Марокко давлатида курашнинг самбо тури бўйича жаҳон биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда юртдошимиз Набимуҳаммад Хоркашев 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида гиламга чиқиб, нуфузли турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди.
У ҳал қилувчи финал босқичида уч карра жаҳон чемпиони, россиялик Артём Осипенкога имкониятни бой бериб қўйди. Шундай қилиб, рус курашчиси тўртинчи марта ғолиблик шоҳсупасининг энг баланд поғонасига кўтарилди.
Курашчимиз финалгача Гана, Белорус, Грузия давлатлари намояндаларини мағлуб этди.
Самбо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати келгуси 2016 йилнинг 3-7 ноябр кунлари Болгарияда ўтказилади.
ВАКИЛИМИЗ ИККИНЧИ ПОҒОНАДА
Хўжандлик Фирдавс Аҳмаджонов Россиянинг Калининград шаҳрида ўтказилган Шарқ яккакурашининг қўл жанги тури бўйича жаҳон чепионати беллашувларида Тожикистон шарафини ҳимоя қилган ягона вакил бўлди.
Суғд вилояти қўл жанги федерациясидан маълум қилишларича, 17 ёшли хўжандлик спортчи 65 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилиб, мусобақа кумуш медалига муносиб, деб топилди.
Илгари ҳам ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этган Фирдавс Аҳмаджонов уч марта совриндор бўлган.
БАРЧА ФИНАЛЧИЛАР АНИҚ
Мамлакатимиз шимоли Суғд вилоятида мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати-2016» турнирининг марказий минтақа терма жамоалари ўртасидаги саралаш мусобақалари ўз ниҳоясига етди.
Минтақада биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Қирғизистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари қитъа биринчилигининг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Саралаш мусобақаларидан сўнг, 2016 йил феврал ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичининг барча қатнашчилари аниқ бўлди.
Улар: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ливан, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, Қирғизистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Австралия, Ветнам, Хитой, Хитой Тайпей.
Финал босқичи жуфтликларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими жорий йил 2 декабр куни Тошкентда ўтказилади.
«РАВШАН» - КУЧЛИ УЧЛИКДА
Ниҳоят, футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ўтказилган Тожикистон XXIV чемпионатининг бронза медали совриндори ҳам аниқ бўлди.
Мамлакат биринчилиги турнирининг сўнгги турида ўз майдонида Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» клубини қабул қилиб, Акуффо Гершон ва Ҳусейн Суҳробийлар киритган голлар эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Кўлоб шаҳрининг «Равшан» жамоаси кучли учликдан жой олди.
Маълумки, пойтахтнинг «Истиқлол», Суғд вилоятининг «Хўжанд» жамоалари муддатидан илгари олтин ва кумуш медалларга эгалик қилган эди.
Сўнгги 18-турнинг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан якун топди: «Хўжанд» - «Истиқлол» - 1:7, ЦСКА «Памир» - «Хайр» - 3:1, «Парвоз» - «Вахш» - 2:1, «Барқи тожик» - «Далерон-Ўратепа» - 3:1.
ЖОКОВИЧ – МУТЛАҚ ҒОЛИБ
Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида АТР – жаҳон касбий теннисчилар ассоциациясининг якунловчи турнир финал босқичи беллашуви ниҳоясига етди.
Унда жаҳоннинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович ва швейцариялик Рожер Федерерлар кортга чиқишди.
Қизғин курашлар асосида 1 соату 21 дақиқа давом этган учрашув натижаси 6:3, 6:4 ҳисобида турнирнинг ва жаҳоннинг биринчи ракеткаси – Н. Жокович фойдасига ҳал бўлди.
Бу сербиялик теннисчининг АТР якунловчи турнири доирасида бешинчи марта финалга чиқиши бўлиб, уларнинг барчаси Новак Жокович учун омадли якунланган.
ЙЎНАЛИШНИНГ ЯНГИ ЧЕМПИОНИ
Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Лос-Анжелес шаҳрида касбий бокснинг WBC ( Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналиши бўйича ўрта - 72,6 килограмм вазн тоифасидаги спортчилараро чемпионлик жанги ўтказилди.
Унда мазкур йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони – Пуэрто-Рикодан Мигел Котто ва чемпионликка даъвогар мексикалик Саул Алвареслар рингга чиқишди.
Мексикалик боксчи ўн икки раунд давом этган муштлашув ҳакамлари томонидан ғолиб, деб топилди ва чемпионлик камарининг янги соҳибига айланди.
Мигел Котто чемпионлик камарини ўтган 2014 йилнинг июн ойида аргентиналик Серхио Габриэл Мартинес устидан ғалаба қозониб, қўлга киритган эди.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.
Муфассал...
Сизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,
Ғоратдир қофия захиралари.
Энди қоғоз-қалам беҳол шитирлар,
Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015