Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 2181
Печат

 

istiklolФутбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида мамлакат XXIV чемпионатининг 12- тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашуви Турсунзода шаҳридаги «Металлург» ўйингоҳида маҳаллий «Регар-ТадАЗ» ва чемпионат пешқадами пойтахтнинг «Истиқлол» жамоалари ўртасида кечди.

Кескин ҳужумкорлик асосида ўтган ўйин 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан тугади ва «Истиқлол» клуби мавсумдаги дастлабки очколарни йўқотди.

Бунга қарама-қарши ўлароқ, турнир жадвалида аутсайдерлик қилаётган Бобожон Ғафуров ноҳиясининг «Парвоз» жамоаси Истаравшан шаҳрида «Далерон-Ўратепа» клубига қарши майдонга тушиб, 1:1 кўринишидаги дуранг натижани қайд этди ва мамлакат биринчилигидаги илк очкони қўлга киритди.

Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Барқи тожик»- «Вахш»-2:0, «Хайр»-«Хўжанд»-1:1, «Равшан»-ЦСКА «Памир»-1:0.

ҚИТЪА ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРЛАРИ

Хитойда бокс бўйича аёллар ўртасида Осиё биринчилиги беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Тожикистон байроғи остида чиқиш қилган 2012 йилги Лондон олимпиадаси совриндори Мавзуна Чориева ва Шоира Зулқарнаевалар қитъа чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритдилар.

Ярим финал босқичигача шри ланкалик ва ўзбекистонлик боксчиларни мағлуб этган Мавзуна Чориева ярим финалда Шимолий Корея намояндасига имкониятни бой бериб қўйди.

Шоира Зулқарнаева эса, монголиялик спортчини доғда қолдириб, ярим финалга йўл олди. Аммо майдон эгаси - хитойлик боксчига қарши кечган ярим финал баҳсида муносиб қаршилик кўрсатолмади.

Бронза медали совриндорлари бўлган ҳар икки боксчи ҳам 2016 йилда аёллар ўртасида Қозоғистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

ТЕҲРОНДАН ОЛТИН МЕДАЛЛАР

Эрон Ислом Республикасининг пойтахти Теҳрон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати турнири якунланди.

Суғд вилояти белбоғли кураш федерациясидан маълум қилишларича, 90 килограмм вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Жаббор Расулов ноҳияси вакили Хуршид Шарипов барча рақиблар курагини ерга теккизиб, олтин медал соҳибига айланган.

Мастчоҳлик полвон Маҳмади Миров ҳам айнан шундай муваффақиятли чиқиш қилганлиги айтилади.

У 100 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ва бел олишган ҳамма курашчиларни доғда қолдирган.

 

УЕФА СУПЕРКУБОГИ «БАРСЕЛОНА»ДА

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида УЕФА (Европа футбол ассоциацияси бошқармаси)нинг Суперкубоги эгаси аниқланди.

Бош соврин учун Чемпионлар ва Европа лигаларининг ғолиблари Испаниянинг «Барселона» ҳамда «Севиля» клублари кураш олиб бордилар.

Учрашувнинг асосий вақти тенг курашлар жараёнида ўтди ва ҳисоб таблосида 4:4- дуранг натижа қайд этилди.

Ҳакам томонидан белгиланган қўшимча вақтда «Барселона» аъзоси Педро киритган гол жамоадошларига ғалаба келтирди.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Испания чемпионати Суперкубоги учун кечган ўйинда «Барселона» жамоаси Билбаонинг «Алетико» клубига йирик-0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

МАРРЕЙ - «МАСТЕРС-1000» ҒОЛИБИ

Канаданинг Монреал шаҳрида теннис бўйича «Мастерс-1000» туркумига кирувчи халқаро мусобақа тугади.

Унинг ғолиблиги жаҳон теннис рейтингида иккинчи поғонада бораётган буюк британиялик Энди Маррейга насиб этди.

У ҳал қилувчи финал босқичининг уч соат давом этган беллашувида жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович устидан 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Маррей илгари Новак Жоковични «Уимблдон-2013» турнирида ҳам «таслим қилган» эди.

Ушбу ғалаба англиялик теннисчининг «Мастерс-1000» туркумига кирувчи халқаро мусобақалардаги биринчи ютуғидир.

РОССИЯЛИК - ЕВРОПА ЧЕМПИОНИ

Болгариянинг Самоков шаҳрида бокс бўйича Европа қитъасининг энг зўр спортчилари аниқлаб олинди.

Турнирнинг финал жангида 49 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган россиялик Василий Егоров буюк британиялик Харви Хорнни мағлуб этиб, Европа чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Фахрли учинчи ўринни эса, болгариялик Тинко Банабаков ва озарбайжонлик Руфат Ҳусейновлар ишғол қилишди.

Бу турнирда россиялик боксчилар 2015 йилда Қатар давлатида ўтказилиши кўзда тутилган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини берувчи бешта йўлланмани қўлга киритишди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Исрофгарчиликни танлайсизми ё «қурумсоқлик»ни?

 

Узоқ сафарга чиқишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Ҳар дафъа турли хил кишиларни учратасиз. Одатда бундай сафарларда йўловчилар турли мавзуларда суҳбатлашиб кетишади. Уларнинг суҳбатларини тинглаган ҳолда, бунча узоқ йўлни қандай босиб ўтганингизни ҳам билмай қоласиз.

Биз ўтирган йўловчи ташиш машинаси Қабодиён-Душанбе йўналиши бўйлаб ҳаракатланаяпти. Гапдан гап чиқиб, мавзу юртимизда ўн йилдан зиёд

Муфассал...

Буюклар камол топган даргоҳ

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимда, бир куни келиб, "Халқ овози"дек нуфузли газетада фаолият юритиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. "Замондош" газетасига ишга келгунимча, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри - "Халқ овози" ва хусусий "Замондош" газеталари мавжудлиги ҳақида, ҳатто, тасаввурга ҳам эга эмасдим.

…Мактабни битириш арафасида олий маълумот олиш масаласи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2403247

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9593364
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1552
4639
9780
9537691
92500
140751
9593364

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.244
Бугун: 20-05-2026 06:45:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015