Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 20249
Печат

 

a.maqsudovАкадемик Б.Ғафуров номли Хўжанд давлат университети ректори Анвар Мақсудовга Россия Федерациясининг табиатшунослик фанлари академияси томонидан “Олий таҳсилот соҳасидаги ютуқлари учун” олтин медали берилди. 

Бу олий мукофот – олтин медал ва шаҳодатнома Анвар Мақсудовга университетда Миллий бирликнинг 18 йиллигини қайд этиш пайти вилоят ижроия органи маориф ва илм бошқармаси бошлиғи Осим Каримов томонидан топширилди.  

Мукофот Хўжанд давлат университети ректорининг самарали меҳнатлари, таълим жараёнларида замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш, Европа ва жаҳон таълим тизими стандартини татбиқ этишда эришган ютуқлари ва бошқа бир қатор намунали ишлари учун берилди.

МИЛЛИЙ ВАҲДАТ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ

Суғд вилоятининг барча шаҳру ноҳияларида Миллий бирлик кунининг 18 йиллиги тантаналари санъаткорларнинг куй-қўшиқлари остида байрамона тадбирлар билан қайд этилди.

Тарихий Арбоб қасрида Миллий бирликнинг 18 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий сўзга чиқиб, Миллий бирлик мамлакат ҳаётида янги даврни бошлаб берганлигини таъкидлар экан, халқларимиз ҳаётидаги бу муҳим воқеага юқори баҳо берди.

Миллий бирлик қўлга киритилишида жонбозлик кўрсатганлар тўғрисида тўхталиб, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг бу борадаги хизматлари беқиёс эканлигини таъкидлади.

Абдураҳмон Қодирий сўзининг охирида вилоят аҳлини Миллий бирлик куни билан табриклаб, саломатлик, мусаффо осмон остида узоқ умр ва мазмунли ҳаёт тилади.

Шу куни Арбоб қасрида Миллий бирликнинг 18 йиллигига бағишлаб тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.     

АДИБЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Хўжанд шаҳар марказидаги Рўдакий қасрида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий шоир ва ёзувчилар билан учрашиб, суҳбат ўтказди.

Мулоқот пайти А.Қодирий адиблар ютуқларини эътироф этиш бараварида, мавжуд камчиликларга алоҳида тўхталди. Жумладан, “Ганжи сухан” адабиёт тўгарагининг фаолияти қониқарсиз эканлигини таъкидлади. Шунингдек, шоиру ёзувчилар жамиятнинг илғор зиёлилари бўла туриб, оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидениеда кам чиқишларини танқид қилди. Театр билан ҳамкорликларини мустаҳкамлаб, яхши драмалар ёзишга чақирди. Бу соҳада вилоят раиси танқидига учраган яна бир муаммо “санъат юлдузи” номи билан мазмунсиз қўшиқларни куйлаб, телевизор ва радио тўлқинларини эгаллаб олганлар бўлди.

Мулоқотда шоиру ёзувчилар ҳам турли муаммолар ечими ва шароитларни яхшилаш тўғрисида ўз таклифларини айтишди.

Шоира Адиба мазмунсиз китоблар чоп этилишининг олдини олиш мақсадида нашрдан аввал тажрибали адиблар назаридан ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Халқ шоираси Фарзона мумтоз адабиёт вакиллари қатори жаҳон адабиётининг сара асарларини ҳам чоп қилиш фойдадан холи бўлмаслигига урғу берди.

 Адиблар учрашув чоғида Ёзувчилар иттифоқининг шаҳру ноҳиялар бўлимларини ташкил этиш, нашриётлар томонидан китоблар муаллифларига қалам ҳақи берилиши, адиблар музейлари шароитини яхшилаш, шоиру ёзувчиларга ижод ва истироҳат учун қулай шароит яратиш борасидаги таклифларни ҳам ўртоқлашишди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ишқ ошиқни маъшуққа бошлаб кетди…

 

Ўз ғамидан кўра ўзгаларнинг ғамини кўпроқ ер эди, Асқар…

Ўзгалардан топмаган меҳрни Асқардан топган, оғир дамда Асқарнинг бод чалган оёғига, ожизгина елкасига суяниб, ҳамдардлик туйган ҳофиз Абдужабборнинг ноласи бўлиб йиғларди кўнгил. Асқарнинг севган қўшиқларидан бири эди - бу…

Руҳим - исён бузар танамни,

Муфассал...

ЧИТТАК

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590524

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10266940
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2452
10832
56728
10179764
2452
161581
10266940

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 09:45:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015