Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Январ 2015 Кӯришлар: 2390
Печат

 zokir 1 «Жовдирайди оҳу кўзлари»

Шўро замони. Отахон «Совет Тожикистони» газетасидаги бир гуруҳ қаламкашлар Ёвондаги таниқли деҳқон хўжалигига боришди. Уларнинг мақсади илғор тажрибани ўрганиш ва газета саҳифаларида ёйиш эди.

Туш пайти. Мезбонлар учун ноз-неъмат тўла дастурхон тузалди. Кўп ўтмай гуллик катта чинни лаганда ҳовури ва мазали иси атрофни тутган  гўшт сузиб келтириб қўйишди. Иштаҳаси карнай бўлган шоир Жамшид бир бўлакни олиб ея бошлаган ҳам эдики, унга маъюс тикилиб турган бошқа бир шоир дўсти шундай деди:

- Ака, ким сизни шоир деб айтади? Кечагина ўз жигарпоралари билан сайр этиб юрган оҳу гўштини шер мисоли иштаҳа билан туширмоқчи бўлаяпсиз-а! Боринг-ки, ўзингиз бу тўғрида байт битмаган бўлсангиз, ақалли Зокиржон Фурқатнинг «Сайдинг қўя бер сайёд»ини ўқигандирсиз…

Шоир Жамшиднинг кўз ўнгида кўзлари жовдираб, овчидан раҳму шафқат истаётган оҳу сиймоси тикланди. У қўлидаги гўштни товоққа қайтариб қўйди.

Сал вақт ўтиб, зарурат билан бир айланиб дастурхон бошига қайтган Жамшид не кўз билан кўрсинки, ҳозиргина оҳуга шафқат эълон қилган шоир эса иштаҳа билан кийик гўштини паққос туширмоқда эди.

 

Бир ўқ билан…

Қишлоқларнинг ҳам лақаби бўлар экан. Масалан, бир қишлоқнинг лақаби «Каллахўр» бўлса, бошқасиники «Гов», яъни «сигир» ва ҳ.

Бир тўйда бир-бирига жуда яқин ва азалдан бир-бирларининг тўй-маросимларига иштирок этиб келадиган уч қишлоқнинг одамлари бирга ўтириб қолишди. Бу одамлардан бировининг қишлоғи «Ит», иккинчисники «Эшак» ва кейингисиники «Кадихўр» эди.

Ош сузилиб, гўшти тўғралаётганда гўшт майдалаётган киши кулдириш учун суякни «Ит» лақабли қишлоқлик киши олдига қўйди. Гап маъносини яхши англаган одамлар орасида «гурр» кулги кўтарилди. Ошдан кейин қовун-тарвуз ейилаётганда эса пўчоқлар «Эшак» лақабли қишлоқ одами олдига йиғила бошлади. Яна кулги авжига чиқди.

Даврада ўтирган шоир Султонмурод Ҳожибоевнинг қишлоғи Болғалининг лақаби «Кадихўр» эди. Кулгига олинган «аламзада»лардан бири шоирниям аскиядан четда қолдирмади:

- Кулишингизга қараганда, бу йил ошқовоқлар яхши бўлганга ўхшайди, - деди.

- Ҳа, тўғри айтасиз, -  шоир ҳам темирни қизиғида босди. – Ошқовоқ ҳосили мўл бўлди. Лекин… шу сабил эш-шаклар кемириб кетаяпти-да! Марзасига бир-иккита кучуклардан боғлаб қўймаса бўлмайдиганга   ўхшайди!

Хонадаги қаҳ-қаҳани эшитган ташқаридагилар ҳам маза қилиб кулишарди.

- Маладес, шоир, сўзга усталигингиз роса билинди, - деди рақиблардан бири, - бир ўқ билан икки нишонни бехато урдингиз!

 

«Ёлғон» романи

Шоир Абдували Бекмуҳаммад таваллудининг 50 йиллиги нишонланаётган тантанада кичикроқ бир амалдорга сўз берилди. У тадбир ўтказилаётган бинони қурган одамни, тадбир ҳомийларини кўкларга кўтариб мақтади. Энг қизиғи кейин бўлди:

- Акахонимнинг ҳикоялари, қиссалари, романларини севиб ўқиганмиз, тоис… ўқиганман! Зўр, браво, маладесс!

Хижолатдан ғарқ терга ботган «тўйбола» - шоир Абдували Бекмуҳаммад ноилож миннатдорчилик билдириб, бош ирғади. Унинг умрида ҳали бирор насрий асар, ҳатто, кичик ҳикоя ёки туйғу ҳам ёзмаганини кўпчилик яхши билишарди-да, ахир!

Ҳангоматалаб адиблардан бири қувлик қилиб нотиқдан сўради:

- Ўша роман қурғурнинг номи нима эди-я? Биз ҳам бир ўқиб қўйсак…

Амалдор сир бой бермасликка тиришди:

- Ўқиганимга анча йиллар бўлган… Ҳаҳ… номи нима эди-я, тилимнинг учида турибди-ю…

Бошқа бир ижодкор қувликни давом эттирди:

- «Ёлғон» эмасмиди? Мен устознинг шунақа романини ўқиганман…

- Мана, мана, браво! Ўқиган одам бор экан. «Ёлғон» эди, ҳа, «Ёлғон» романи. Зўр, маладес, зўр ёзганлар!

Шу-шу бўлди-ю қайси бир тадбирда сўзга чиққан киши аравани қуруқ олиб қочса, «бу ҳам «Ёлғон» романини ўқиганлардан экан, деб қўйишади.

Ҳакимжон  ЗОКИРОВ.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

ИЗТИРОБ

 

Ушбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2481664

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9864690
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1251
3463
18013
9818773
1251
107749
9864690

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.165
Бугун: 01-08-2026 07:59:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015