Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 1754
Печат

 

beg sabur Душанбедаги Миллий олимпиада қўмитаси биносида Тожикистон бокс федерациясинининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги алоқа хизмати раиси Бег Сабур мамлакат бокс федерациясининг янги президенти этиб сайланди.

Бу ҳақда Тожикистон миллий олимпиада қўмитаси матбуот маркази хабар тарқатди.

Илгари федерация президенти вазифасини бажарган Бобожон Мамадрасулов эса, ушбу ташкилот бош котиби этиб сайланди.

 «ИСТИҚЛОЛ»НИНГ ГУРУҲДАГИ РАҚИБЛАРИ

Куала-Лумпур шаҳрида «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016» турнирининг гуруҳ босқичи иштирокчиларини тўртликларга ажратиш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган олий лига жамоалари ўртасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони, Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси Ғарб минтақасининг «В» гуруҳида Ироқнинг «Нафит Ал-Васат», Иорданиянинг «Ал-Файзали» ва плей-офф босқичида куч синашадиган Ливаннинг «Триполи» ҳамда Қирғизистоннинг «Алай» клублари жуфтликлари ғолиби билан учрашади.

«Истиқлол» гуруҳ босқичининг дастлабки турида 2016 йилнинг 23 феврали куни Иорданиянинг «Ал-Файзали» клубини қабул қилади.

Мазкур турнирнинг плей-офф босқичида қатнашиш имконига эга бўлган Тожикистон вице-чемпиони Хўжанднинг «Хўжанд» жамоаси келгуси йилнинг 9 февралида Фаластиннинг «Аҳли Ал-Халилий» жамоасига қарши майдонга тушади. Агар ғалабага эришса, «D» гуруҳида курашни давом эттиради.

«ҲАМДЎСТЛИК КУБОГИ-2016» ТУРНИРИ

 Янги йилнинг 16-24 январ кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича «Ҳамдўстлик кубоги-2016» мусобақалари бўлиб ўтади.

Унда иштирок этишни режалаштирган Тожикистон ёшлар (U-22) терма жамоаси украиналик мутахассис Роман Пилипчук раҳбарлигида ўқув-машғулотларига киришди.

Ёшлар терма жамоасини турнирга тайёрлашда унга «Вахш» клуби бош мураббийси Рустам Хўжаев, «Истиқлол» клуби ёшлар жамоаси мураббийси Баҳодир Сўфиев, жисмоний тайёргарлик бўйича терма жамоа бош мураббийсининг юртдоши Владимир Власенколар ёрдам беришади.

Дарвозабонларни тайёрлаш эса, мураббий Амоншо Содатсайров зиммасига юклатилган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари миқёсида ўтказиладиган турнирда Россия Федерацияси, Беларуссия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдова, Эстония ва Литва давлатлари ёшлар терма жамоалари иштирок этади. 

 

ФИНАЛ БОСҚИЧИ ҚАТНАШЧИЛАРИ

Европа клублари ўртасидаги энг нуфузли саналган Европа чемпионлар лигаси турнирининг 1/8 финал босқичи иштирокчилари аниқ бўлди.

Саккизта гуруҳда қатнашиб, биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар мусобақаларнинг финал босқичида бош соврин учун курашда давом этадилар.

Биринчи ўринни ишғол этган жамоалар: «Реал» (Испания), «Волфсбург» (Германия), «Атлетико» (Испания), «Манчестер Сити» (Англия), «Зенит» (Россия Федерацияси), «Барселона» (Испания), «Бавария» (Германия), «Челси» (Англия);

Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар: ПСЖ (Франция), ПСВ (Голландия), «Бенфика» (Португалия), «Ювентус» (Италия), «Рома» (Италия), «Ансенал» (Англия), «Динамо-К» (Украина), «Гент» (Белгия).

Учинчи ўринда энг яхши натижаларга сазовор бўлган қуйидаги жамоаларга Европа лигасида иштирок этиш йўлланмаси берилди: «Шахтёр» (Украина), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Галатасарай» (Туркия), «Севиля» (Испания), «Байер» (Германия), «Олимпиакос» (Греция), «Порту» (Португалия), «Валенсия» (Испания).

УНВОН ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Украина пойтахти Киев шаҳридаги Спорт қасрида оғир вазнли спортчилар ўртасида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича қитъалараро чемпионлик жанги ўтказилди.

Унда чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби, украиналик Александр Усик ва кубалик Педро Родригеслар рингга чиқишди.

Муштлашувда украиналик чарм қўлқоп устасининг чиқиши ёрқинлиги ва маълум мақсадга қаратилганлиги билан ажралиб турди.

Самарали чиқишнинг натижаси ўлароқ, Александр Усик мутлақ ғалабага эришиб, ўз чемпионлик камарини сақлаб қолди.

Бу украиналик боксчининг касбий рингдаги тўққизинчи жанги бўлиб, у уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

ЯНГИ ЖАҲОН РЕКОРДЛАРИ

Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳрида спортнинг оғир атлетика тури бўйича Россия Федерацияси Президенти кубоги мусобақалари ниҳоясига етди.

Унда 105 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилган, икки карра олимпиада чемпиони, қозоғистонлик Иля Илин икки машқ юзасидан, яъни даст ва силтаб кўтариш бўйича 437 (191+246) килограммлик тошни ўзига бўйсундириб янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Мусобақанинг кумуш медали ҳам Қозоғистон вакили Александр Зайчиков(416, 190+226)га насиб қилди.

Шунингдек, кучли учликдан майдон эгаси Тимур Наниев (411, 186+225) ҳам жой олди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

ТУҒИЛГАН КУНЛАРИМ

 

ёки  «бриллиант  оёқ»

Аввало, айтиб қўяй. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен қуйидаги гапларни кимнидир қизиқтириш учун ўйлаб топганим йўқ. Агар гапимга ишонган бўлсангиз, бошладим.

Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Байрамларни ва туғилган кунни. Сиз ҳам яхши билсангиз керак, шу кунлари одам фақат яхши сўзлар, табриклар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2317642

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9147328
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
334
3008
3342
9120317
29707
121442
9147328

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 10-02-2026 02:53:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015