Тожикистон чемпиони Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси мавқеи жиҳатдан Осиё клублари ўртасида иккинчи нуфузга эга бўлган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнирининг саралаш даври гуруҳ босқичидаги 2-тур ўйинини ўтказди.
Мубин Эргашев шогирдлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида маҳаллий «Аҳал» жамоасига қарши майдонга тушишди.
Пойтахтликлар ярим ҳимоячилари Фатҳулло Фатҳуллоев ва Хуршид Маҳмудовлар киритган иккита тўпга мезбонлар битта гол билан жавоб қайтаришди. Ўйин 2:1 ҳисобида тожикистонликлар фойдасига ҳал бўлди.
«С» гуруҳидаги бошқа жуфтлик «Ал-Қудсия» (Қувайт)-«Эрбил» (Ироқ) ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида майдон эгалари устунлиги билан тугади. Ўтказилган икки турдан сўнг, 6 очко жамғарган «ОФК кубоги»нинг ўтган мавсумдаги совриндори «Ал-Қудсия» гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.
Гуруҳ босқичининг 3-тури 18 мартда ўтказилади, шу куни истиқлолчилар қувайтликлар меҳмони бўлишади.
МАВҚЕ ТОБОРА ПАСТЛАБ БОРМОҚДА
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоалари мавқеини белгилаб берувчи янги рейтинг-варақасини эълон қилди.
Унинг натижаларига кўра, 192 очко тўплаган Тожикистон миллий терма жамоаси тўрт поғона пастлаб, эгаллаб турган 137-ўриндан 141-жойга тушиб кетди.
Осиё футбол конфедерациясига аъзо 46 та терма жамоалар ўртасида эса, 20-жойни эгаллаб турибди.
Соҳа мутахассисларининг таҳлил қилишларича, Малдив (26 март) ва Сурия (31март) терма жамоалари билан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида футболчиларимиз ғалаба қозонишса, уларнинг мавқеи тикланиши мумкин. Акс ҳолда, «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг саралаш босқичи учун ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида Тожикистон термаси 4-корзинага жойлаштирилади.
--------------- Шаҳмат ---------------
«ДОНА СУРУВЧИ»ЛАРИМИЗ «TOSHKENT OPEN»ДА
Тошкент шаҳрида шаҳмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган «Toshkent Open-IX» халқаро турнири бўлиб ўтди.
Халқаро турнирда Испания, Россия, Белорус, Озарбайжон, Арманистон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон сингари давлатларнинг 100 нафардан ортиқ шаҳматчилари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақаларда иштирок этган мамлакатимиз терма жамоаси таркиби қуйидаги шаҳматчилардан иборат: Икром Иброҳимов, Неъмат Зиёев, Алишер Каримов, Надежда Антонова, Муҳаммад Юнусов, Тимур Исмоилов, Дониёр Мавлонов ва Абутолиб Раҳмониён.
Эслатиб ўтиш жоизки, тожикистонлик шаҳматчи, халқаро гроссмейстер Фаррух Амонатов бир марта мазкур турнирда ғолиб чиққан.
ҚИТЪА ЧЕМПИОНАТИ АМИРЛИКЛАРДА ЎТАДИ
Футбол бўйича 2019 йилда ўтказилиши режалаштирилган Осиё кубоги мусобақаларига Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қиладиган бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитасининг Баҳрайнда бўлиб ўтган мажлиси шундай қарорга келди.
Ижроия қўмита мажлисида қитъа чемпионати ўтказилиши тартибига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди.
Осиё футболи тарихида илк марта бу турнирда 24та терма жамоа қатнашади.
Таъкидлаш жоизки, футбол бўйича «Осиё кубоги-2015» турнири жорий йил январ ойида Австралияда бўлиб ўтди ва унда ғолиблик майдон эгалари- «яшил қитъа»ликларга насиб этди.
-------------- Оғир атлетика --------------
ҚОЗОҚ ВАКИЛИ - ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИ
Қозоғистонлик Иля Илин ўтган 2014 йилдаги дунёнинг энг яхши оғир атлетикачиси, деб топилди.
Мамлакат оғир атлетика федерацияси интернет сайти бу ҳақдаги хабарни тарқатди.
Аёллар ўртасида эса, Россия намояндаси Татяна Каширина айнан шундай мавқега эга бўлди.
Ҳар икки давлат спортчилари фаолиятининг бундай юқори баҳога сазовор бўлишига, Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати мусобақалари жараёнида улар томонидан дунё рекордларининг бир неча бор янгилаганлиги асос, деб топилди.
--------------- Бокс ---------------
ҲИМОЯ ЖАНГИ ОМАДЛИ ЯКУНЛАНДИ
Касбий бокснинг IBF(Халқаро боксчилар федерацияси), WBА (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBO(Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Сергей Ковалёв ўзининг чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди.
Монреал шаҳрида бўлиб ўтган жангда у ижтимоий келиб чиқиши ганалик бўлган, аммо Канада байроғи остида чиқиш қиладиган Жан Паскалга қарши рингга кўтарилди.
Муштлашув россиялик боксчи устунлигида бошланди. Саккизинчи уч минутликка келиб эса, нокаут ҳолатидан сўнг, ринг ҳаками жангни тўхтатиб, чемпионликка даъвогарнинг мағлуб бўлганини маълум қилди.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида мамлакатимиз халқаро майдонда самарали фойдаланишга боғлиқ бўлган глобал масалаларни ҳал этишда фаол ташаббускор ва илғор давлат сифатида эътироф этилганлигини, «Сув устувор тараққиёти учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этиш бўйича
Муфассал...
Икки қардош, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб, томонлар манфаатига хизмат қилмоқда. Айниқса, сўнгги ойлардаги икки мамлакатнинг турли даражадаги делегациялари ташрифи, бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар жараёнида эришилаётган келишувлар ҳам икки томонлама муносабатларни янги босқичини бошлаб бермоқда. Албатта, давлатлар миқёсидаги сиёсий-
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015