Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 27 Апрел 2017 Кӯришлар: 2461
Печат

starik

Эски шаҳар четидаги маҳаллада Эргаш ота исмли мўйсафид яшар эди. Ёши тўқсонни қоралаб қолган бўлса ҳам бозор-ўчарга ўзи қатнар, қувватига яраша харид қилар, ҳар куни касалманд аёли учун шиша кўзачада сут сотиб олар эди. Бир куни бозордан қилган харидларини кўтариб ҳовлига кираркан, ҳанг-манг бўлиб қолди. Ҳайратдан кўзаси қўлидан тушиб, чил-чил синди. Сути остонада оппоқ кўлмак ҳосил қилди.

-Бу нима гап, нима қиляпсизлар? –деди у чиннидай ҳовлисининг ўртасини ковлаётган мардикорларнинг олдига бориб.

-Ҳовуз қуряпмиз, - деди уларнинг бири, - ўғлингиз буюрди.

-Ишни тўхтатинглар, - деб чол уларни меҳмонхонага таклиф қилди ва бир чойнак чойдан кейин пулларини санаб бериб, мардикорларга жавоб берди.

Мардикорлардан хабар олгани келган ўғли Шокир ҳам дарвоза олдида ҳайрон қолди. Остонада сут кўллаб ётибди, теварак-атроф тупроққа тўлган, ҳовуз чала ётибди-ю, мардикорлар кўринмайди. Не ҳодиса юз берди? Хавотирланган Шокир дада, деганича ичкарига югурди. Дадаси онаси билан юзма-юз ҳолда асабий ўтиришган эди.

-Дада, нима бўлди? Мардикорлар қани?

-Ҳақини тўлаб, жавоб бердим.

-Нега?

-Ишнинг кўзини билмаганинг учун.

-Биронта ишим ёқмайди сизга. Ишнинг кўзи қанақа бўлади, уни бирон кимса кўрганми ўзи?!

Ота ўғлига ҳеч нарса демади, аммо ишнинг кўзини амалда кўрсатмоқчи бўлди. Эрталаб мардикор бозоридан ғишт қуйишга нархлашиб, икки йигитни бошлаб келди. Йўл-йўлакай бир кўза сут олишни ҳам унутмади.

-Ғиштни  мана шу тупроқдан қуясизлар, - деди чол ғиштчиларга ҳовлида сочилиб ётган тупроқни кўрсатиб. –Булар тугагач, тупроқни шу чуқурликдан ковлаб оласиз. Болаларим, чуқурнинг бўйи уч метр, эни икки метрдан, текис ва соз бўлсин. Қуйилган ғиштларни кўчадаги йўлакчага терасизлар.

Ғишт қуювчи мардикорлар уч кунда чуқурликни ковлаб, уч мингта хом ғишт қуйдилар. Мўлжалдаги иш битгач, оқсоқол мардикорларни рози қилиб, жавоб берди. Ҳовлида ҳовуз қурилди, тупроғидан қуйилган ғиштларни  қўшнилар нақд пулга сотиб олдилар.

Эртасига ота одатдагидай кўза кўтариб, сут бозорига кетганида Шокир келди.

Топ-тоза ҳовли, тоза ҳовузга қараб ўйланиб қолди. «Қизиқ, шунча иш текинга тушди… яна беш юз сомоний соф фойда…»

Сут кўтариб бозордан қайтган ота ўғлини ҳовлидаги янги қазилган ҳовузча олдида учратиб, кўзасини ерга қўйди-да, ўғлининг олдига келди.

-Ҳовуз қалай бўпти?

-Айтганимдан ҳам зўр бўпти, дада. Қизиғи шундаки, шунча ишни текинга туширдингиз. Пулимиз фойдаси билан ёнимизда қолди.

-Билганинг шу холосми?

-Бошқа томонларини ҳам сезиб турибман. Бир ўқ билан икки қуённи урдингиз. Ҳовуздан чиққан тупроқ ғишт қўшимча беш юз сомоний соф фойда ҳам келтирди.

Отахон хулоса чиқаргандай, ўғлига деди:

-Ҳали ҳам нодон экансан, энг асосий мулкни кўрмаяпсан. Мен сенга ишнинг кўзини кўрсатдим. Сен кўр-кўрона иш қилаётган эдинг. Бир ишни уч иш қилардинг. Мардикорларинг ҳовлини тупроқ билан тўлдирарди. Кейин ҳақ бериб ташитардинг. Сўнгра машина кира қилиб тупроқни кўчадан олиб кетардинг. Ҳаммаси оворагарчилик. Ҳаммаси бир қучоқ пулга тушарди. Яхшироқ қара, буни ишнинг кўзи дейдилар.

 

Ҳайит Бой.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

"Табассуми офтобак" мактабгача таълим муассасасида

 

22 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида "Табассуми офтобак" ("Қуёшча табассуми") мактабгача таълим хусусий муассасасини фойдаланишга топширишди.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, уч қават ва ертўладан иборат иншоот

Муфассал...

Тожик шоираси - мукофот соҳиби

 

Машҳур тожик шоираси Фарзонаи Хўжандий Афғонистоннинг "Килки Заррин" мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот қўшни давлатнинг Ахборот ва маданият вазирлиги томонидан берилади. Ўтказилган танловда тожик шоирасининг шеърлари энг яхши, дея эътироф этилган.

Мазкур танлов Афғонистонда 2010 йилдан буён ўтказилади. Танловда афғон шоирлари ва адиблари иштирок этиб келишади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2324776

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9188965
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2034
2772
19111
9143986
71344
121442
9188965

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.147
Бугун: 21-02-2026 19:35:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015