Футбол бўйича 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати турнирининг гуруҳ саралаш босқичи мусобақалари давом этмоқда.
Саралаш босқичининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси гуруҳ беллашувларининг 6-турини сафарда ўтказиб, Иордания термасига қарши майдонга тушди.
Тенг курашлар асосида кечган биринчи қисмда ҳисоб очилмади. Аммо учрашувнинг иккинчи бўлимида терма жамоамиз ҳимоя чизиғида сусткашлик юзага келиб, йўл қўйилган хатолар мезбонларга рақиблари дарвозасига учта жавобсиз тўп киритиш имконини берди.
Шундай қилиб, майдон эгалари йирик- 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, гуруҳ жадвалидаги мавқеларини яхшилаб олишди.
Гуруҳ саралаш босқичининг навбатдаги 7-тур ўйинлари жорий йилнинг 12 ноябрида бўлиб ўтади. Шу куни юртдошларимиз ўз майдонларида Бангладеш термасини қабул қилишади.
МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ФИНАЛДА
Қитъа футбол клублари ўртасида иккинчи нуфузга эга бўлган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнири ярим финал босқичининг жавоб ўйинлари шу йил 21 октябрда бўлиб ўтиши лозим эди.
Бу турнирда Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган, олий лига клублариаро мамлакатнинг амалдаги чемпиони, Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси Қувайтнинг «Қувайт» спорт клуби футболчиларини қабул қилиши кўзда тутилганди.
Аммо Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Қувайт давлатининг ярим финалда иштирок этаётган икки клуби-«Қувайт» ҳамда «Ал-Қудсия» жамоаларини мусобақалардан четлаштирди. Бунинг сабаби, мамлакат Ҳукуматининг спорт ташкилоти ишларига аралашгани, деб айтилмоқда.
ФИФА баёнотида таъкидланишича, қачонки, Қатар футбол ассоциацияси ва футбол клублари мустақил тарзда фаолият юрита бошласа, шундагина чекловлар бекор қилинади.
Энди 2015 йилнинг 31 октябри куни мазкур турнирнинг финал босқичи республикамиз марказий стадионида бўлиб ўтади. Унда «Истиқлол» (Тожикистон) ва «Жохор Дарул Такзим» (Малайзия) жамоалари ўзаро куч синашади.
ВАКИЛИМИЗ – ҚИТЪА ЧЕМПИОНИ
Таиландда курашнинг дзюдо тури бўйича ташкиллаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.
Тожикистон Республикаси миллий олимпиада қўмитасидан маълум қилишларича, уч нафар ёш курашчи: Фаррухи Салим, Акмал Муродов ва Темур Раҳимовлар мамлакатимиз байроғи остида чиқиш қилишган.
Акмал Муродов ҳамда Темур Раҳимовлар мусобақаларнинг дастлабки куч синашишларида мағлубиятга учраб, бош соврин учун курашни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.
Шижоатли ёш дзюдочи Фаррухи Салим эса, дуч келган барча рақибларини доғда қолдириб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Бош соврин учун кечган рақобатда у Туркманистон намояндаси Ботир Хўжамуҳаммадовни тўла устунлик билан мағлуб этди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин япониялик ёш дзюдочиларга насиб қилди.
Шимолий Корея ва Тайван ёшлари ўзаро иккинчи ва учинчи ўринларни тақсимлаб олишди. Тожикистонликлар эса, бешинчи ўрин билан кифояланишди.
РОНАЛДУ – «ОЛТИН БУТСА» СОҲИБИ
Испаниянинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол бўйича Европа мамлакатлари чемпионатларининг тўпурарлари учун бериладиган энг олий соврин -«Олтин бутса»га тўртинчи маротаба эгалик қилиб, қитъа футболи тарихида ўзига хос рекорд ўрнатди.
Ўтган футбол мавсумида у рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олиш бўйича энг юқори натижа кўрсатиб, 48та гол уришга муваффақ бўлган.
Бундан илгари у 2007/08 («Манчестер Юнайтед», 31 гол), 2010/11 («Реал», 40 гол), 2013/14 («Реал», 62 гол) футбол мавсумларида ҳам «Олтин бутса» совриндори бўлган.
Тўпурарларнинг олий соврини «Олтин бутса» 1968 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили футбол мавсуми якунига кўра, энг «мерган» ҳужумчига берилади.
ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ «ШОВ-ШУВ»ЛАРИ
Спортнинг волейбол тури бўйича Болгарияда ўтказиладиган Европа чемпионатининг чорак финал баҳсларида бир қатор «шов-шув»лар юз берди.
Кутилмаганда Словения терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Полша термасини мағлуб этиб, қитъа биринчилиги учун курашни давом эттириш имкониятини тортиб олди.
Чорак финалнинг яна бир учрашувида италияликлар Россия волейболчиларини 3:0 (20:25, 19:25, 19:25) ҳисобида доғда қолдириб, Европанинг амалдаги чемпионларини майдон ташқарисига чиқариб қўйишди.
Европа биринчилиги турнири қизғин давом этмоқда.
ХОУ ИФОН - ГРАН-ПРИ ҒОЛИБИ
Монте-Карло шаҳрида шаҳмат бўйича аёллар ўртасида Гран-При мусобақалари бўлиб ўтди.
Турнирнинг 10-турида украиналик Мария Музичукка қарши дона суриб, ғалаба қозонган ва жамғарилган холлар сонини 8,5тага етказган хитойлик шаҳматчи Хоу Ифон Гран-При мусобақалари ғолибига айланди.
Иккинчи ўринни ҳиндистонлик Хампи Конеру (7 хол) ишғол этди. Украиналик Мария Музичук (6,5 хол) ҳам кучли учликдан жой олди.
Маълумки, 2017 йилда Монте-Карло шаҳрида шаҳмат бўйича аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида Гран-При ғолиби Хоу Ифон ва Мария Музичуклар жаҳон шаҳмат тожи учун кураш олиб борадилар.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг 19 февралда чиқарган қарорига биноан, жорий йилнинг 1 мартидан жамият транспорти йўлкира ҳақи ўзгарди. Баҳорнинг биринчи кунидан бошлаб, пойтахт йўловчилари троллейбусларда 1 сомоний, автобусларда 1 сомоний 20 дирам, маршруткаларда эса, 1 сомоний 60 дирам йўлкира тўлай бошлашди. «Экспресс» тартибида ҳаракатланувчи автобусларда йўлкира 1 сомоний 50
Муфассал...
Мана, ҳаммамиз учун муборак ва азиз бўлган Рамазон ойи ҳам бошланяпти. Барчамиз орзуқиб кутган муборак ойга етказгани учун Яратганга шукр айлаймиз. Ва аввало, ҳар бир хонадон, маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, севимли Ватанимиз - Тожикистонда тинчлик-омонлик, дастурхонларимиз тўкин, кўнгилларимиз хотиржам бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015