Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 2062
Печат

 

mini futbol 2017 14Тожикистон касбий футзал лигасининг навбатдаги мавсуми ҳам ниҳоясига етди.

Мамлакат биринчилиги учун кечган турнирда 78 очко жамғарган Душанбенинг «ДИСИ Инвест» клуби Тожикистон чемпиони унвонини ўзида сақлаб қолди.

Суғд вилоятининг маъмурий маркази - Хўжанд шаҳрининг «Сипар» футзал жамоаси фаолияти давомида биринчи марта мамлакат биринчилиги мусобақасининг кумуш медали совриндори бўлди.

Касбий футзал лигаси турнирида илк бор иштирок этган дебютант - Кўлоб шаҳрининг «Равшан» жамоаси 55 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Тўпурарлар баҳсида ҳам кўлобликлар вакили Шоди Муродов ғолиб чиқди. У мавсумда рақиблар дарвозасини 46 марта аниқ нишонга олди.

 

------------    Футбол    ------------

 «КОХИ НАВРЎЗ»ДА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

Жорий йилнинг 23 декабрида Душанбедаги «Кохи Наврўз» маданият ва истироҳат қасрида «Футбол-2017» мавсумининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Тантанада 20дан ортиқ номинация бўйича ғолиб чиққанлар ўз совринларига эгалик қиладилар.

Улар орасида энг яхши футболчи, футболчи аёл, футзалчи, мураббий, ҳакам ва бошқалар бўлишади.

Ҳар йили футбол мавсуми якунлангач, бундай маросимнинг ўтказилиши анъана тусини олган.

 

=======    Жаҳонда    =======

------------    Волейбол    ------------

«ЗЕНИТ» КЛУБЛАРАРО ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Россия Федерациясининг «Зенит» (Қозон шаҳри) волейбол жамоаси клублар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати турнирида ғолиб чиқди.

Полшада бўлиб ўтган мундиалнинг финал босқичида россияликлар Италиянинг «Чивитанову» жамоасини 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Бронза медали учун Бразилиянинг «Крузейро» ва Полшанинг «Скра» жамоалари ўзаро куч синашди.

Майдон эгаларини 3:0 кўринишидаги ҳисобда мағлуб этган бразилияликлар бронза медалини ўзлариники қилиб олишди.

Волейбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турнири 1989 йилдан буён ўтказиб келинади.

-----------    Хоккей    -----------

«БИРИНЧИ КАНАЛ КУБОГИ» РОССИЯ ТЕРМАСИДА

Москвада шайбали хоккей бўйича «Биринчи канал кубоги» мусобақалари ниҳоясига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида Россия термаси Финляндия бош жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келди. Учта учрашувда юз фоизлик натижа қайд этган Олег Знарок шогирдлари 9 очко тўплашди ва зафар қучишди.

Турнир давомида 8 очко жамғарган чехияликлар иккинчи ўринни ишғол қилишди.

Учинчи ўрин эса, финляндиялик хоккейчиларга насиб этди.

Ушбу турнир Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки олимпиада ўйинларидан олдин ўқув-машғулотлари вазифасини ўтади.

------------    Футбол    ------------

ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Швейцариянинг Нон шаҳрида Европа футбол клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақа - Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи жуфтликларини аниқлаб беришга бағишланган қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 

Унинг натижаларига кўра, турнирнинг 1/8 финалида қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади: «Ювентус»-«Тоттенхэм», «Базел»-«Манчестер Сити», «Порту»-«Ливерпул», «Реал»-ПСЖ, «Челси»-«Барселона», «Бавария»-«Бешикташ», «Севиля»-«Манчестер Юнайтед», «Шахтёр-Д»-«Рома».

Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинлар 2018 йилнинг 13-14, жавоб учрашувлари эса, 20-21 феврал кунлари ўтказилади.

***

Шунингдек, Европа лигаси 1/16 финал босқичи жуфтликларига ҳам ойдинлик киритиб олинди.

Улар қуйидаги кўринишда: «Црвена Звезда»-ЦСКА, «Астана»-«Спортинг», «Боруссия-Д»-«Атланта», «Ницца»-«Локомотив-М», «Спартак-М»-«Атлетик», «Реал Соседад»-«Залцбург», «Лудогорец»-«Милан», «Эстерсунд»-«Арсенал», «Марсел»-«Брага», «Копенгаген»-«Атлетико», АЕК-«Динамо-К», «Селтик»-«Зенит», «Наполи»-РБ «Лейпциг», «Лион»-«Вилярреал», «Партизан»-«Виктория-Пл», «Стяуа»-«Лацио».

Европа лигаси турнири иштирокчиси бўлган жамоалар ҳам икки мартадан, яъни ўз майдонида ва сафарда беллашади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

Туркигўй шоирлар устоз Айний нигоҳида

 

Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.

Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613095

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10353688
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2622
7692
37141
10274571
89200
161581
10353688

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 09:56:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015