Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон XXIV чемпионати мусобақаларига старт берилди.
Мамлакат биринчилигининг дастлабки турида тубандаги жуфтликлар майдонга тушдилар ва шундай натижалар қайд этилди: «Истиқлол»-«Хўжанд»-2:0, «Регар-ТадАЗ»-«Равшан»-2:2, «Вахш»-«Парвоз»-1:0, «Хайр»-ЦСКА «Помир»-2:0.
Жорий йилги мамлакат чемпионатида 9 жамоа: «Истиқлол» (Душанбе), «Хайр» (Ваҳдат шаҳри), «Далерон-Ўратепа» (Истаравшан), «Хўжанд» (Хўжанд), «Парвоз» (Бобожон Ғафуров ноҳияси), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода шаҳри), «Вахш» (Қўрғонтепа), ЦСКА «Помир» (Душанбе), «Равшан» (Кўлоб), «Барқи Тољик» (Душанбе) иштирок этади.
Эслатиб ўтиш жоизки, олий дивизион мусобақалари икки даврада ўтказилади.
ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ
Мамлакат шимолий минтақаси маркази Хўжанд шаҳрида Шарқ яккакурашининг қўл жанги тури бўйича XV вилоят чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.
Суғд вилояти қўл жанги федерациясидаги манбанинг маълум қилишича, турнирда вилоятнинг 14 жамоасидан 260 нафар спортчи ўзаро ғолиблик учун беллашди.
Вилоят чемпионати Тожикистон Республикаси қўл жанги федерациясининг йиллик режаси бўйича ташкил этилди.
Кези келганда шуни ҳам қайд этиш жоизки, спортнинг мазкур тури бўйича Тожикистон терма жамоаси навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Терма жамоа таркибига киритилган 8 нафар аъзо, асосан, Суғд ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятлари намояндаларидир.
МАВҚЕДА УСТУВОРЛИК СЕЗИЛМАЙДИ
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг янгиланган рейтинг-варақасини эълон қилди.
Эришилган мавқе рўйхатига кўра, 175 балл жамғарган Тожикистон миллий терма жамоаси 141-ўриндан 143-поғонага тушиб кетди.
Осиё қитъаси терма жамоалари ўртасида ҳам Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари фаолиятида пасайиш юз берди.
Ўтган март ойида Тожикистон терма жамоасининг Малдив (2:0) ва Сурия (2:3) бош жамоалари билан ўтказган ўртоқлик учрашувлари натижалари ҳам мавқе рўйхатида ўз ўрнини сақлаб қолиш имконини бермади.
Терма жамоалар мавқе рўйхатини амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда.
Шунингдек, Аргентина, Белгия, Колумбия, Бразилия, Голландия, Португалия, Уругвай, Швейцария, Испания терма жамоалари ҳам кучли ўнликдан жой олган.
Навбатдаги рейтинг-варақа жорий йилнинг 7 майида эълон қилинади.
ЛЕБЕДЕВНИНГ ҲИМОЯ ЖАНГИ
Касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Денис Лебедев ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини ўтказди.
У мазкур йўналиш бўйича жаҳон чемпионлигига асосий даъвогар, франциялик Йоури Каленгага қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ, 12 раунд давом этган муштлашув натижасини ҳакамлар бир овоздан, 116:111, 115:112, 115:111 ҳисобида россиялик чарм қўлқоп устаси фойдасига ҳал қилишди.
Жангдан сўнг, журналистларга интервю берган Денис Лебедев ғалабасини Улуғ Ватан уруши фахрийларига бағишлашини ва кейинги жангни WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, германиялик Марко Хукка қарши ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.
ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ
Қўшни Ўзбекистон Республикасининг Қарши шаҳрида теннис бўйича халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Соврин фонди 15 минг АҚШ долларини ташкил этган ушбу турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида Белорус вакили Дмитрий Жирмон ва ҳиндистонлик Юки Бамбрилар кортга чиқишди.
Кескин ва қизиқарли кечган учрашувда 2:6, 4:6 ҳисоби қайд этилиб, Ҳиндистон намояндасининг қўли баланд келди.
Халқаро теннис федерациясидаги манба бундай кўринишдаги мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш, дунёда спортнинг бу тури ривожланишига муҳим туртки бўлишини алоҳида таъкидлади.
МИЛЛИЙ ЛИГА «МЕРГАНИ»
Миллий хоккей лигаси (МХЛ)да фаолият юритаётган россиялик легионер Александр Овечкин бешинчи марта «мерган» (энг кўп шайба урувчи) деб топилди.
Унинг жамоаси «Вашингтон Кэпиталз» ўтган турда «Ню-Йорк Рейнжерс» клубига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, Александр Овечкин ўзининг 53 шайбасини киритишга улгурди.
Россиялик хоккейчи илгари икки ва кейинги уч йилда сурункасига «мерган»лик қилиб келмоқда.
Россия хоккей федерациясидан тарқатилган хабарга кўра, Миллий хоккей лигасида ўйнаётган россиялик етакчи спортчилар ўз ватанлари терма жамоасига жалб қилинишган.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Дариғо, кўп йилким тўкилади қон,
Мусулмон давлатлар аро беомон.
Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,
Мусулмон бўлмаган юртларга томон,
Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015