Ҳикоя
Ёз шамоли димоққа чанг-ғубор ҳидини урар, ҳаво борган сайин қизиб, юз-кўзларни куйдирар эди. Қурғоқчилик ўз ҳукмини ўтказган: гул-гиёҳ, ўт-ўланлар аллақачон қуриб, сарғайиб қолган, гўё аланга тили ҳамма нарсани ялаб юборган эди. Ернинг ҳар-ҳар жойи ёрилиб, унчалик чуқур бўлмаган ариқчалар пайдо бўлган. Баланд-паст адирлар узра ўткинчи булутлар увадалари айланиб юрибди.
Суворий от жиловини Сарсарак томонга бурди. Афт-ангори, кийинишига қараганда тоғликларга ўхшаган бу одамнинг кўриниши кўркам ва виқорли эди. Ориқ от эгасининг хотиржамлигини сезгандай аста-секин, бир маромда, зўриқмай кетиб борарди. Юз-кўзларидан тер оқа бошлади. У юз-кўзларини гулдор, анчайин униққан рўмолча билан суртиб олди. Қотма бўйли, ёши чамаси қирқларга бориб қолган бу одам ветеринар Илҳом Зувайрий эди. Майдалаб қайчиланган ингичка мўйлови ўзига ярашиб турибди. Жингалак қора сочлари дўппи шерозидаги нақшларни тўсиб қўйган. У узоқларга қараб хаёлга эрк берди: -Гулнинг подасидан хабар олиб қайтишга улгурмайман. Вақт зиқ...
От аста-секин қадам ташларди. Мол дўхтири адирларга қараб замзама қилди.
Кутилмаганда от қулоқларини динг қилиб, оёғини тошга тиради. Кейин қисқагина кишнади. Илҳом ўзига келиб, атроф-жавонибга олазарак назар ташлади. Адирнинг куйган этагида қоп-қора шарпа тошдай қотиб ётар эди. У отни қозиққа боғлаб, пастга тушди. Жар ичида ола сигир ўлиб ётарди. Чуқурлик энсиз ва торгина бўлганлиги сабабли, сигир ўрнидан жилолмай ҳалок бўлган. У сигирга зингил солиб қаради. "Бу ўртада Гулнинг подасидан бўлак пода йўқ", ўйларди у. Гулнинг подасидан айрилган сигир бўлса керак. Сигирнинг бир шохи синган, қаншаридаги оласи кўзга яққол ташланиб турарди. У орқадан ўтиб, сигирни чиқариб олишга уриниб кўрди. Аммо уддалай олмади. Сигир тамғасидаги рақамларни ён дафтарига ёзиб олди. Кейин яна тепага кўтарилиб тўрт томонга назар солди, ҳеч ким кўринмас эди. У отни миниб, йўлга тушди.
Кун аллақачон яримлаган. Суворий ғалла омборидаги қизғин суҳбат устидан чиқди. Уч-тўрт киши тут остида ҳовуз бўйида гурунглашиб ўтиришибди.
- Болалар уч-тўрт кундан буён оғизларига гўшт олганлари йўқ, - деди Девлоҳ Илҳомга юзланиб. Илҳом оғиз очишга улгурмасдан: - Кади шўрва жонга тегдими дейман,- деди бошқа бири.
- Насиб қилса, шу бугун кечқурунга бирор насиба илинтирамиз, кўнгил қурғур сезаяпти…
- Кошки шундай бўлса, жонинг ўргилсин…
- Илҳом ака, гўштнинг кўпи одамни қаритади, дейдилар тўғрими шу?
- Тўғри, ҳақ рост, - деди Жонон омборчи гапга қўшилиб.
- Меъёридан ортиқ, гўшт одамнинг қорнига таъсир қилади.
Усто Роҳатнинг бу ишораси қориндор Жононга тааллуқли эди.
- Ҳарқалай, биз баъзиларга ўхшаб зиқналик қилмаганмиз, - деди Жонон. У гўё бўлиб ўтаётган пичинглар ўзига дахлдор эмасдай хотиржам эди.
- Ҳиндистонда бир тоифа одамлар умуман гўшт истеъмол қилмайдилар. Боз устига, улар узоқ умр кўрар эканлар.
- Шундай экан, бир-икки кун оғзинг гўштга тегмаса, ўлиб-нетиб қолмайсан, - деди Илҳомнинг ҳозиржавоблигидан қувониб Жонон.
- Ўртоқлар, Гул келаётир, - деди кимдир.
- Э, хўше, насиб қилса, гўшт ер эканмиз-да…
- Девлоҳнинг айтганлари ижобат бўлади. Ҳали кўрасизлар…
Жонон шундай деб кафтларини ишқалай кетди. Суҳбатдошларнинг ҳаммаси Гул келаётган томонга бурилдилар. Ҳазлаҳат томондан бир отлиқ бамайлихотир ҳаракат қилар эди. Ғалла ўраётган машиналарнинг овозини айтмаганда, атроф-жавониб сув қуйгандай жим-жит эди. Ориқ от аста-секин қадам ташлар, ўзига бақамти турган омборни айланиб суҳбатлашиб турганларга яқинлашди. Отнинг икки томонидан босиб турган хуржун кўзлари тўла, зил-замбил эди. Илҳом хуржун тўла мол гўшти эканлигини дарров англади. Унинг кўнглига ғулғула тушди. Вужуди қалтиради. Баданига ваҳима ўрмалади. Ўша жарга қулаган молни "ҳалоллаганми" деб ўйларди у.
Гул омборхонага кириши билан турганлар уни саволларга кўмиб ташладилар.
- Ноумид шайтон. Сендан умид қилиб турган эдик.
- Худо умрингни узайтирсин, Гулбой.
- Болаларингдан барака топ.
Илҳом Шириннинг қўлидан тутиб четроққа тортди.
-Аниқ айта олмайман. Аммо-лекин, бу ўша кеча ҳаром ўлган молнинг гўшти. Кўнглим гувоҳлик беряпти,- деди у Ширинга қараб. -Кеча Кафтар даштида бир сигир ўлиб ётганди. Иллоки, ўз кўзим билан кўрдим.
- Ҳазилингни қўй, Илҳом. Қара, одамлар тоза гўштнинг келишидан қувониб турибдилар. Ўрнимас, қўй ҳазилингни.
Ширин бир зум ўтмай, Илҳомнинг сўзларида жон борлигига ишона бошлади. У Гулга яқинлашиб сўради:
- Гул, бу молга нима бўлибди?
Эрталаб топиб олдик. Кеча подадан айрилиб, бўйни синган экан, Кафтар даштидан ўтаётиб жарга қулабди. Ишонмасанг, Мирзодан сўра.
Илҳом мунозарага қулоқ соларкан, Гулнинг ола-кула бўлиб кетган кўзларига синчковлик билан боқди. Иккиланиб турган Ширин яна сўз қотди.
- Гул, қўйсанг-чи, яхшиликча тўғрисини гапир. Ҳазил қилма. Олиб келган гўштинг ҳалолми?
-Худо ҳаққи ҳалол! Кечаси эди. Борсам тўлғаниб ётибди. Ҳалолладим.
Жонон уларга яқинлашиб, Гулнинг кифтларига қоққан бўлди. Турганларнинг кўнглини шубҳа чулғади. Улар бирваракайига Илҳомга қарадилар.
Илҳом отга яқинлашди. Мансур Ширин билан гўшт тўла хуржунни тушириб олишди. Кейин диққат билан кузата бошладилар. Пўсткаллани кўздан кечириб, ишонч ҳосил қилди. Бу ўша кечаги сигир эди. Шохи синган. Қаншарида оласи бор.
- Ширин, бу ўша, ҳаром ўлган сигир. Кеча Кафтар даштида кўрган эдим.
Гул бошини қуйи эгиб турар, ранг-рўйи ўчган, қўллари қалтирарди.
Умар ШЕРХОН.
Тожикчадан Сайфулло Қулаев таржимаси.
Янги 2018 йил хайрли бошланди. Бунга январ ойининг илк ўн кунлигида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши бўлса, ойнинг иккинчи ўн кунлигида эса, муҳтарам Президентимиз томонидан "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилар экан, ушбу соҳаларнинг мамлакат ривожу равнақида муҳим ўрин эгаллашига урғу бердилар. Қишлоқлар ҳаётида эса, чорвадорлик асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, ушбу мақоламизда чорвадорлик муҳим қирраларини ёзишга ҳаракат
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015