Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 2149
Печат

 

golubКАБУТАР

Чарх айланар мовий осмонда,

Оқ кабутар, оппоқ, кабутар.

Интиласан офтоб томонга,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

     Қанот қоқсанг завқли парвозинг,

     Нигоҳларда шавқли парвозинг,

     Чирой берар андоз - парвозинг,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

Вайронани ёқтирмас дилинг,

«Уруш қилма» - айтолмас тилинг,

Ёмонлардан йироқ у, билинг,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

     Сени дерлар дўстлик элчиси,

     Дерлар яна шодлик куйчиси,

     Ҳур замонда умид йўлчиси,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

Ер юзида эллар суйган қуш,

Ҳам севарлар ва кўрарлар хуш,

Ёвлар кўрса йўқотади ҳуш,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

     Тиним билмай кўкда учавер,

     Бахт эшигин доим очавер,

     Тинчлик учун дунё қучавер,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

МЕНСИЗ

Юрагим бағрингдан узилган чоғда,

Ҳижрон азоблари тизилган чоғда,

Ишқ деган туйғулар бузилган чоғда,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

     Бахтлилар қатори биз бахтли эдик,

   Бор эди садоқат, биз тахтли эдик,

     Дийдорга тўймаган биз аҳдли эдик,

     Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

Қисматдан пешонам урилди тошга,

Азоблар ёмғирдай ёғилди бошга,

Кўнглим-ку, зор бўлди дардли сирдошга,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

   Шам каби васлимиз гулхани сўнди,

     Шайтон саволига жавоблар дўнди,

     Ҳислар аламзада бу кўйга кўнди,

     Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

Бағримдан сен кетдинг мен қолдим хомуш,

Бу мажруҳ севгимиз қани бўлса туш,

Ўртада муҳаббат келди, кетди хуш,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

     Эҳ! Сен-чи, қандай яшайсан менсиз?

 

 

ВАТАН

Шу юртда туғилдим, ўсдим, улғайдим,

Мен учун азизсан, ягона ўлкам.

Ақлимни танибман сенга боғландим,

Таърифинг мадҳ этай кўркамсан, кўркам.

 

     Вужудимда битган орим, буюгим,

     Уммондек тошаман қонимсан, қоним.

     Авлодлар ҳурмати борим, суюгим,

     Тоғлардек мустаҳкам жонимсан, жоним.

 

Сенга муҳаббатим чексиздир диёр,

Тўрт фасл бўстони кўрсатар жамол.

Бағрингда шул элим яшар бахтиёр,

Яшнатиб гулистон топмоқда камол.

 

     Нечун севмай юртим, онамсан, онам,

     Бағрингда эркинман, тинчман, омонман.

     Сенсан талпинганим, мисоли Каъбам,

     Ёвлардан асрагум, сенга қалқонман.

 

Ҳар тонгда қуёшинг бош кўтарар, бош,

Кўм-кўк осмонингда қушлар парвози.

Тарк этмас бағрингни кекса ҳамда ёш,

Элпарвар сарвардан халқимиз рози.

 

     Қалбимда уйғотдинг меҳр, садоқат,

     Олға юр, бир умр бўлайин мадад.

     Иқболинг порлоқдир – бахт бор, саодат,

     Ватаним, истиқлол ўчмас то абад!

 

Комилжон Хушназаров,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

Ҳунардан шуҳрат топиб…

Моҳир чолғучи бағри ўйиқ тор симларини чертганда, ундан таралаётган ўтлуғ куй, дардчил оҳанг учқун каби ногаҳон қалбингизга тушиб, аста-секин уни қиздира бошлайди. Ҳали ўзингизни ўнглаб улгурмасингиздан, тобора авж пардаларга ўрлаётган оташин наво шафқатсизларча сиз томон олов пуркайди. Қайноқ ҳовур исканжасида қолган вужудингиз аланга олади, ёниб-куйиб, адойи тамом бўлади... Ҳар гал миллий чолғу асбобида чалинган бирор мумтоз куйни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2574206

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10175910
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4029
3986
24495
10119529
73003
138877
10175910

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.249
Бугун: 17-10-2026 23:30:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015