Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 29 Октябр 2015 Кӯришлар: 1961
Печат

 

afkОсиё футбол конфедерацияси нуфузи жиҳатдан қитъа футбол клублари ўртасида иккинчи саналган «ОФК кубоги-2015» турнирининг финал ўйинида хизмат қилувчи ҳакамлар бригадасини тайинлади.

Маълумки, мазкур финал ўйинида 31 октябр куни «Истиқлол» (Тожикистон) ва «Жохор Дарул Такзим» (Малайзия) жамоалари ўзаро беллашадилар. Учрашув республика марказий стадионида бўлиб ўтади.

Ўйинни япониялик ФИФА рефериси Тожо Минору бошқариб боради.

Ён чизиқларда унга юртдошлари ФИФА рефериси ёрдамчилари Наги Ташиюки ва Очи Синдзулар кўмаклашишади.

Захирадаги ҳакам - Инду Юмпея.

Ҳакамлар нозирлиги қатарлик Хани Толиб Сафар, комиссарлик эса, гонгконглик Йен Мун Чунлар зиммасига юклатилган.

 

«УМИД» ТЎРТИНЧИ ПОҒОНАДА

Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ўсмирлар ўртасида V «Чарм тўп» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда пойтахтнинг «Умид» ўсмирлар футбол жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

Турнирда Россия Федерацияси, Абхазия, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Жанубий Осетия каби давлатларнинг ўн бешга яқин жамоалари иштирок этди.

Вакилларимиз - «Умид» жамоаси ёш тўптепарлари анча юқори савиядаги ўйин кўрсатиб, тўртинчи ўринни ишғол қилдилар. Бу эса, тожик футболининг муносиб ўринбосарлари етишиб чиқаётганидан далолат беради.

Халқаро турнирда Озарбайжоннинг «Нефтчи» (Баку) жамоаси ғолиб чиқди.

ФРАНЦИЯ - ҚИТЪА ЧЕМПИОНИ

Волейбол бўйича Италия ва Болгария давлатларида бўлиб ўтган Европа чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

«Кўҳна дунё» биринчилигининг финал босқичида Франция ва Словения терма жамоалари бош соврин учун кураш олиб бордилар.

Беллашув французлар устунлигида ўтди ва улар йирик-3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришдилар.

Шундай қилиб, франциялик волейболчилар ўз тарихларида илк бор қитъа чемпиони унвонига сазовор бўлдилар.

Улар илгари ўтказилган Европа чемпионати мусобақаларида кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритганлар.

 

ГОЛОВКИННИНГ ҚЎШИМЧА УНВОНИ

Американинг Ню Йорк шаҳрида ўрта вазндаги спортчилар ўртасида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), IBO (Халқаро боксчилар ташкилоти), WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) ва IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналишлари бўйича қўшма чемпионлик жанги ўтказилди.

Унда қозоғистонлик Геннадий Головкин ва канадалик Давид Лемёлар рингга кўтарилишди.

Муштлашув қозоқ боксчиси устунлигида бошланди. Ўн икки раундли жангнинг саккизинчи уч дақиқалигида у ўз рақибини техник нокаут ҳолатига тушириб, ўз унвонлари қаторига яна IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонини ҳам қўшиб олди.

 

БРАЗИЛИЯЛИК - «ЧЕЛЕНЖЕР» ҒОЛИБИ

Чили пойтахти Сантяго шаҳрида теннис бўйича «Челенжер» туркумига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Халқаро турнир ғолиблиги бразилиялик Рожерио Дутра Да Силвага насиб этди. У 2 соату 34 дақиқа кескин курашлар давом этган учрашув  натижасида аргентиналик теннисчи Орасио Себалосни 7:5, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

«Челанжер» ғолиби 7200 Америка долларига тенг бўлган соврин соҳиби бўлиш билан бирга, ўз рейтингининг яхшиланишига хизмат қилувчи 80 очкога ҳам эга бўлди.

 

 «ҚИРОЛ» МАВҚЕИ ПАСТЛАДИ

Германиянинг Берлин шаҳрида шаҳматнинг икки - тез шаҳмат (рапид) ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларига якун ясалди.

Турнир якунларига кўра, ҳар икки йўналиш бўйича жаҳоннинг амалдаги чемпиони, шаҳмат «қироли»- норвегиялик Магнус Карлсен блиц тури бўйича жаҳон чемпионлиги унвонини россиялик Александр Гришчукка бой бериб қўйди.

Норвегиялик дона сурувчининг бу мағлубияти унинг жаҳон шаҳмат рейтингидаги мавқеининг пастлашига сабаб бўлиши турган гап.

Кези келганда шуни эслатиб ўтиш жоизки, Норвегия намояндаси Магнус Карлсен шаҳмат бўйича жаҳоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

ШУКРОНАЛИК, ОДОБУ ҲУСНИ ХУЛҚ ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ БЎЛСИН!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат жамоатчилик намояндалари билан мулоқотидаги сўзлари барчамизда яхши таассурот қолдирди. Айниқса, у кишининг ҳажни тижоратга айлантирмаслик, хўжакўрсинга зиёрат қилмаслик борасидаги қимматли фикрлари аҳоли томонидан муносиб кутиб олинди. Мен ҳам бу борада фикрларимни баён қилмоқчиман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2269512

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8914708
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3026
3851
23117
8869230
45478
125971
8914708

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 12-12-2025 22:28:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015