Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 2607
Печат

 

umr 2017Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Ўтган йили ноҳиямизнинг Зарзамин қишлоғида А. Н. исмли аёл ўз жонига қасд қилган. Маълум бўлишича, унинг ширин жонидан кечишига оилавий жанжал, машмашалар сабаб бўлган. У эрининг ҳақоратларига, камситишларига чидай олмабди. Тўғри, ҳеч ким оилавий зўравонликни оқламайди. Лекин эр зулм ўтказаверар экан, ўн йиллик оилавий турмуши давомида нега бу аёл тегишли ташкилотларга мурожаат қилмаган? Мурожаат қилмаган тарзда ҳам эридан ажралиши мумкин эди-ку! Жонига қасд қилган аёл ва эрининг яқин кишилари қаерга қарашган? Маҳалла аҳли, жамоатчилик нега лоқайдлик қилган? Наҳотки, ўн йил давом этган зўравонликдан ҳеч ким хабардор бўлмаган?

Бу воқеа бўлиб ўтгандан кейин, ноҳия прокурорининг ўз жонига қасд қилиш борасида йўллаган тавсияси қишлоқ жамоати раиси бошчилигида муҳокама қилинди. Суиқасдлар олдини олиш учун тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришга келишилди.

Ўтган 2016 йилда ноҳияда 34та ўзини-ўзи ўлдириш ҳодисаси юз бергани ҳаммамиз учун ташвишланарлидир. Агар бу одамларнинг 11 нафари аёллар, бир неча нафари балоғатга етмаганлар бўлса, аксарият ҳолларда эркаклар жонларидан воз кечишди. Беихтиёр ўйланиб қоласан, наҳотки оиласи бошига тушадиган ҳар қандай қийинчиликни енгиш учун бор куч-шижоати билан интилиш ўрнига, эркак дегани иродасизлик, сабрсизлик қилса, болаларини тақдир ҳукмига ташлаб кетса?!

Ихтиёрини суиистеъмол айлаб, ўз жонига қасд қилишликдай кечириб бўлмас амалга қўл ураётган инсонлар ҳақида эшитганимда, куфри неъмат қилишдек гуноҳи кабирани тушунмаганларга тушунтириб қўйиш истаги туғилади.

Имом Насафий розияллоҳи анҳу ривоят қилган бир ҳадис бор. Унда келтирилишича,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг шамчироқлари ўчиб қолади. Шунда у зот (с.а.в.): - "Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз", - дейди. Шунда Ойша онамиз (р.а.) шу ҳам мусибатми, дея сўрайди. Пайғамбаримиз (с.а.в): - "Мусулмонга азият етказган ҳар бир нарса мусибатдир",- дейди.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳар қандай мусибатга, у катта,  кичик бўладими, чидаш, сабр этиш ҳақида гапирганлар. Дунёда яшар эканмиз, бизга тан оғриғи, яъни беморлик, кутилмаган иқтисодий қийинчиликлар, ота-она, фарзанд каби яқин кишиларидан айрилиш каби мусибатлар етади. Аслида Аллоҳ таоло бир кишига мусибат юборса, бу унга келган синов ҳисобланади ва бу унинг гуноҳлари учун каффоратдир.

Уламолар киши бошига тушадиган мусибатларни учга ажратишган. Биринчиси - синов, иккинчиси - хато ва гуноҳлари, учинчиси - инсоннинг даражасини кўтариш учун. Сизу биз Қуръони Каримдаги ушбу сўзларни зинҳор унутмаслигимиз шарт: "Сизларни бироз хавф-хатар, очлик азоби, молу жон ва мевалар ҳосилини камайтириш йўли билан синаганмиз. ("Бақара" сураси, 155-оят). Ва яна Аллоҳнинг бу сўзлари бор: "Эй инсонлар! Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган иш, гуноҳ сабаблидир".  ("Шуаро" сураси, 30-оят). Абу Ҳурайра (р.а.) ва Абу Саид Ҳудрий (р.а)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в) деди: - "Мусулмонга етган чарчоқ, дард, озор, ғам-ташвиш, ҳатто, баданига кирган тикан унинг гуноҳларини мағфират қилади (Имом Бухорий). Ойша (р.а) айтади: "Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: - "Банданинг гуноҳи кўпайса-ю, унинг кечирилишига сабаб бўлувчи  амали бўлмаса, Аллоҳ таоло гуноҳларининг каффорати учун уни ғам-кулфатга мубтало этади" (Имом Аҳмад).

Демак, кимнингдир бошига кулфат, мусибат келса, у бу менга Аллоҳ таолонинг синови ва бу туфайли гуноҳларим кечирилади, деб сабр қилмоғи зарур. Ўз жонига қасд қилмоқлик эса, Аллоҳ таолонинг қазо-ю кадарига рози бўлмасликдир.

- "Фалончи ўзини ўлдирибди", - деган мудҳиш хабарни эшитар эканмиз, "Астағфуруллоҳ", дея ёқа ушлаймиз. Биз, Ислом динидан хабардор инсонлар кўпчиликка  ўз жонига қасд қилиш катта гуноҳ эканлигини тушунтириб боришимиз зарур. Тўғри, гуноҳи кабира бўлган бу оқланмайдиган амалнинг сабаблари турлича. Агар руҳий хасталикларни олиб ташласак, қолган сабабларнинг илдизи битта - имонсизлик! Расулуллоҳ (с.а.в.)  "Сизлардан олдин ўтган халқлар орасидан бир жароҳатланган киши қийналганида қўлини пичоқ билан кесиб, қонсизликдан ўлди. Аллоҳ таоло: - "Ушбу бандам ўз жонини чиқаришга уринди. Мен жаннатни унга ҳаром қилдим" - деди", дебон марҳамат этганлар.

Абу Ҳурайра (р.а.) пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилишларича - "Ўзини ўзи тиғ билан жароҳатлаб вафот этган киши жаҳаннамда ҳам ўзини ўша тиғ билан жароҳатлаб, абадул-абад ўша ерда қолар экан. Заҳар ичганлар, жаҳаннамда абадул-абад заҳар ичар эканлар".

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизу сизни огоҳлантириб шундай деганлар: - "Аллоҳ таоло хоҳласа, ширк келтирган ва қасддан бир мўминни ўлдирган одамнинг гуноҳидан бошқа ҳамма гуноҳларни кечади (Абу Довуд ривояти).

Демак, ширк келтирган, ўзига зулм қилган  ёки бошқа бировни ўлдирганларнинг узри қабул қилинмайди. Ҳатто, ўлим билан якунланиш нари турсин, бундай гуноҳ амални қилишга қасдлашишнинг ўзиёқ катта гуноҳ. Ҳадисларнинг бирида ҳаёт синовларига сабр-тоқат қила олмасдан, ўз жонига қасд қилмоқ - Аллоҳ таолога исён, дейилган. Қуръони Каримда: - "Агар сизни шайтон васвасаси тутса, бу ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У эшитгувчи ва билгувчи зотдир", - дейилган ("Фуссилот" сураси, 36-оят).

Ҳаёт инсон учун берилган бебаҳо неъматдир. Азизлар, умримизни фойдали ишларга сарфлаб, каттами-кичикми, синовларга бардош бериб, қийинчиликларни сабр-тоқат, юксак ирода, ғайрат-шижоат, самарали меҳнат билан енгиб, яшаб ўтайлик!

 

Абдураҳим Раҳматуллаев,

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жоме масжиди ходими.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат фуқароларига м у р о ж а а т и

                 Азиз ватандошлар!

Барчангизга маълумки, мамлакатимизда энергетика соҳаси йилдан-йилга ривожланаётган бўлиб, мамлакат Ҳукумати миллий стратегик мақсадлардан бири – энергетик мустақилликни таъминлашга эришиш учун барча имкониятлар ва захираларни сафарбар этди.

Муфассал...

ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

 

Бугун мамлакат Ҳукумати томонидан уй бекаларини ишга жалб қилиш, ҳунарманд хотин-қизлар сафини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимиз бўйлаб ҳунарманд аёллар иштирокида турли танловларнинг ўтказилаётгани, уларнинг қўл меҳнати ўз вақтида муносиб тақдирланаётгани ва улар учун имконият эшикларининг кенг очилаётгани ана шу эътиборнинг самараси, десак тўғри бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073498

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064210
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
270
3030
5750
8024732
3300
108045
8064210

Сизнинг IPнгиз: 3.16.160.142
Бугун: 02-04-2025 02:09:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015