Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 2103
Печат

 

pushaymonn 1Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Аммо бир куни… Ана шу бир кун уларнинг ҳамма ҳавас қиладиган тинч оиласини алғов-далғов қилиб юборди.

Зариф  катта бир корхонани бошқарарди. Кеч кириб ишдан қайтаётган Зариф, бекатда ёлғиз турган хушрўйгина жувонга кўзи тушди. Жувон ҳам қўл кўтариб, унинг машинасини тўхтатди.

Зариф уни манзилига элтиб қўйди. Етиб борган жувон машинадан тушаркан, майин табассум ила Зарифга бир нигоҳ ташлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди-да, кўп қаватли бинолар томон тез-тез одимлаб кетди. Ундан кўзларини узолмаган Зариф анча вақт хаёлга берилиб бир жойда туриб қолди.

 Ҳаммаси ана шундан кейин бошланди. Ўша жувон Зарифнинг юрагига олов бўлиб кирди. У энди ҳар куни ишдан қайтаётганида бекатдан уни қидиради. Бироқ ўзига нималар бўлаётганини ҳеч тушунолмасди. Оиласи, ҳатто, болаларини ҳам унутиб қўйганди. Фақат ўшани ўйлайди...

Дам олиш кунларининг бири эди. Зариф илк учратган бекатида тўсатдан яна уни кўриб қолди ва дарҳол машинасини тўхтатиб, манзилига элтиб қўйишни таклиф қилди. Гўёки, жувон ҳам ушбу таклифни кутиб тургандек, машинага ўтирди. Улар шу баҳона яқиндан танишиб олишди. Жувон оиласидан ажрашганини ва шифохонада ҳамшира бўлиб ишлашини айтди. Шундан сўнг, улар ҳар куни учрашадиган ва ҳатто, бир-бирларини кўришмаса туролмайдиган бўлиб қолишди.

Ана шундай кунларнинг бирида Зариф унга уйланиш истаги борлигини билдирди. Шунда жувон бироз ўйланган бўлди-да, сўнг:  

-Майли, таклифингизга розиман, аммо бир шартим бор, - деди.

-Хўш, қандай шарт экан?

- Аввал оилангиз билан ажрашасиз, кейин...

Зариф ўйга толди, Маъсума нима дер экан, кўнармикан, жанжал кўтарса-чи?! Бу шунчалик осонмикан? Маъсумани севармиди, йўқ… уни фақат болаларининг онаси бўлгани учун ҳурмат қилади, холос.

У ана шундай хаёллар билан уйига қандай етиб келганини ҳам сезмай қолди. Ҳовлида болалари ўйнаб юришарди. Ўғли ва қизи “дадажон, дадам келдилар”, дея унга талпиниб салом беришди ва ҳар иккаласи ҳам эркаланиб, бўйнига осилиб олишди. Зариф шунда фарзандларидан онаси қаерда эканлигини сўради.

-Ойим ошхонада овқат қиляптилар, -деди шўх қизчаси.

-Онажонинг нима пиширяпти бизга, қизим?

-Ош, дадажон, бугун палов еймиз экан, - чуғурлаб жавоб берди бараварига фарзандлари.

Зариф ошхона томон бориб эшикдан секин мўралади, ҳеч нарсадан бехабар Маъсума куйманиб овқат пиширарди. У эрини кўриб, юзлари ёришиб кетди.

-Вой, келдингизми? Сезмай ҳам қолибман, келинг ўтиринг, ҳозир болаларни чақирай овқатни сузаман.

-Ўтир, маслаҳат қилиб олишимиз керак, - томдан тараша тушгандай хўмрайиб гапирди Зариф.

-Тинчликми, дадаси, намунча кайфиятингиз йўқ?

Зариф гапни нимадан бошлашни билмай, бир зум у ён-бу ён боқди-да, сўнг қатъий оҳангда:

-Сен билан ажрашмоқчиман, бошқа бир аёлга уйланяпман, фақат жанжал қилма, фойдаси йўқ, болаларни ташлаб қўймайман.

Маъсума кутилмаганда, бу гапларни эшитиб, нима бўлаётганини тушунмай, беҳол ерга ўтириб қолди.

Наҳотки... наҳотки, бир ёстиққа умид билан бош қўйган турмуш ўртоғи шу гапларни айтаётган бўлса. Қулоқлари ҳеч нарсани эшитмай, кўз олди буткул қоронғилашиб кетди. Гўё ҳамма нарса чарх уриб айланаётгандек эди.

Дамланган ош таги олди. Маъсума жим, Зариф эса, ҳамон унинг жавобини кутарди.

Ниҳоят, Маъсума... жонсиз ҳайкал Маъсума тилга кирди:

-Майли, нима ҳам қилардим, розиман, фақат менинг ҳам бир шартим бор, кўнсангиз майлига.

-Ҳамма шартингга кўнаман, - хурсанд бўлди Зариф, ишнинг бунчалик осон битишини кутмаган эди у.

-Эсингиздами, янги оила қурганимизда мени қўлларингизда кўтарар эдингиз.

-Ҳа, эслайман, - энсаси қотди Зарифнинг.

-Бир ой давомида ҳар куни  ишдан келиб, мени қўлларингизда кўтариб, уйни айлантирасиз, - деди хотини.

Зариф енгил тин олди: - Хайрият-ей, бундан осон иш бор эканми? - дея ўйлади ичида ва рози бўлди.

-Кўтарсам, кўтарибман-да, -деди.

Зариф ҳар куни ишдан келиб Маъсумани бағрига олиб, уйни бир марта айлантирар ва кун ўтишини санарди. Кунлар ўтарди. Зариф  Маъсумани ҳар гал қўлларида кўтарганида, у эрининг бўйнидан маҳкам  қучиб, бағрига сингиб-сингиб кетарди. Шу бир ой ичида у  бор меҳрини эрига беришни истарди. Вақт югуриб ўтаверди. Зариф энди Маъсумани бир марта эмас, 3-4 марта кўтариб уйни айлантирар, хотинини ерга қўйишни хоҳламасди. У хато қилаётганини, шунингдек, Маъсумага ипсиз боғланиб бораётганини ҳис қилаётгандек эди. Бироқ...

Ниҳоят, шартлашилган бир ойнинг охири кўринди. Зариф энди суюклиси ёнига бориши керак. Маъсуманинг кўзларида ёш. Яна эрининг бўйнидан маҳқам қучиб, унга бахт тилади.

Зариф уйни тарк этди-ю, аммо ярим йўлга бориб ўйланиб қолди: - Хато қиляпман, болаларим тирик етим бўладими? Маъсума-чи, у қандай яшайди, менсиз ҳоллари нима кечади, шундай хокисор аёлни хор қиламанми? Йўқ, бу - гуноҳ иш, Маъсума кўз очиб кўрганим, ҳатто, бошқасини деб кетаётсам ҳам индамади. Оила муқаддас, уларни ҳеч вақт ташлаб кетмайман, - деб қарор қилди.

Зариф бошини айлантираётган жувоннинг ёнига бориб, хато иш қилаётганини айтди ҳамда орани очиқ қилди. У бозорга бориб, уйга харид қилди, Маъсума ёқтирадиган каттагина гул, болалари ва унинг учун кийим-кечаклар сотиб олиб, машинасини уйга томон ҳайдади.

У уйига етиб келганида, ҳовлида Маъсума кўринмасди. Шошилиб ётоққа кирди. Маъсума чиройли кийимини, яъни Зариф яхши кўрадиган, ўзи олиб берган ним пушти рангли кўйлагини кийиб “ухлаётган” эди. Лабларида ним табассум. Зариф аста хотинига яқинлашиб, мен қайтдим Маъсума, сени севишимни англадим, деб қулоқларига шивирлади ва юзларидан бўса олди. Бўса олди-ю... қўрқиб кетди. Маъсуманинг юзи совуқлигидан сесканди. Уни уйғотишга ҳаракат қилди, афсус, Маъсума бу пайтда дунёни тарк этган эди… Ҳаётнинг гўзалликларини, Зарифнинг ҳамма қувончларини ўзи билан олиб кетган эди, гўё…

Маъсуманинг ёстиғи ёнида бир парча қоғоз. Зариф кўзларида ёш, қалби вайрон бўлиб, қоғозни олиб ўқишга тутинди: - Зариф ака, ҳаётимнинг устуни эдингиз… Бугун эса, мен учун шу устун қулади. Энди яшашдан не наф, мени кечиринг, сизнинг келишингизни кутмадим, бироқ сизсиз яшаш мен учун азоб, оловларда куйиш. Сизни бутун вужудим билан севардим. Бир ой қўлларингизда кўтартириб ахмоқлик қилдим, бу фарзандларимизга баҳона, уларда сизга нисбатан қалбларида нафрат ҳисси уйғонмаслиги учун бир ўйин эди, холос. Мен болаларга тузалмайдиган касалга чалинганман, деб айтганман. Булар ҳаммаси сизни деб, токи кўз олдиларида дадам ва ойим доим уришардилар деб эмас, балки касал пайтларида ҳам дадам ойимни ҳурмат қилиб, қўлларида кўтариб юрардилар деган хотира қолишини истаб, шундай қилдим. Сизга бахт тилайман. Мен хотиржам кетяпман. Болаларимнинг кўнглини ўкситманг. Сиз севган аёл ёмон бўлмайди, у болаларимга она бўла олади, мен буни биламан. Мендан рози бўлинг. Маҳшарда учрашгунча, хайр!

Мен сизни севардим, жуда севардим,

Дард бўлиб севардим, қайғу бўлиб ҳам.

Ёниб-ёниб севардим, куйиб севардим,

Мен сизни севардим, сизни севардим...

Ушбу жумлаларни ўқиб тугатгунча, Зарифнинг сочлари оппоқ қордек оқариб кетганди...

 

Мамлакат ХОЛМАТОВА,

Ашт ноҳияси,

3-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Пахтанинг янги нави

 

- Ҳар бир илмий ходим селекция-илмий кузатишлар натижасида эришилган муваффақиятларда ўз самарасини кўрганда, кўнгли ҳузур топади, - дейди Хатлон вилояти зироатчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, янги «Нодир» пахта навини яратган Муйдин Абдуллоев биз билан суҳбатда.

- Муйдин Назирович, янги пахта нави яратилиши йиллари

Муфассал...

ФАРЗАНДДАН-ДА АЗИЗ ФАЗИЛАТ

 

ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…

Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…

Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990812

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478095
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4023
4027
21708
7426653
99739
114875
7478095

Сизнинг IPнгиз: 3.145.93.227
Бугун: 23-11-2024 17:20:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015