Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 27 Август 2015 Кӯришлар: 1969
Печат

 

d. nazarov 1Хитой Халқ Республикасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича XV жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда дунёнинг 201 давлатидан 2 минг нафардан ортиқ спортчи иштирок этаяпти.

Тожикистон Республикаси енгил атлетика федерацияси Бош котиби Евгений Шумариннинг маълум қилишича,

мамлакатимизнинг икки нафар вакили Ватанимиз байроғи остида чиқиш қилмоқда.

Дилшод Назаров босқон ирғитиш ва Кристина Пронженко 200 метрга югуриш бўйича ўтказиладиган беллашувларда ўз кучларини синаб кўрмоқдалар.

Жаҳон биринчилигининг илк кунларидаги рақобатларда қатнашган Дилшод Назаров иккинчи натижани намойиш қилиб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

Олтин медал эса, полшалик Павел Файдекка насиб қилди.

Жаҳон чемпионати мусобақалари 30 августга қадар давом этади.

ХЎЖАНД МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

Мини футбол бўйича келгуси 2016 йилда ўтказиладиган Осиё биринчилиги турнирининг саралаш ўйинларига жорий йилнинг ноябр ойида старт берилади.

Осиё футбол конфедерацияси ташкилий қўмитасининг тасдиқлашича, Марказий минтақа саралаш мусобақалари 2015 йилнинг 14-16 ноябр кунларида Суғд вилоятининг маъмурий маркази Хўжанд шаҳридаги «Спорт қасри» мажмуасида бўлиб ўтади.

Марказий минтақа саралаш босқичи мусобақаларида Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон миллий терма жамоалари финал босқич йўлланмасига эга бўлиш учун кураш олиб борадилар.

Саралаш турнирида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар 2016 йилнинг 10-21 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган финал босқичида қатнашади.

ЯРИМ ФИНАЛЧИ ЖАМОАЛАР

Футбол бўйича Тожикистон кубоги турнири чорак финал босқичининг такрорий ўйинлари бўлиб ўтди ва ярим финалчи жамоаларга аниқлик киритилди.

Маълумки, Тожикистон кубогининг амалдаги соҳиби Душанбенинг «Истиқлол» ва Хўжанднинг «Хўжанд» жамоалари ўртасидаги учрашув муддати ўзгартирилиб, ўтказилган икки ўйин натижасига кўра, пойтахтликлар ярим финал босқичида иштирок этадиган бўлишганди.

Чорак финал босқичининг жавоб ўйинлари тубандаги натижалар билан якун топди: «Вахш»-«Равшан»-0:0 (1:2), «Барқи тожик»-ЦСКА «Памир» - 1:5 (2:3), «Саройкамар»-«Регар-ТадАЗ»- 1:1 (0:3).

Шундай қилиб, «Истиқлол»-«Равшан», ЦСКА «Памир» - «Регар-ТадАЗ» жамоалар жуфтлиги футбол бўйича Тожикистон кубоги турнирининг ярим финал босқичида курашни давом эттиради.

 

ДОМИНИКАНЛИК - МУВАҚҚАТ ЧЕМПИОН

Россия Федерациясининг Ялта шаҳрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича муваққат чемпионлик жанги ўтказилди.

Унда мазкур унвонга даъвогарлар россиялик Станислав Каштанов ва Доминикан Республикаси вакили Феликс Валера ўзаро муштлашишди.

Жангнинг ўн раунди тенг курашлар асосида ўтди. Охирги иккита уч дақиқаликда доминиканлик чарм қўлқоп устаси фаол ҳаракат қилиб, ғалабани илиб кетди.

Шундай қилиб, 27 ёшли Феликс Валера касбий бокснинг ушбу йўналиши бўйича муваққат чемпион унвонига эгалик қилди.

БИРИНЧИ РАКЕТКА ҒАЛАБАСИ

Цинциннати шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA (Бутунжаҳон теннис ассоциацияси) тадбирлари доирасидаги халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Халқаро мусобақанинг финал босқичида аёллар ўртасида жаҳоннинг биринчи ракеткаси, америкалик Сирена Уилямс ва дунё теннис рейтинги рўйхатида учинчи ўринда бораётган руминиялик Симона Халеплар бош соврин учун кортга чиқишди.

 Бир соату 39 дақиқа давом этган қизғин беллашув 6:3, 7:6 (7:5) ҳисобида америкалик теннисчи фойдасига ҳал бўлди.

Бу учрашув жорий 2015 йилда ҳар икки таниқли теннисчи учрашган иккинчи беллашувдир.

 Ўтказилган ҳар икки ўйин жараёнида ҳам Сирена Уилямснинг қўли баланд келган.

 «ЧЕЛСИ»НИНГ ДАСТЛАБКИ ЮТУҒИ

Англия премер-лигасининг амалдаги чемпиони Лондон шаҳрининг «Челси» клуби янги мавсумни кўнгилдагидек бошламади.

Жозе Маурино шогирдлари Буюк Британия биринчилигининг биринчи ва иккинчи турларида дуранг натижага эришиб, ўз мухлисларини анча ранжитиб қўйдилар.

Премер-лиганинг 3-турида «Вест Бромвич» жамоасининг меҳмони бўлган лондонликлар ўз фаолиятларида бурилиш ясаб, мавсумдаги илк ғалабага эришдилар.

Улар мезбонлар дарвозасига учта гол киритиб, ўзлариникидан иккита тўп ўтказиб юбордилар. 

Кези келганда таъкидлаш жоизки, Англия премер-лигаси биринчилигининг бўлиб ўтган уч туридан сўнг, мавжуд имкониятдан 9 очко жамғарган «Манчестер Сити» клуби турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

...Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун

 

ПАЙВАНДИЖОН

Қайда бор ўзбегу тожик сингари пайвандижон,

Қанчаси бир-бирига ҳамоила, ҳамхонадон,

Тиллари бошқа, демангким, дилларидир ҳамзабон,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Муфассал...

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2261949

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8885007
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
791
3096
15777
8841035
15777
125971
8885007

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 06-12-2025 08:44:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015