Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

Материалы

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 17963
Печат

       simpoziumm5 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Мир Сайид Али Ҳамадоний таваллудининг  700 йиллиги муносабати билан Садриддин Айний номли опера ва балет театрида бўлиб ўтган «Мир Сайид Али Ҳамадоний: Шарқ олими ва мутафаккири» деб номланган халқаро илмий симпозиум ва V халқаро китоблар кўргазмасида иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади. 

Симпозиумни кириш сўзи билан мамлакат Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий очиб, сўз навбатини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга берди.

 

Давлат бошлиғи, дастлаб, Тожикистон бутун халқи ва симпозиум иштирокчиларини таниқли тожик-форс шоири ва мутафаккири Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллиги халқаро симпозиуми очилиши муносабати билан табриклаб, мамлакатимизга бу тадбирда иштирок этиш учун ташриф буюрган яқин ва узоқ хорижий давлатлар олимларига хуш келибсизлар, деди.

Ўз чиқишида мамлакат Президенти Ҳамадоний таржимаи ҳоли, унинг ижодидан қизиқарли ва илмий далилларни мисол келтириб, унинг асарларидаги тасаввуфга асосланган ғоялар, одамлар тенглигини куйлаш, тинчлик, осойишталик, тинчликсеварлик маданияти, сабр-тоқатлиликни тарғиб қилиш ҳамда Ҳамадонийнинг тожик тили тараққиётидаги хизматлари ҳақида ҳикоя қилди.

Жумладан, «Мир Сайид Али Ҳамадоний ўзининг фалсафий ва маънавий масалаларни тўғри англаш асосини ташкил этувчи бой ижодий мероси туфайли Шарқ маданиятида ўзига хос ўринни эгаллайди. У, энг аввало, инсон мавқеи ва ўрнини ҳар томонлама ўрганиб, соғлом ва яратувчанлик амаллари шаклланиши ва кенгайишида инсоннинг бебаҳо ролини кўра олди»,- дея қайд қилинди.

Давлат бошлиғи: «Мир Сайид Али Ҳамадоний ўзининг эзгу инсоний хислати, чуқур билими туфайли тожиклар заминида кўп сонли тарафдорлари ва тарбияланувчиларига эга бўлди. Улар тарбияланишида етакчи ролни ўйнади ва шу билан тожик халқи хотирасида ўзининг номини абадий қолдирди.

simpoziumДавлат мустақиллигини қўлга киритишдан аввал, Ҳамадоний шахсияти ва ижодиётига олимлар ва тадқиқотчиларнинг унча катта бўлмаган гуруҳи мурожаат қилган.

Бироқ, Тожикистон давлат мустақиллигига эришгач, мамлакат Ҳукумати ташаббуси билан бу буюк шахснинг 680 ва 700 йиллиги кенг нишонланганидан сўнг, барчанинг тилида Мир Сайид Али Ҳамадоний номи бўлиб, у ўзига хос ўринни эгаллайди.

Бугун унинг ижодиёти дунёнинг кўп тилларига ўгирилган. Унинг гуманистик ғоялари дидактик, адабий ва фалсафий асарлари ихлосмандларига хуш ёққан бўлиб, бугунги юбилейда дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар иштирок этаётгани юқорида таъкидлаган сўзимдан гувоҳлик беради»,- дея қайд қилди.

Мамлакат Президенти Али Ҳамадонийнинг бебаҳо ижоди ҳақида эслатар экан: «У ўзининг фалсафий қарашларини «Кашф-ул-ҳақоиқ», «Қуддусия», «Шарҳ фусус-ул-ҳикам», «Рисолаи ақлия», «Рисолаи вужудия», «Рисолаи маърифати нафси инсоний» каби асарларида муҳрлаган»,- деди.

Ҳамадонийнинг сўзларига кўра, инсон гапириш, ақл-заковат ва илм олиш неъмати инъом этилган ягона мавжудотдир.

Бу инъомни тўғри шакллантириш, унинг фикрича, инсонни буюкликка, ақл ва руҳият қудратини ривожлантириш, жисмоний ва ақлий лаёқатини оширишга олиб келади.

Маданият, Ҳамадонийнинг фикрича, илм, малака, маҳорат, истеъдод, жасорат, сабр-тоқат ва афсусланишга эришиш воситаси ҳисобланади.

Ўз сўзи охирида Давлат бошлиғи: «Мир Сайид Али Ҳамадоний ва унинг ижодиётига эҳтиром кўрсатиш муносабати билан Халқаро симпозиумнинг мамлакатимизда ўтказилиши ўзига хос аҳамият касб этади. Симпозиум доирасида тадқиқотчилар ва олимлар бу буюк мутафаккир ижодиёти ва ғоялари янги саҳифаларини кўриб чиқишиб, унинг инсон маданияти шаклланишига қўшган ҳиссасини муносиб баҳолашларига ишончим комил»,- дея таъкидлади.

Шундан кейин Эрон Ислом Республикаси тил ва адабиёт институти раиси Ҳаддоди Одил, Жавоҳарлаъл Неру номли Деҳли университети профессори Шариф Ҳусейн Қосимий, Афғонистон Ислом Республикаси Балх университети раиси Сайид Иброҳим Ҳикмат, Покистон Ислом Республикаси Исломобод университети профессори Навшоҳи Ориф, Париж университети профессори, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси фахрий аъзоси Франсис Ричардслар ҳам чиқиш қилдилар.

Чет эллик олимлар ўз чиқишларида, энг аввало, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга тожик халқи олимлари ва мутафаккирларига эҳтиром кўрсатишдаги гуманистик ташаббуси учун миннатдорчилик билдириб, Давлат бошлиғининг бу муносиб ташаббусларига юқори баҳо бердилар.

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган симпозиум ишида дунёнинг 25 давлатидан ташриф буюрган олимлар, тадқиқотчилар, жумладан, Ҳамадоний ижодиёти тадқиқотчилари чиқиш қилишди.

Симпозиум иши олдидан V Душанбе халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг 9 мамлакати ва Тожикистондан 79 та нашриёт уйи иштирок этди. Бу ерда 6 минг номли ва 50 минг нусха китоб кўргазмага қўйилди.

Ҳамадоний китоблари бурчагида Мир Сайид Али Ҳамадонийнинг мамлакатимизда нашрдан чиққан мазмунли ва дидактик асарлари намойиш қилинди.

 

«Ховар» ТМАА.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

Бизнинг «ўзбек» холамиз

 

Тожик ва ўзбек халқлари этник нуқтаи назардан бир-бирига шунчалик яқинки, бундай ҳолатни дунёнинг бошқа халқларида учратиш мушкул. Яратган бу икки халқни жаннатмакон диёрда яратиб, кўнгилларига самимий меҳр-муҳаббатни жойлаганки, таърифига қалам ожиз. Биз мана шундай меҳр-муҳаббатга йўғрилган самимийликка Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган икки дўст ва биродар мамлакат раҳбарлари - муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар учрашувида гувоҳ бўлдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990926

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478280
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4208
4027
21893
7426653
99924
114875
7478280

Сизнинг IPнгиз: 3.144.29.213
Бугун: 23-11-2024 17:32:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015