Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳияси деҳқонлари «Вақтинг кетди, нақдинг кетди», - деган халқ мақоли моҳиятини жуда чуқур англаб етганлар.
Ноҳиянинг М. Субҳонов раислик қилаётган Қаҳрамон қишлоқ жамоати деҳқонлари кузги шудгор ва буғдой экинига жиддий эътибор қаратишмоқда. Аллақачон, бу ерда 645 гектар экин майдони сифатли шудгордан чиқарилиб, 170 гектар майдонга кузги буғдой экилди.
Қишлоқ жамоати деҳқонлари қулай обу ҳаводан фойдаланиб, яқин кунларда кузги шудгорни якунлаш ниятида меҳнат қилмоқдалар.
Шунингдек, ноҳиянинг Панжоб қишлоқ жамоатидаги мавжуд 1093 гектар экин майдонидан 860 гектари сифатли шудгордан чиқарилди. Бу 80 фоизни ташкил этади. Қишлоқ жамоати ҳудудидаги деҳқон хўжаликларида кузги буғдой экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Деҳқонлар 361 гектар майдонга буғдой, 10 гектар майдонга арпа, 11 гектар майдонга сабзавот, жумладан, пиёз, сабзи, карам экдилар. Шунингдек, 3 гектар майдонга яқин кунларда эртапишар картошка уруғи қадалади.
Миллат пешвосини қўллаб-қувватлаб…
Кўлоб минтақаси шаҳар ва қишлоқлари аҳолиси Кўлоб шаҳри Исмоил Сомоний хиёбонида Тожикистон Республикаси Президентининг «Тинчлик ва бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» сифатида тан олинганлигини қўллаб-қувватлаб тантанали митинг уюштирдилар. Тожикистон Республикаси парламенти томонидан «Тинчлик ва бирлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида»ги қонуннинг муҳокама этилиши ва қабул қилиниши ўлкамиз аҳолисининг руҳиятини кўтариб юборди. Давлатимиз бошлиғининг жаҳон юксак минбарларидан чиқишлар қилиши яна бир марта унинг нотакрор шахсият эканлигини тасдиқлайди.
Митинг иштирокчиларининг қўлидаги шиор ва даъватлар, шунингдек, давлат байроғи кўлобликларнинг Миллат пешвоси мустаҳкам иродаси ва улуғлигига ишончидан дарак берарди. Намойишчилар ўзларининг давлат бошлиғининг бугунги оқилона сиёсати тарафдори эканликларини изҳор этишди.
Митинг иштирокчилари «Яшасин, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон!» шиори билан шаҳарнинг Исмоил Сомоний хиёбонида ўзларининг мавқеини букилмас юксак руҳиятда баён этдилар.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг «Тинчлик ва бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» сифатида тан олинишини қўллаб-қувватлаган йиғилишлар вилоятнинг бошқа минтақаларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Кўлобда лимонпарварлик
Сўнгги бир неча йил давомида Кўлобда лимонпарварлик тараққий этиб, бу маҳсулотнинг нархи ички бозорларда анча арзонлашганлиги билан ажралиб туради. Кўлоб ноҳиясининг Даҳана қишлоқ жамоатида истиқомат қилувчи Суратмо Шакармадова яқин ўн йилдан буён субтропик мева - лимон ниҳоли парвариши билан шуғулланиб келади.
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, ўн-ўн беш йиллар илгари бу мева, асосан, мамлакатимизга хориждан келтириларди. Деҳқонларимизнинг лимонпарварликни тўғри йўлга қўйганликлари боис, айни пайтда лимонни хориждан келтиришга эҳтиёж қолмаган.
Кўлоб минтақасининг Фархор, Восе ва Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳиялари ҳамда Кўлоб шаҳри теварак-атрофидаги қишлоқлар иқлими лимон етиштириш учун мос эканлигини мутахассислар аниқлашган.
Кўлоб ноҳияси Даҳана қишлоқ жамоати деҳқонлари лимон етиштиришнинг даромадли соҳа эканлигини жуда яхши англаб, бу субтропик мева парваришига катта эътибор қаратишмоқда.
Ўз мухбир.
14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.
15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Муфассал...
Умр йўлдошим марҳума Турсуной Йўлли қизи хотирасига бағишлайман
Сўри ёнига кимдир дон сочиб кетди. Ўн чоғли товуқ қанот қоққанича шамол тўзғитган хазондек оёқлари ерга тегиб-тегмай келди-ю, донга ёпирилди. Товуқлар тумшуғи чангчининг чўпидек, донга кўз илғамас бориб-келарди. Чипор товуқ донга қизғанди, ёнидагисига хезланиб қўйди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015