Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 18 Август 2016 Кӯришлар: 2668
Печат

 

g keldiКўйлагинг ивибди монанди саҳоб,

Қошларинг эгилмиш - қаноти уқоб,

Лабларинг баргидан   тўкилур гулоб,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

         

Оғирлашиб борар  кипригинг тори,

Армонларим учар  ул йўқлик сори,

Этагингда йўқдир  йўлнинг ғубори,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

 

Қирқ кокилинг узра томчилар шодоб,

Минг рангда товланиб қилар печутоб,

Томчилар-ла этдим, умримни ҳисоб,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

 

Лабларинг дарёнинг ўзидек гўзал,

Кугуларинг гулбарг изидек гўзал,

Сўзларинг Мавлоно сўзидек гўзал,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

 

Сен йўллар файзидан меҳмон бўлдинг, оҳ,

Нечун ёмғир ичра айлайин нигоҳ?

Кўзларим уйини айла сарпаноҳ,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

Гулназар Келди,

Тожикистон халқ  шоири.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҚЎШТЕГИРМОНЛИК САДОҚАТ РАМЗИ

 

Қўштегирмон Спитамен ноҳиясининг таниқли саркарда, шоҳ ва шоир Бобур Самарқанд азмини қилган ва ундан қайтган чоғларида бир неча бор қўниб ўтган қадимий қишлоғи. Уни маълум ва машҳур қилган нарса фақат Бобурнинг пойқадамигина эмас. Марказда, қишлоқ ўртасидан кесиб ўтувчи йўл ёқасида жойлашган зилол ва чучук сувли булоғи. Кейин одамлари… Деярли бутун воҳадаги  барча устозларнинг устози, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи,

Муфассал...

Муҳаббатсиз яшаб бўлмас...

 

АРМОН

Бу нур асл фитратдир, фитрат, сенга етмасман…

Бу Ишқ эса ҳикматдир, ҳикмат, сенга етмасман!

 Нафсим ила маст бўлсам, мастлик ила паст бўлсам,

Аммора1 ила тўлсам, ҳиммат, сенга етмасман!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2620768

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10386916
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
544
3713
29532
10316547
122428
161581
10386916

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.43
Бугун: 22-11-2026 02:25:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015