Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 06 Апрел 2018 Кӯришлар: 3614
Печат

 

Муқаддима

ayniy 2018Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли

асосида ёзилганлари ҳам учрайди. Бундай ҳикоят ва ҳангомалар адиб туғилиб ўсган Бухорода ҳам, умрининг катта қисми ўтган Самарқандда ҳам, у нашъу намо топган Душанбеда ҳам кенг тарқалган. Уларни тўплаб, тасниф қилиб, тадқиқ этса ва алоҳида тўплам тарзида нашр этса, улуғ сўз санъаткори ва жамоат арбобининг кўпни кўрган донишманд инсон ва серқирра истеъдод соҳиби сифатидаги шахсиятини муайянлаштиришга хизмат қилади.  

Ҳикоят ва ҳангомаларни қуйидагича тасниф қилиш мумкин:

1. Айний таржимаи ҳоли;

2. Айний ва устозлари;

3. Айний ва ижодкор дўстлари;

4. Айний ва шогирдлари;

5. Айний ижоди;

6. Айний ва фарзандлари;

7. Айний феъл-атвори билан боғлиқ ҳикоят ва ҳангомалар.

   Қуйида ўзбеклар ичида Айний билан боғлиқ машҳур ҳангомалардан баъзиларини келтирамиз.

 

АДИБ ТАХАЛЛУСИ МАЪНОСИ

Садриддин Айнийдан:

– Тахаллусингизнинг маъноси нима? – деб сўрашганида у:

– Луғатларда “айн” сўзининг қирқ саккизта маъноси берилган. Керак бўлса, ўзингиз луғат кўриб билиб олаверинг! – деб жавоб берган экан.

  

ҲАЁТ ТАЖРИБАСИ

Садриддин Айнийнинг ўғли билан қизи Москвада ўқиганида, ўғлига оз пул юборар экан, қизига эса - кўп. Бунинг сабабини сўраганларида, шундай тушунтириш берибди:

– Ўғил болани тўқчилик бузади, қиз болани йўқчилик.

 

АЙНИЙНИНГ БАҲОСИ

Садриддин Айний ўзбекчада ҳам равон ёзса-да, нутқи унча бурро эмас экан. Шогирди Иброҳим Мўминов “Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари” мавзусида диссертация ёқлаганида, илмий раҳбар сифатида қўярда-қўймай унга ҳам сўз беришибди. Шунда у бор-йўғи икки оғиз гапирибди:

– Бедил – азим уқёнус. Иброҳим шу уқёнусдан бир сатил сув олибди...

 

ИЖОД ЖОЙ ТАНЛАМАЙДИ

Замонасоз тожик шоирларидан бири сандалда ёзиб-чизиб ўтирган Садриддин Айнийни замондан орқада қолганликда айблабди:

– Сиз ҳам бошқаларга ўхшаб стол-стулда ўтириб ижод қилмайсизми?

– Мен “Эски мактаб”, “Одина”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими”ни шу сандалда ўтириб ёздим – ҳаммаси машҳур бўлиб кетди. Сен устол-устулда ўтириб нимани қойил қилдинг?! – дебди жавобан нафсонияти оғриган адиб.

  

ИСТЕЪДОД ВА ИМКОНИЯТ

Садриддин Айнийнинг отаси Саидмуродхўжа айтган экан:

-Аслида донишманд кишилар қашшоқлар ичидан етишиб чиқади, аммо, афсуски, қашшоқлар ўқиш учун имконият топа олмайдилар.

 

Эргаш ОЧИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ЧЕМПИОНЛИК ҚУВВАТИ СИНГГАН МИЛЛИЙ БАЙРОҚ

 

Тожикистон таэквон-до миллий федерациясида республика байроғи нафақат давлат рамзи, балки федерациянинг тумори ҳам ҳисобланади. Чемпионлик қувватини ўзига сингдирган байроқнинг ажойиб тарихи бор. Бу ҳақда Тожикистон таэквон-до федерацияси президенти Мирсаид Яҳёев шундай ҳикоя қилади:

- 1992 йилгача Тожикистонда Шўролар даврининг ўроқ ва болға расми

Муфассал...

Дилларга қувонч бағишловчи айём

 

Байрамга бой юртимизга яна бир шукуҳли байрам – қутлуғ Наврўзи Ажам кириб келди. Бу байрамни ёшу қари бирдек севади, унинг ўлкамизга кириб келишини ҳамма интизорлик билан кутади. Наврўз ўзининг эзгулик нурига йўғрилгани, ўзида гўзал ва такрорланмас урф-одатларимизни мужассам этгани учун ҳам барчага бирдек қадрлидир. У баҳор байрами бўлиши билан, инсоннинг табиатга бўлган меҳру муҳаббатини акс эттирувчи, асрлар бўйи давом этиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613849

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10357288
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6222
7692
40741
10274571
92800
161581
10357288

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 15-11-2026 23:32:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015