Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1915
Печат

 

 

nikola lazarovichОлий лига жамоалари ўртасидаги юбилей - XXV мамлакат чемпионатининг иккинчи даврасига старт берилишидан олдин бир қатор жамоаларнинг мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди.

Жумладан, амалдаги Тожикистон чемпиони - пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси бош мураббийси Мубин Эргашев истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнига сербиялик мутахассис Никола Лазаревич тайинланди.

Худди шунингдек, ўтган йилги чемпионатнинг кумуш медали совриндори Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клубида ҳам бош мураббий янгиланиб, шу пайтгача жамоани бошқариб келган Нўъмон Юсупов ўрнини Душанбе марказий армия спорт клуби мураббийлар штабида ишлаб келган Ҳамид Каримовга бўшатиб берди.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги футбол жамоаси ЦСКА «Памир» клуби устозлиги эса, Тоҳир Мўминовга ишониб топширилди.

Тожикистондаги таниқли футбол мутахассислардан бири Маҳмаджон Ҳабибуллоев Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» клуби «жилови»ни ўз қўлига олди.

 

КУРАШЛАР ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Футбол бўйича Тожикистон кубогини қўлга киритиш учун бошланган курашлар ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Республика стадионларида бўлиб ўтган 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувларидаги энг йирик ҳисоб Душанбеда қайд этилди.

Биринчи лига вакили - Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» жамоасини қабул қилган тўрт карра мамлакат чемпиони «Истиқлол» клуби йирик - 7:0 ҳисобида устунликка эришди.

Босқичнинг бошқа учрашувлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Парвоз»-«Ваҳдат»-2:1, «Равшан»-«Вахш»-2:0, «Қанд»-«Барқчи»-0:2, «Памир»-«Хайр»-0:1, «Ҳосилот»-«Парвин»-5:0, «Регар-ТадАЗ»-ЦСКА «Памир»-0:0, «Саройкамар»-«Хўжанд»-0:2.

Мазкур финал босқичининг жавоб ўйинлари 30-31 июл кунлари ўтказилади.

 

-------------    Кураш    -------------

«ОСИЁ БОЛАЛАРИ» СОВРИНДОРЛАРИ

Россия Федерациясининг Ёқутистон мухтор республикаси пойтахтида ёшлар ўртасида «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Тожикистон намояндаларининг 6 нафари ушбу халқаро турнирнинг совриндорларига айланишди.

Миллий кураш бўйича 75, дзюдо бўйича 85 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиққан Абубакри Акобир ва Жаҳонгир Мажидовлар кумуш медаллари совриндорлари бўлишди.

Эркин курашчи Ш.Саидов ва спортнинг кураш тури бўйича яна бир  юртдошимиз Афзолшои Ҳисматулло эса, бронза медалларини қўлга киритишди.

Дзюдочи қизлардан Сумая Қосимова (46 килограмм) ва Идимоҳ Холова (57 килограмм)лар ҳам кучли учликдан жой олишди.

 

=======    Жаҳонда    =======

УЕФА ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОДЛАР

Жорий, 2016 йилнинг 14 сентябр куни УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) президентлиги лавозимига сайлов ўтказилади.

Айни пайтда ана шу мансаб курсисига асосий даъвогарлар номлари аниқ бўлди.

Булар, Голландия қироллиги футбол федерацияси президенти Микаэл ван Прааг, Словакия футбол иттифоқи раҳбари Александр Сеферин ва УЕФА президенти вазифасини ижро этувчи, испаниялик Анхел Мария Вилярлардир.

Эслатиб ўтиш жоизки, УЕФАнинг собиқ президенти, франциялик Мишел Платини Европа футбол ташкилотидаги порахўрликлар билан боғлиқ можаролар туфайли тўрт йил муддатга футболдан четлаштирилган.

 

-------------    Футбол    -------------

«ЗЕНИТ» - СУПЕРКУБОК СОҲИБИ

Москва шаҳридаги «Локомотив» стадионида Россия премер-лигасининг ўтган йилги чемпионати суперкубоги эгасини аниқлаб берувчи учрашув бўлиб ўтди.

Унда амалдаги мамлакат чемпиони Москванинг ЦСКА (Маркази армия спорт клуби) ва кубок соҳиби Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоалари ўзаро ғолиблик учун «яшил майдон»га тушди.

Қизиқарли учрашувнинг 22-дақиқасида санкт-петербургликларнинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Жозе Маурисио томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиб, зенитчиларни бош совринга етиштирди.

Таъкидлаш лозимки, бу ўйин «Зенит» клубига янги тайинланган бош мураббий, руминиялик мутахассис Мирча Луческунинг раҳбар сифатидаги биринчи расмий учрашуви эди.

 

---------   Енгил атлетика    ---------

ТАНАФФУСДАН КЕЙИНГИ ҒАЛАБА

Ямайкалик афсонавий спринтер (яқин масофага югурувчи) Усейн Болт қисқа танаффусдан кейин яна спортга қайтди.

Лондонда ўтказилган «Бриллиант лига» мусобақаларида тўсиқлароша югуришда 200 метрлик масофани 19,89 секундда ишғол этиб, танаффусдан кейинги илк ғалабага эришди.

Айнан шу масофани босиб ўтишда иккинчи ўрин панамалик Алонсо Эдвардга насиб этди. У 20,04 секундлик натижа кўрсатди. 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

ОНА - АЗИЗ

 

Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592542

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10278389
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3818
10083
3818
10210212
13901
161581
10278389

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 19:35:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015