Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2692
Печат

 

b razzoqovaНилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.

Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.

Енгилгина пушти рангли ҳарир кўйлагини кияр экан, бехосдан ўнг кўкраги устидаги қизариб, мошдек бўртиб турган бир нимага кўзи тушди. Нилуфар негадир бўшашиб кетди. Хаёлига кўкрак бези, саратон касаллиги келди. Назарида унда ҳам худди давосиз дард бошлангандек эди. У тушлик ҳам қилмади, ҳар кунгидек китоб мутолаасига ҳам берилмади. Кўнглига қил ҳам сиғмайдиган бир ҳолга тушди. Энди нима қилади? Наҳот, умри поёнига етган бўлса? Ўғил – қизи бўйига етяпти, улар энди кимнинг қўлида қолади? Эри-чи? У нима қилади? У бир зумгина хаёлида ўрнига келадиган аёлни тасаввур қилди. Бадфеъл, танноз, қўлини совуқ сувга урмайдиган, болаларига зулм қиладиган, эрини эса, менсимайдиган ... Ўзининг ўйидан ўзи қўрқиб кетган Нилуфар йиғлаб юборди. Шу тобда сержаҳл эрини қанчалар яхши кўришини, болалари жону дили эканини тушуниб етди. У анчагина турли ўй-хаёлларга берилиб ўтирди, хонасига кирган ўғлининг гапларига ҳам тайинли жавоб бермади. Сўнг ўрнидан туриб уст – бошини тузатган бўлди-ю рўпарадаги қўшниси акушер – генеколог Роҳатой опаникига чиқди.

- Сен ўйлаган нарса қўл текканда дикирлаб у ён – буёнга ўтади. Бу ҳеч нарса эмас. Пашшами, нимадир чаққан. Ана, буни кўр, - шифокор қўшниси шундай деб лозимини сал юқорига кўтарди. Роҳатой опанинг тиззасидан  пастроқда Нилуфарнинг кўкрагидагига ўхшаш қизғиш доғлар бор эди.

У қўшнисининг уйидан тамоман бошқача кайфиятда чиқди. Бундан бир неча дақиқа олдин кўзларига кўринган нурсиз ва файзсиз дунё энди ниҳоятда гўзал либосда эди. Нилуфар уйига кирди. Ўзича бир нималарни хиргойи қилиб ҳовлига сув сепди, ҳаммаёқни чиннидек қилиб супирди. Кеча ювилган кирларни дазмоллаб шифонерга илди. Ўғлини сигир – бузоққа қарашга, қизини эса, дўкондан қийма гўшт олиб чиқишга ундади. Сўнг эрига телефон қилди: - Дадаси, бугун вақтлироқ келинг. Мабодо чойхона – пойхона қилиб юрманг. Сиз яхши кўрадиган манти қиляпмиз. Тезроқ келинг-а!

Башорат Раззоқова.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ватан, кенгликларинг бағрида асил тулпорлар чопаверсин!

 

Болаликдан отга боғлиқ кўп маросимларда томошабин бўлганман.

Ватан деганда йилқи тўдаси ўтлаб юрган адирларни, улоқ чопилаётган кенгликларни кўргим келади.

Кўплар менга шеърингда ҳам, ҳикоянгда ҳам от, бошқа мавзу топилмадими, деб қолади. Чавандоз оиласида туғилиб, болаликдан от чопиб, йиқилиб-суриниб этим қотган. Отам чавандоз сифатида минтақада бўладиган

Муфассал...

Эр-хотин

 

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман, қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда, қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…

Яхши шоир - Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2600461

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10308883
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2997
8864
34312
10210212
44395
161581
10308883

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 07-11-2026 08:09:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015