Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 1744
Печат

 

 futb«Осиё футбол конфедерацияси- 2015» турнирининг чорак финал босқичи учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Мазкур турнирда Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган уч карра мамлакат чемпиони, Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси чорак финалда Малайзиянинг «Паханг» клубини қабул қилади.

Учрашувни ўтказишда Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳадмеҳ бошчилигидаги иорданиялик ҳакамлар бригадаси хизмат қилади.

Ён чизиқларда унга ватандошлари Аҳмад Моаннас Нади Алроалла ва Файсал Муҳаммад Аввад Швайрлар ёрдам кўрсатишади.

Захирадаги ҳакам - Аҳмад Ёқуб Иброҳим.

Учрашув нозири қувайтлик Ҳусайн Гҳадҳанфарий, комиссар эса, сингапурлик Сивакумардир.

«Истиқлол» ва «Паханг» учрашуви 2015 йилнинг 26 августида Душанбе шаҳридаги республика марказий стадионида бўлиб ўтади.

ТОЖИКИСТОН МАВҚЕИ ПАСТЛАДИ

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) июн ойи учун  жаҳон терма жамоаларининг янги рейтинг-рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 209 давлат терма жамоалари орасида 181 очко жамғарган Тожикистон термаси тўққиз поғона пастлаб, аввал эгаллаб турган 139-жойдан 148-ўринга тушиб кетди.

Осиё футбол конфедерацияси доирасида ҳам поғоналар пастлашуви юз бериб, 23-жойни ишғол этиб турибди.

Мавқе рўйхатининг юқори қисмида ҳам ўзгаришлар бўлди. «Америка кубоги» мусобақаларининг финал қисмигача етиб борган Аргентина терма жамоаси ўз рейтингини яхшилаб, биринчи ўринга чиқиб олди.

Шунингдек, Германия, Белгия, Колумбия, Голландия, Бразилия, Португалия, Руминия, Англия, Уэлс термалари ҳам кучли ўнликдан жой олишган.

РОССИЯЛИКЛАР – УНИВЕРСИАДА ЧЕМПИОНИ

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида ёзги универсиада турнири беллашувлари якунланди.

Унинг дастуридан ўрин олган жамоавий ўйинлар ғолиблари аниқланди.

Спортнинг волейбол тури бўйича Россия аёллар терма жамоаси финал учрашувида украиналикларни 3:0 (25:12, 25:17, 25:17) кўринишдаги ҳисобда доғда қолдириб, ёзги универсиада ўйинлари чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Мусобақаларнинг кумуш медали учун Япония ва Бразилия терма жамоалари ўртасида кураш борди.

Ўйин «Кун чиқар юрт» волейболчилари устунлигида ўтди ва 3:1ҳисобида улар фойдасига ҳал бўлди.

Шундай қилиб, Япония термаси кумуш медал совриндорига айланди.

***

Эркаклар ўртасидаги финал ўйинида ҳам, айнан, Россия ва Украина терма жамоалари майдонга тушди. Учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, рус волейболчиларининг қўли баланд келди.

АМЕРИКАЛИК - УИМБЛДОН ҒОЛИБИ

Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Уимблдон халқаро турнири ниҳоясига етди.

Ғолибни аниқлаб олиш учун ўтказилган ҳал қилувчи- финал босқичи учрашувида америкалик Сирена Уилямс ва испаниялик Гарбина Мугуруслар кортга чиқишди.

Шиддатли кечган ва 1 соату 22 дақиқа давом этган курашлар натижасида аёллар ўртасида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Сирена Уилямс 6:4, 6:4 ҳисобида ғолиб чиқди.

Бу америкалик теннисчининг Уимблдон халқаро турниридаги олтинчи, сурункасига эса, тўртинчи ғалабасидир.

 «ОҚ ТАЙСОН»НИНГ НОКАУТЛИ ҒАЛАБАСИ

Касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича «мунтазам» жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Руслан Чагаев ўзининг биринчи ҳимоя жангини ўтказди.

Германияда бўлиб ўтган муштлашувда у чемпионликка даъвогар, италиялик Франческо Пянетага қарши рингга кўтарилди.

Жанг «Оқ Тайсон» лақабли ўзбек боксчиси фаоллигида бошланди. Биринчи уч дақиқаликнинг ўзидаёқ у рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Шундан сўнг ҳам, биринчи рақамда жангни давом эттирган Руслан Чагаев дастлабки раунд тугашига саноқли лаҳзалар қолганида, Франческо Пянетани кучли нокаутга учратди. Италиялик боксчи қайтиб ўзига келолмади. Натижада ринг ҳаками жангни муддатидан олдин тўхтатди.

Руслан Чагаев «мунтазам» чемпионлик унвонини ўтган, 2014 йилнинг июл ойида Фрес Окендони мағлубиятга учратиб, қўлга киритган эди.

 «ЗЕНИТ» - СУПЕРКУБОК СОҲИБИ

Санкт-Петербургнинг «Зенит» ва Москванинг «Локомотив» клублари ўртасидаги Суперкубок учрашуви билан мамлакат пример-лигасининг навбатдаги чемпионатига старт берилди.

Россиянинг ўтган йилги чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган клубларнинг  қарама-қаршилиги кузатилган ўйиннинг асосий вақти, нурсиз дуранг-1:1 ҳисобида якун топди.

Матчнинг 28 дақиқасида «темир йўлчилар» ҳисобни очишган бўлса, ўйин тугашига етти дақиқа қолганида санкт-петербургликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар.

Ғолибни аниқлаш учун бош ҳакам томонидан қўшиб берилган иккита 15 дақиқалик овертайм ҳам натижа бермади.

Суперкубок эгаси 11 метрлик пеналти тепиш орқали аниқланди. Бунда «Зенит» жамоаси тўптепарлари моҳир эканликларини кўрсатишди ва 4:2 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Россиянинг шимолий пойтахти футболчилари бундан илгари 2008, 2011 йилларда ҳам Суперкубок соҳиби бўлишган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

Роғун нафақат нур, балки дўстлик ришталарини боғловчи манба ҳамдир

Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати бошчилигида мустақиллик даврида эришилган муваффақиятлар сифатида "Сангтўда-1", "Сангтўда-2", "Помир-1", Роғун ГЭСлари, "Душанбе-2" иссиқлик узатиш маркази, "Қўрғонтепа-Кўлоб" темир йўли, «Қулма-Қароқурум» автомобил йўллари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2263664

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8892506
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
915
4604
915
8869230
23276
125971
8892506

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 08-12-2025 07:09:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015