Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Май 2019 Кӯришлар: 1602
Печат

 

ona 2019Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

ўтган Азиза момо ҳақида сўз юритмоқчиман. Унинг босиб ўтган ҳаёт йўлларидан сўзлаш учун 1941-1945 йилларда бўлиб ўтган уруш даҳшатларидан сўз очишга тўғри келди.

1941 йил 22 июнда уруш, деган қора доғ мамлакат осмонига зим-зиё зулмат булути бўлиб соя солган эди... Немис-фашист босқинчилари меҳнаткашлари кўксига шамол тегадиган давлат яратаётган юртга қўшин тортди.

Душман – анойи эмас, тиш-тирноғигача қуролланган, узоғи билан тўрт-беш ойда дунёнинг олтидан бирини ташкил қилган азим ва бепоён ўлкани эгаллаб олишга, юздан ортиқ миллат яшайдиган азамат халқни ўзига бўйсундириш қудратига эга бўлган шафқатсиз қўшинлари бўлган “енгилмас”, деб ном олган фашистлар Германияси эди.

Ўн беш республикани бирлаштирган Совет давлати эндигина оёққа тураётган болакай сингари умуминсоний ғояларнинг тантанаси учун бир ўзи халқаро майдонда кураш олиб борарди. Фашизм вабосига бас кела олмаслигини англаган бир неча иқтидорли давлатлар ҳам қарши курашдан ўзларини четга олганди.

Хуллас, жаҳолат тоғи билан адолат боғи, разолат ботқоғи билан нафосат булоғи, тутқунлик тузоғи билан озодлик байроғи, аросат ялоғи билан фаросат чаноғи тўқнашган жангда Совет давлати ва халқигина ору-номусини, Ватанини жон-танидан азиз билиб майдонга тушганди.

Шаҳар-қишлоқларимиз уруш алангасида ёнаётган паллада, душман яшин тезлигида собиқ СССР пойтахтига яқинлашаётган бўлса-да, халқимизнинг қалбида ишонч ва умид устувор эди. Бу ишонч ҳар бир жангчи, ҳар бир ишчи ва деҳқон, зиёли ва посбон юрагида ҳам маҳкам ўрнашган эди.

Ориятни шараф билиб фронтга отланган ватанимиз ўғлонларидан кўпчилиги, минг афсуски, қайтиб келмади.

Бу мудҳиш сўз эса, Ватанидан олисда қолган қабр дегани, ота-оналари, ёру биродарлари, дўсту қариндошлари қалбида ўрнашган абадий жабр дегани, ҳанузгача келиб қолар, деб умид билан кутилаётган хаёлий сабр дегани. Бу – навқирон бўзболаларнинг ногаҳон узилган жони, буви-момоларнинг умид билан ҳозиргача асралаётган бир тишлам тишланган нони... Бу – мўйлови эндигина сабза урган ўсмирларнинг бутун кетган имони, чимилдиққа эндигина кирган, ё гўшанга кўрмаган йигитларнинг ушалмаган армони... эди.

Улар энди келажак авлодларнинг номус қўрғони билан ўралган макони бўлиб, матонат кемаси сузган уммони бўлиб, жасоратга тимсол бўлган ўғлони бўлиб, пок-покиза виждони бўлиб, шеър ва достонларининг қаҳрамони бўлиб ва юртларининг шараф-шони бўлиб, халқимизнинг юрагида яшамоқдалар.

Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз қаторида Жаббор Расулов ноҳияси Гулхона қишлоғининг бир жасур йигити – Омонбой Саидов ҳам бор. У 1941 йилда янги уйланган эди... Уни ҳам ҳарбий хизматга чорладилар. Омонбойнинг ота-онаси билан 5-6 кунлик келинчак – Азиза жонидан ортиқ суйган ёрини фронтга жўнатди ва уни зафар билан келишини орзиқиб кутди...

Йиллар ўтди... Лекин Омонбойдан дарак бўлмади. Хат-хабар ҳам келмади...

Бу орада Омонбойнинг акаси Қурбон Саидов ҳам урушга отланди. У Украинада бўлган қаттиқ жангларнинг бирида оғир яраланди ва юртига қайтарилди (урушдан сўнг Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетида ўқиб, олий маълумотли педагог бўлиб етишди. Халқ маориф бўлимида маориф мудири, ноҳиямиздаги 2-мактаб, “Дўстлик” кинотеатри директори, “Пролетар ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири вазифаларида фаолият юритди).

Қайнотаси Саид бобо, қайнонаси Мевагул момо ва қайин акаси Қурбон аканинг ҳовлисида қолган ёш келинчак Азиза Саидова (қизлик фамилияси Жўрабоева) ёрини узоқ кутди...

Солдат ёрининг тишланган нонини асради. Қурбон аканинг аёли – овсини Наврўзжон ая билан тинч-тотув яшади. Оила юмушлари ва уларнинг фарзандлари: Саидбобо, Музаффар, Садриддин, Нажмиддин, Ҳасан, Фотима, Санобар, Лутфия ва Карималарни тарбиялашда кўмаклашди. Овсинининг болаларини ўз фарзандидай кўрди. Уларга бутун меҳрини бериб тарбиялади...

Фақат урушдан кейингина “Қора хат” келди. Хатни олган, уни келинига кўрсатишга Мевагул момонинг журъати етмади. Балким... балким муштипар она 17 ёшда тул қолган келинининг ёр васлида куйишини хоҳламагандир... Балким...кўзлари келинни қиймагандир. Ота-онаси уйига кетиб қолишини хоҳламагандир. Келин ҳовлида юрса, ўғлининг қайтиб келишига умид бўлгандир... балким...

Фарзандлар, ҳатто, Азизани фронтга кетиб ҳалок бўлган амакиларининг аёли эканини ҳам билишмади. Отамизнинг синглиси, деб ўйлашарди. Барчалари “Амма”, деб чақиришарди. Чунки Азиза момо қайнота-қайнонанинг ўз қизидай бўлиб кетганди. Ҳатто, ҳамқишлоқлар кўпчилиги ҳам бу ҳақда билишмасди...

Йиллар ўтиб, болалар оталарининг суҳбатларида уруш даҳшатини ва урушдан кейинги қийинчиликларни эшитишганда, амакиларининг ҳам дом-дараксиз кетганини тушунишди ва “амма”ларининг ҳануз умид билан ёрини кутаётганидан хабар топишди. Унга меҳрлари янада ортди. Энди уларга аммаси Азиза момо оналаридай азиз ва мўътабар инсон эди. Ҳозиргача уларни “Аммамиз”, деб ифтихор ва фахр билан ёдга оладилар...

1975 йилда Азиза момо мияга қон қуйилиши натижасида оламдан ўтди. Балким ёр фироғини, соғинч азобларини ёши улғайган сари кўтара олмагандир. Кута-кута йўлларга термулиб кўзлари толгандир... Кечаю-кундуз дарвоза ва эшикнинг ғирчиллаб очилган овози ҳам қалбларини ларзага солгандир. “Келди”, деган ички бир ҳайқириқдан юраги ларзага келгандир... Ҳали ёш ва бақувват бўлишига қарамай, ажал уни бизнинг орамиздан эрта олиб кетишига сабаб бўлгандир...

Бизнинг юртимизда Азиза момо каби ёрига садоқатли аёллар борлиги учун бугун халқимиз дориломон кунларга етиб келди, десак муболаға бўлмайди.

 

Муслима ЎЛМАСЗОДА, Жаббор Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Инсониятга берилган буюк неъмат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Муфассал...

Бизнинг Саидани эсланг!

 

Ўтган асрнинг 1992 йили. Мамлакат фуқаролар уруши домида. Ака-ука, ота - фарзанд билан истеҳкомнинг икки томонида бири-бирига қурол ўқталган кунлар. Ана шундай таҳликали, тақдирлар ҳал бўладиган бир пайт республика Маданият вазирлигига раҳбарлик қилиш каминанинг зиммасига юкланганди. Биз шаҳарнинг оловли ўчоқларидан ҳисобланган – Овул маҳалласида жойлашган, назарга у қадар ташланмайдиган, таъмирталаб бинонинг бешинчи қаватида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990892

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478210
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4138
4027
21823
7426653
99854
114875
7478210

Сизнинг IPнгиз: 3.145.34.237
Бугун: 23-11-2024 17:29:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015