Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2030
Печат

 

t jalov 2018Тошпўлат Жалов 1957 йилнинг 15 ноябрида Ёвон ноҳиясидаги Парчасой қишлоғида таваллуд топган. 1974-78 йиллар ЛДПИнинг филология факултетида таҳсил олган. Узоқ йиллар ўзи ўқиган таълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган.

Ёш авлодга таълим бериш жараёнида у шеърлар ҳам ижод қилиб келди. «Тонг орзуси», «Қаламимни ўғирлама, бахт» ва «Шеърим, менга ҳамроҳ

бўлиб юр» тўпламлари нашрдан чиққан.

Тонг орзулари

Эрталаб тураман. Тонг бунча гўзал,

Ҳовлимда турфа гул. Боқаман шодмон.

Кунгабоқар нурга интилган маҳал,

Кўнгилда қолмагай бир зарра армон!

Ҳар бир кун ўзгача, юки ҳам оғир,

Ташвиш кўп, ортидан яна муаммо.

Нокасликнинг ити жуда ҳам олғир,

Камон - сўзим нишон олади аммо…

Ҳақиқатнинг боши азалдан-ку, хам,

Туҳматнинг-чи, тиғи янада ўткир.

Ёлғон тинглайвериб дилга тўлди ғам,

Умр, йўлинг бунча ўнқиру чўнқир?

Севги ҳам яшайди янги асрда,

Дўстлик-чи, худдики мўрида тутун.

Садоқат манзили улкан қасрда

Афсус, қолмагандай бир бағри бутун.

Зўравон кўп, ундан зўрни топгунча,

Бадкорга шеъримдан қалқон тутаман.

Инсонликнинг боғи мева бергунча,

Ашъор дарёсида сузиб ўтаман.

Илҳом парисига

Ибо билан илиқ нигоҳ ташлаган,

Дилнинг амри меҳрим бўла бошлаган,

Қаламимнинг кўзларини ёшлаган,

Ё илҳомим парисими ўзгинанг?

 

Ғазалмидинг, обдон таҳлил қилганим?

Барчинойми, номинг айтиб юрганим?

Муножотми, ҳазин куй деб, билганим?

Бунча дилкаш, ажаб ширин сўзгинанг?

 

Бир маҳаллар мени зор-зор йиғлатган,

Ханжар бўлиб дилгинамни тиғлатган,

Армон бўлган, ишқ кўйида куйлатган,

Етмагандай ўша қишу ёзгинанг.

 

Эсга солиб гўзал ёшлик чоғларни,

Ёр васлида кезган сафо боғларни,

Қўй, тирнама унутилган доғларни,

Гар интизор сенга гул, наврўзгинанг.

 

Меҳрим берай, вужудингга кирсин жон,

Оёғинг қўй баланд тошга, оҳужон,

Туёғингда кўргим келмас томчи қон,

Омонлигинг тилаб мен - дилсўзгинанг.

 

Турмуш чигал, гоҳо сокин, гоҳо тор,

Шитоб этгин тилагим тоғдек виқор.

Бахт бир марра, унга етмоқ, кўрмоқ бор,

Иқбол тўла нурли бўлсин кўзгинанг.

 

Болалик

Болалик бунчалар ўйинларинг кўп,

«Оқ терак», «уриб қоч» - жуда ҳам шавқли.

Ўғил-қиз гуруҳи йиғилиб тўп-тўп,

Рақиблар «ким керак», дейдилар - завқли.

Олис давраларда қолган ёшликни,

Ким ҳам эсламайди соғиниб бот-бот.

Хотирада қолган шўх, бебошликни,

Қайтара олмасмиз бир онин ҳайҳот.

«Оқ терак», «кўк терак» мангуга абад,

Завқидан қолмаган бир зарра дарак.

Қайтиб келса ёшлик дея олсам бас:

«Менга фалон гўзал қизларинг керак!»

Илтижо

Барчинойим, нега тенгинг этмайсан,

Сенга ташна дил қадрига етмайсан,

Ҳам мағрурсан, «ёлғон» гапга кетмайсан?

Мен – қоғозда қолаётган бир тилак.

Икковлашиб бир буттани тутайлик,

Ширин висол сафосини кутайлик,

Муҳаббатни ажиб бўстон этайлик,

Гар чарчасанг сенга бардош - мен тирак.

Қулоғимга ёққан бир қўшиқ саси,

Ишқинг бўлди жонгинамнинг қафаси,

Кела қолгин баҳоримнинг нафаси,

Ошиқи зор, ортингдан менман ҳалак.

Осмонлардан боққан ул ой, сенмидинг?

Ҳисларимга чиндан ёқа, енгмидинг?

Куйдирувчи маккора ё сенмидинг?

Сен - ярим ой, мен-чи, бунда ним юрак.

Муножот бўл, ҳазин-ҳазин куй тинглай,

Фироқингда хасталигимни ўнглай,

Қалб тўрида маконингни ҳам кенглай,

Зоргинангга ёрлигингдан бер дарак.

 

Учради

Бу кўнгил кўйида бир моҳи тобон учради,

Юзлари ол-ол ёниб, чин себи хубон учради.

 

Гулбозор борсам ногоҳ, сайлаб олардим битта гул,

Қизбозор бормай туриб, лойиқи жонон учради.

 

Чеҳраси дилга мойил, боқишлари, ёқишлари,

Севги бўстонида бойлик - битта маржон учради.

 

Мажнуни ҳам, Фарҳоди ҳам бўлмишам кўнгил ҳақи,

Розини олмоқ учун офати жон учради.

 

Мен садоқат боғини қурдим, малак қилса вафо,

Кошки, деяр бўлмасам: алдоқчи армон учради.

 

Булҳаваслик ортидан кўп севгилар бўлган хазон,

Чин муҳаббат гулшанин дейманки: дармон учради.

 

Тошпўлат, содиқ ошиқ бўлсанг агар тутгин қалам,

Эл ичида айтсалар то: ишқда ғазалхон учради.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Садоқатли дўст – тақдир саховати

 

ДўстликЯратганнинг бандаларига кўрсатган энг улуғ инояти

Дўстликни ардоқлаб, қадрига етган инсон ҳам, халқ ҳам шон-шуҳрат топади. Шарафларга кўмилади…

Дўстлик бобида тожик ва ўзбек миллатларини ҳеч иккиланмай, Аллоҳнинг назари тушган халқлар, деб аташ мумкин. Чунки қондошу жондош,

Муфассал...

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2359338

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9386727
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4470
6433
40068
9309337
26614
133128
9386727

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 05-04-2026 14:34:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015