Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 1987
Печат

 

istiklolОлий лига жамоалари ўртасида мамлакатнинг тўрт карра чемпионипойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси нуфузи жиҳатдан қитъа клублари ўртасида иккинчи саналган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016» турнири доирасидаги илк учрашувини ўтказди.

Мубин Эргашев шогирдлари гуруҳ босқичининг 1-турида Иорданиянинг «Ал-Файсали» жамоаси тўптепарларини қабул қилишди.

Қарама-қаршилик тенг курашлар асосида ўтди ва ҳисобни очиш имкониятлари бўлишига қарамай, рақиблар бир-бирларининг дарвозаларини «забт» этишолмади.

Шундай қилиб, беллашув нурсиз дуранг-0:0 ҳисобида якун топди.

«Истиқлол» гуруҳ саралаш босқичининг 2-турида Ливаннинг «Триполи» клубига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтиш жоизки, истиқлолчилар ўтган мавсумда ушбу турнирнинг финал учрашувида қатнашишган эди.

МАРКАЗИЙ МИНТАҚА ФИНАЛЧИЛАРИ

«Тожикистон футбол федерацияси кубоги-2016» турнирининг минтақавий босқичи ҳам ниҳоясига етиб бормоқда.

Марказий минтақа – Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган турнирнинг ғолиблари аниқланиб, улар гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритдилар.

Бу жамоалар Турсунзода ва Ваҳдат шаҳарларининг «Регар-ТадАЗ» ҳамда «Хайр», шунингдек, пойтахтнинг «Истиқлол», ЦСКА «Памир» клубларидир.

Энди навбатдаги гуруҳ босқичида «Истиқлол», ЦСКА «Памир» «А», «Регар-ТадАЗ», «Хайр» жамоалари эса, «Б» квартетларида иштирок этади.

Шимолий ва жанубий минтақалар – Суғд ва Хатлон вилоятлари мусобақаларининг ғолиблари бу тўртликларни тўлдиришади.

-------------    Ўқ узиш  -------------

ЎСМИР КАМОНЧИЛАР ТУРНИРИ

Яқинда Душанбе шаҳрида камондан ўқ узиш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида республика мусобақалари тугади.

Турнирнинг ўғил болалараро беллашувларида Абдуллохон Иброҳимов, Шоҳруҳ Жабборов, Амиржон Мўминов ва қизлар ўртасида Дилноз Шарипова, Нафиса Расулова, Амина Азизовалар ғолиб чиқишди.

Мусобақада зафар қучганлар март ойида Россия Федерациясининг Ёқутистон автоном республикаси бош шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Осиё болалари» турнирида қатнашишади.

Бу мусобақалар ўсмирларимиз учун 2018 йилда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган ёшлар олимпиада ўйинлари халқаро турнирига ҳозирлик кўриш доирасидаги ўқув-машғулотлари ролини бажаради.

 

=====    Жаҳонда    =====

-------------    Сайлов    -------------

ФИФАНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)нинг Швейцариядаги штаб-квартирасида дунё футболи ташкилотининг президенти лавозими учун сайлов бўлиб ўтди.

ФИФА президентлиги сайловида беш нафар номзод раҳбарлик курсиси учун кураш олиб боришди.

Сайлов натижаларига кўра, ижтимоий келиб чиқиши италиялик бўлган Швейцария фуқароси Жанни Инфантино халқаро футбол ташкилоти президенти этиб сайланди.

Унинг номзодини қўллаб-қувватлаб, ФИФАга аъзо 115та давлат вакиллари овоз беришди.

Нуфузли футбол ташкилотини узоқ вақт бошқариб келган Зепп Блаттер ўтган йили бу лавозимга қайта сайланган эди. Аммо у ФИФАдаги порахўрликлар билан боғлиқ жанжаллар туфайли истеъфо беришга мажбур бўлганди.

-------------    Футбол    -------------

РОССИЯЛИКЛАР – МАЙДОН ТАШҚАРИСИДА

Футбол бўйича «Кўҳна дунё» клублари ўртасидаги Европа лигаси турнирининг 1/16 финал босқичи мусобақалари охирига етди.

Унда Россия Федерацияси шарафини ҳимоя қилаётган Краснодар ўлкасининг «Краснодар» ва Москва шаҳрининг «Локомотив» клублари курашни давом эттириш имкониятини қўлдан беришди.

Такрорий ўйинда краснодарликлар Чехиянинг «Спарта» жамоасини қабул қилиб, йирик - 0:3 (0:1) ҳисобиди ютқазиб қўйишди.

Биринчи учрашувда Туркиянинг «Фенербахче» клубидан 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган «темир йўлчилар» ўз майдонларида дуранг (1:1) натижа қайд этиш билан чекландилар.

Эндиликда Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси Европа кубокларининг Чемпионлар лигаси мусобақаларида Россия Федерацияси байроғи остида чиқиш қиладиган ягона жамоа бўлиб қолди.

-------------    Теннис    -------------

ЁШ ҒОЛИБЛАР БЕЛЛАШУВИ

Қатар давлати пойтахти Доха шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнирлар ғолибларининг «Катта дубулға» туркумига кирувчи анъанавий турнири ниҳоясига етди.

Унинг ҳал қилувчи финал босқичида испаниялик Карли Суарес-Наварро ва латвиялик Елена Остапенколар кортга чиқишди.

Беллашувни юқори суръатда бошлаган Елена Остапенко биринчи қисмни 6:1 ҳисобидаги устунлик билан якунлади.

Қолган иккинчи қисмда сусткашликка йўл қўйган латвиялик теннисчи 4:6, 4:6 ҳисобида енгилди.

Шундан сўнг, испаниялик ёш теннисчи Карли Суарес-Наварро турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар

 

Тожикистонлик таниқли шоир Ниҳонийнинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. Дўстликка бағишланган ушбу тўпламда шоирнинг тожигу ўзбек дўстлигига аталган бир туркум ғазаллари ўрин олган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ғазаллар шулар жумласидандир.

Бардавом дўстлик 

Тожик-ўзбек иккиси аслида бир гавҳар эрур,

Муфассал...

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2368541

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9425288
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4843
6402
4843
9388971
65175
133128
9425288

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 13-04-2026 20:01:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015