Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2509
Печат

 

futbbollТожикистон футбол федерациясининг пойтахтдаги офисида «Футбол федерацияси кубоги- 2018» турнирининг дастлабки босқичида Душанбе минтақаси жуфтликларини аниқлаб олишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи босқичда жамоалар  қуйидаги гуруҳларда майдонга тушади:

«А» гуруҳи: «Ваҳдат» (Ваҳдат), «Локомотив-Памир» (Душанбе), «Барқчи» (Ҳисор), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода).

«В» гуруҳи: «Истиқлол» (Душанбе), «Кўктош» (Рўдакий), «ФК-83» (Душанбе), ЦСКА «Памир» (Душанбе).

Тожикистон футбол федерацияси кубоги мусобақалари икки - дастлабки ва финал босқичларида ўтказилиб, унда биринчи ва олий лига жамоалари иштирок этади.

Дастлабки босқич учта: Душанбе шаҳри, шунингдек, Хатлон ва Суғд вилоятлари минтақаларида ўтказилади.

Минтақаларда энг яхши кўрсаткичга эришган жамоаларга финал босқичи йўлланмаси берилади.

 

ХИЗМАТДА ШРИ-ЛАНКАЛИК ҲАКАМЛАР

«Осиё футбол конфедерацияси кубоги- 2018» турнирнинг плей-офф босқичидан ўрин олган Тожикистон вице-чемпиони «Хўжанд» ҳамда «Дордой» (Қирғизистон) – «Аҳал» (Туркманистон) жуфтлиги ғолиби ўртасида кечадиган жавоб учрашуви тақдири шри-ланкалик ҳакамларга топширилди.

ФИФА рефериси, 33 ёшли Нивон Робеш майдон марказида ўйинни бошқариб боради. Ён чизиқларда унга ватандошлари Локу Кастхотеж ва Веллабада Хеважлар ёрдам беришади. Вирраккодикараж Касун захирадаги ҳакам вазифасини ўтайди.

Ҳакамлар нозирлиги Бирлашган Араб Амирликлари намояндаси Солиҳ Муҳаммад, комиссарлик эса, малайзиялик Субраманиан Маникам зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф босқичининг жавоб ўйини 2018 йилнинг 20 февралида Хўжанд шаҳридаги «Тожикистон мустақиллигининг ХХ йиллиги» стадионида ташкиллаштирилади.

 

-------------    Футзал    -------------

ХОТИРА ТУРНИРИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Душанбеда футзал бўйича таниқли футболчи Александр Кирсанов хотирасига бағишланган анъанавий қишки турнир ниҳоясига етди.

Унда учта гуруҳ бўйича ғолиблар аниқланди.

Фахрийлар ўртасида «Истиқлол» футбол академияси жамоаси ютиб чиқди.

Ҳаваскор жамоалараро эса, «Вавилон» клубига тенг келадигани топилмади.

Касбий жамоалар беллашувида «Газпром» мини-футболчилари барча рақибларидан ўзиб кетиб, бош совринга эгалик қилишди.

Тожик футболи равнақига муносиб ҳисса қўшган Александр Кирсанов ўз даврида «Ирригатор», «Вахш» ҳамда «Памир» футбол жамоалари таркибида тўп сурган.

 

=======    Жаҳонда    =======

-------------    Хоккей    -------------

КАНАДА ЁШЛАРИ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Америка Қўшма Штатларида шайбали хоккей бўйича ёшлар (U-20) ўртасида жаҳон чемпионати беллашувлари ниҳоясига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида швециялик тенгқурларини 3:1 ҳисобида доғда қолдирган канадалик ёшлар жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлишди.

Бронза медали учун курашда майдон эгалари чехияликларни 9:3 ҳисобида енгишди.

Навбатдаги «Жаҳон чемпионати-2019» Ванкувер ва Виктория шаҳарларида ўтказиладиган бўлди. Унда терма жамоалар гуруҳларга қуйидагича тақсимланди:

«А» гуруҳи: Канада, Россия Федерацияси, Чехия, Швейцария, Дания;

«В» гуруҳи: Швеция, Америка Қўшма Штатлари, Финляндия, Словакия, Қозоғистон.

-------------    Бокс    -------------

ҚОЗОҒИСТОН ВАКИЛЛАРИ РЕЙТИНГДА ЮҚОРИ

Касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши барча вазн тоифалари бўйича янги рейтингни эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, қозоғистонлик «чарм қўлқоп» устаси, биринчи ўрта вазнда WBO NABO ва WBA Inter- Continental йўналишлари чемпиони Канат Ислом мавқедаги «карвонбоши»лигини сақлаб қолди.

Канат Ислом юртдошлари Жанат Жакиянов (енгил вазн тоифаси) ва Иса Акбербаев (биринчи оғир вазн тоифаси)лар ҳам рейтингнинг кучли бешлик ва ўнлигидан жой олишди.

 

-------------    Теннис    -------------

«ХОПМАН КУБОГИ»

ШВЕЙЦАРИЯ ТЕРМАСИДА

Австралиянинг Перт шаҳрида теннис бўйича халқаро «Хопман кубоги» турнири якун топди.

Таркиби Рожер Федерер ва Белинди Бенчич сингари кучли теннисчилардан иборат бўлган Швейцария терма жамоаси турнир ғолиби, деб топилди.

Швейцарияликлар бош соврин масаласи ҳал бўлган учрашувда германияликлар устидан ишончли ғалабага эришишди.

Мазкур мусобақа 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 6 январигача давом этди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Ҳайитлар келди-ю, келмадинг болам…

 

Дўстим, ҳеч бандани фарзанд доғида куйдирмасин. Ота-она ўлими мерос, аммо ота-она кўз олдида чопқилаб юрган фарзандидан жудо бўлмасин экан. Буни мен ўз ҳаётимда англаб етдим.Бундан уч йил муқаддам, айни, рўза ойларида кенжа ўғлим Беҳзоджондан айрилиб қолдик…

Келинг, яхшиси бир бошдан ҳикоя қилиб берай. "Шарқи озод" мажмуасида жойлашган идорамизда одатдагидай кундалик ишлар билан машғул

Муфассал...

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2495927

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9905526
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
632
3186
9847
9871492
42087
107749
9905526

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.70
Бугун: 13-08-2026 05:22:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015