Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 23 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2265
Печат

chittak 2017

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

уззукун ов қилиб, ўз жўжаларини шоҳона боқишади, ғунчалар накҳатидан сармаст бўлиб  сайрашади. У-чи? У тухумдан чиқиб, борлиқ оламга кўз очган лаҳзадан бошлаб, соҳилдаги катта-кичик тошларни, шарқираб оқаётган дарёни кўради-ю, унинг садосини эшитади. Унинг учун бу дунё тошдан-тошга қўниб, сувни қўриқлашдан иборат. Бомдодда, бошқа ҳамжинслари қатори уйғонганда, дарёга ёндош тошпоралар ичидан бир сакраб соҳилга, қанот қоққанча соҳилдаги камарга қўнади, кучли ҳаёжону шавқ билан сув жараёнига тикилади. Сувни қўриқлаш унга азалий мерос бўлиб кетган.

Читтак тонгги ғира-ширада атроф-жавонибга тикилади. Дарё ҳар галгидек тоғ-тошларни сийлаб-сийпалаб, тўлиб-тошиб, пишқириб ва мангуликка уланиб кетган ёқимли ва дилкаш қўшиғини куйлаб оқаяпти. У шоду сармаст бўлиб, гирдобга шўнғийди, кейин қанотчаларини қоққанча соҳилдан-соҳилга қўнади ва "Хайрият. Дарё суви камаймабди", -деб товуш чиқаради. Кейин дарё узра гоҳ пастлаб, гоҳ баландлаб парвоз қилади, зийраклик билан чор-атрофга қарайди, дарё ўз ўзанидан чиқмай оқишини назорат қилади.

Қуёш чўққилар орқасидан мўралайди, қуюқ соя жойларга равшанлик тушади. Баҳри муҳитни қушлар ва чир-чираклар сайрашининг ҳангомаси тутиб кетади. Ҳар бир қушнинг ўз овози, ўз ташвиши бор. Читтак ҳам ўз жуфти билан жўжаларига емиш ташийди. Жўжаларни боқиш ва парваришлаш уларнинг жонга тенг вазифаси. Зурриёт қолдириш, соғлом ва сазовор наслни парваришлаш уларнинг умиди ва улар амалга оширадиган ишларнинг давомчисидир. Жўжалар соғлом ва бақувват учирма бўлишлари, бошқа ҳамжинслар каби зийраклик билан сув мусаффолиги ҳимоясини давом эттиришлари даркор.

Соҳилдаги тош-қумлар қуёшнинг нуридан қизиб кетганда, читтак чанқаб қолади, беқарорлик билан қанот қоқади, томоғи қурийди, тумшуқчаси очилиб, тили тол баргидай титрай бошлайди. Шу мушкул аҳволда ҳам у мабодо дарё суви камайиб қолмасин деб, оғзига бир қатра сув олмайди. Лекин чанқоғини босиш учун пайдар-пай сувга шўнғийди, сершовқин соя-салқинларда нафас тортиб чанқоғини босади. Кейин яна одатдаги жойи, соҳил равоқига ўтириб, атроф жавонибни кузатади,  "жив-жив"лаб товуш чиқаради: - Мен шу ердаман, қани бир томчи сув ўғирлаб кўр-чи!

Соҳилдаги барча жонзотларни яхшигина танийди. Сувтинитгичнинг хислати унга хуш ёқади.  Ўзбошимча ва калондимоғ бақалар ирғишлаб сувни лойқалатса ё дарё суви кутилмаган ёмғирдан хиралашиб қолса,  сувтинитгичлар пайдо бўлиб, ғоят чаққонлик ва ташвиш билан рассомлар каби сув устида чизиқлар тортишади, шу йўсин сувни тиниқлаштиришади, сўнг соҳилга чиқиб, кўздан ғойиб бўлишади. Сувни софлашга ҳамиша тайёр бўлган жонфидо сувтинитгичларга юз офарин.

Читтак субҳисодиқдан оқшомгача дарё қирғоғида намойишкорона думини ликиллатиб тошдан-тошга сакраб юрган ҳаккага шубҳа ва ташвиш кўзи билан қарайди. Ҳакка унинг кўзига ҳарис ва такаббур бўлиб кўринади. Унинг соҳилдан бошқа бир сайргоҳи йўқ. Мабодо, жазирама иссиқда бу олифта ва ҳаракатчан қушча нописандлик билан тумшуғини сувга урса, читтак унинг таъзирини бериб қўяди. Ахир, у сувни камайтириб қўйиши мумкин-да. Бу яхши эмас. Ҳакканинг бу "гуноҳ"ини кўриб қолган читтак пар-патларини ҳурпайтириб унга ҳамла қилади. Тан-батан, аёвсиз уруш бошланиб кетади. Минқор-тумшуқ ва тирноқ зарбидан тўкилган пар-патлар ҳавода муаллақ тўзғиб кетади. Майдон ва муҳораба. Э-ҳа, башарти бу танба-тан муҳорабада  читтак ҳаккани  енгиб чиқиб, уни соҳилдан сиқиб чиқарса, ғалаба нишотидан севиниб баланд-пастлаб учади, кейин соҳилдаги харсангтош устига қўниб, атроф-жавонибга сор бургутдай назар ташлайди. Токи, у тирик экан, бирор киши бу дарёнинг сувини камайтира олмайди. Соф ва зилол сув тоғлардан эниб водийларга бориб етиши, одамларнинг чанқоғини босиши, сийнабирён даштлар, чанқоқ экинзор ва боғзорларни ям-яшил ва кони ганж этиши керак.

Аммо бу жонбахш неъмат - сувни лойқалатиб, унга нисбатан разилона муносабат қилаётган тошқин дарё соҳилидаги кишилар, қирғоқдаги кўшку қасрлар эгалари читтакнинг бу ташвишларидан мутлақо бехабардирлар. Нодонлик, жаҳолат. Куфрони неъмат. Водариғо, водариғ.


Абдулҳамид Самадов, Тожикистон

Халқ ёзувчиси.

 

Тожик тилидан

Сайфулло ҚУЛАЕВ таржимаси.

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

Тамагир текширувчилар

 

ёхуд  тадбиркорлар  йўлидаги  тўсиқлар  хусусида

Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш,  уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.

Муфассал...

Маориф ва илм соҳасига жиддий эътибор

 

Левакант шаҳри раиси Санавбар Самизода давлат ҳокимияти Левакант шаҳри ижроия органи масъуллари ҳамда шаҳар умумтаълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Шаҳар раиси соҳада кўзга ташланадиган камчиликлар юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан юзма-юз суҳбатлашди.

Мажлисда ўқувчиларнинг дарсларда тўлиқ қатнашиши, уларнинг билими даражасини юксалтириш, ягона мактаб либоси талабларига риоя этиш, таълим

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2230939

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8745449
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2190
3062
16668
8709552
2190
85496
8745449

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.140
Бугун: 01-11-2025 13:32:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015