб эълон қилганлар. 2008 йил 5 мартда қабул қилинган «Миллий тест маркази» давлат муассасасини ташкил қилиш тӯғрисида»ги Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарори юртимиз эртаси бӯлган билимли, ҳунарли ёшларга нисбатан бӯлган ғамхӯрлиги ва эътибори натижасидир.

Ушбу қарорнинг ижроси ӯлароқ янги ӯқув йили учун олий ӯқув юртларига қабулнинг янги тартиби – тест усули билан қабул имтиҳонларини ӯтказиш ишлари бошлаб юборилди.

Тожикистон телевидениеси каналлари орқали Миллий тест маркази ходимлари томонидан олийгоҳларга қабул имтиҳонлари учун ҳужжатлар топшириш, имтиҳонларни ӯтказиш, талабаликка даъвогарлар билимларини текшириш ва баҳолаш йӯллари ва меъёрлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирининг фармони билан республика шаҳар ва ноҳиялар марказларида таълим муассасалари методик шӯролар раҳбарлари учун мазкур мавзуда олти кунлик семинарлар ташкил қилинди. Мақсад: семинар иштирокчилари ӯз таълим муассасалари битирувчилари, уларнинг ота-оналарини олий ӯқув юртларига талабалар қабул қилишнинг янги марказлаштирилган тест усули ва унинг мақсадлари билан яқиндан таништириш.

Бизнинг Турсунзода шаҳар маориф бӯлими вакиллари иштирокида қишки таътил кунларида шаҳар маориф бӯлими мудири Воҳиджон Зиёевнинг ташаббуси билан ҳар бир таълим муассасасида ота-оналарнинг умумий йиғилиши ӯтказилди.   Ва бу йиғилишларда кӯрилган масалаларнинг биринчиси ота-оналарни олий ӯқув юртларига талабалар қабул қилишнинг янги – тест усули ва унга ӯқувчиларни тайёрлаш йӯллари билан таништириш бӯлди. Жумладан, жорий йилнинг 24 январида бизнинг Алишер Навоий номли 7-ӯрта умумтаълим муассасамизда ӯтказилган ота-оналар йиғилишида ҳам шаҳар маориф бӯлими мудирининг ӯзлари иштирок этди ва таълим-тарбияга доир муҳим масалалар қатори олий ӯқув юртларига талабалар қабул қилишнинг тест усули, унинг афзалликлари, фарзандларни қабул имтиҳоннинг бу усулига тайёрлаш ҳақида йиғилганларга кенг ва фойдали маслаҳатлар бердилар.

Миллий тест маркази ӯз фаолиятини бошлади. Ҳадемай, талабаликка даъвогарларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланади. Даврлар синовидан ӯтган, дунёнинг тараққий этган мамлакатлари таълим тизимига кирган ва муваффақиятли қӯлланилаётган бу усул бизнинг Тожикистонимиз келажаги бӯлган билимдон ёшларни танлашда муҳим восита бӯлишига ишончимиз комил. Биринчи ва дадил қадам адолат ва ҳақиқат йӯлига қӯйилди.

Фақат азиз ота-оналар, муҳтарам устозлар, сизлардан бир нарсани сӯрагимиз келади: бу йӯлга кираётган сизнинг фарзандингиз, сизнинг шогирдингизнинг қадами дадилми? Ӯзига, билимига ишончи мустаҳкамми? Агар шундай бӯлса, марҳамат, илм даргоҳларининг эшиги сизлар учун, сизнинг фарзандларингиз учун очиқ!

 

Жуманазар Умурзоқов,

Турсунзода шаҳридаги Алишер Навоий номли

7-ӯрта умумтаълим мактаби директори,Тожикистон маорифи аълочиси

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ПАХТА МАЙДОНЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

 

Тожикистон  Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитетининг ярим йиллик ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг биринчи ярмида ташландиқ ерлар ҳисобидан ўзлаштирилган 3 минг 463 гектар ердан 3 минг 407 гектар суғориладиган майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бу ҳақда комитет раиси  Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди.  Маълумотга кўра, 2017 йилнинг 21 июнигача республикамизнинг шаҳар ва ноҳияларида 173 минг 979

Муфассал...

Билки ўт фарзанди эрдим, шундайин қолгум абад…

 

ДИЁРИМ ЭЛЧИСИ

Ойим юборган олмалар орасида чумоли

ҳам Москвага келибди…

 Олис юртим митти жонли элчиси,

Ташрифингдан кўзларимда нур-зиё.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073475

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064203
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
263
3030
5743
8024732
3293
108045
8064203

Сизнинг IPнгиз: 18.191.31.59
Бугун: 02-04-2025 02:06:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015