Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 1863
Печат

 

tajikistan-cup2017-finalДушанбе шаҳридаги республика марказий стадионида футбол бўйича "Тожикистон кубоги" турнирининг ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони - пойтахтнинг "Истиқлол" ҳамда мамлакат биринчилиги кумуш медали совриндори - Суғд вилоятининг "Хўжанд" жамоалари бош мукофот учун ўзаро куч синашди.

Гарчи учрашув истиқлолчиларнинг майдондаги ҳудудий устунлигида ўтган бўлса-да, улар яратилган голли имкониятлардан самарали фойдаланишнинг уддасидан чиқишмади.

Суғдликлар эса, бунинг акси: рақиб дарвозаси олдида вужудга келган ҳар бир хавфли вазиятдан унумли фойданишга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. Ўйиннинг 41 ва 56 дақиқаларида "Хўжанд" жамоаси сардори Манучеҳр Аҳмедов ҳамда ярим ҳимоячи Ҳикматулло Расуловлар томонидан киритилган голлар "Сир соҳили" тўптепарларига ғалаба келтирди.

Шундай қилиб, "Хўжанд" клуби ўз фаолиятида тўртинчи маротаба Тожикистон кубоги соҳибига айланди. Жамоа илгари: 1998, 2002, 2008 йилларда ҳам мазкур турнирда зафар қучган.

 

"ИСТИҚЛОЛ" ҲУЖУМЧИСИ - МАВСУМ ТЎПУРАРИ

Олий лига жамолари ўртасида Тожикистон XXVI чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди.

Унинг якунига кўра, жорий йил мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Душанбенинг "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Дилшод Восиев ўз фаолиятида учинчи марта мавсум тўпурари, дея эътироф этилди.

У Фархорнинг "Ҳосилот" жамоасига қарши кечиктирилган тур учрашувида "хет-трик"ка эришиб, ҳисобидаги голлар сонини 16тага етказиб олди.

Мавсум тўпурарлигига асосий даъвогарлардан бўлган унинг жамоадоши, ўтган мавсум "мерган"и (22 гол) Манучеҳр Жалилов 15та гол билан иккинчи ўринда қолиб кетди.

Дилшод Восиев 2012, 2014 йилларда ҳам ушбу номинация бўйича ғолиб чиққан эди.

 

-----------   Футзал    -----------

"ДИСИ-ИНВЕСТ" - МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНИ

Тожикистон касбий футзал лигасининг XXVI чемпионати 26-туридан ўрин олган учрашувда "Алоқа" футзал клубини йирик - 14:4 ҳисобида мағлубиятга учратган "ДИСИ-Инвест" жамоаси муддатидан олдин, сурункасига тўртинчи марта мамлакат чемпиони бўлди.

Чемпионат кумуш медали Хўжанднинг "Сипар" жамоасига насиб этди.

Бронза медал учун кураш давом этмоқда. Унга "Сорокомпания" ва "Равшан" клубларидан қайси бири яхши натижага эришса, ўша эгалик қилади.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------   Футбол    -----------

ФИНАЛЧИ ЖАМОАЛАР ГУРУҲЛАРГА АЖРАТИЛДИ

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида футбол бўйича "Жаҳон чемпионати-2018" турнирининг финал босқичига йўлланма олган жамоаларни гуруҳларга ажратишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, терма жамоаларнинг гуруҳларга тақсимоти қуйидагича бўлди:

"А" гуруҳи: Россия, Саудия Арабистони, Миср, Уругвай;

"В" гуруҳи: Португалия, Испания, Марокаш, Эрон;

"С" гуруҳи: Франция, Австралия, Перу, Дания;

"D" гуруҳи: Аргентина, Исландия, Хорватия, Нигерия;

"Е" гуруҳи: Бразилия, Швейцария, Коста-Рика, Сербия;

"Ғ" гуруҳи: Германия, Мексика, Швеция, Жанубий Корея;

"G" гуруҳи: Белгия, Панама, Тунис, Англия;

"Н" гуруҳи: Полша, Сенегал, Колумбия, Япония,

Эслатиб ўтамиз, мундиал келгуси, 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград, Ростов - на Дону шаҳарларидаги 12та стадионда бўлиб ўтади.

 

-----------   Баскетбол    -----------

МОСКВАЛИКЛАР  - "ЕВРОЛИГА" ТУРНИРИ ПЕШҚАДАМИ

Баскетбол бўйича "Евролига" мунтазам чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) жамоаси ўз майдонида қитъанинг нуфузли клубларидан бири - Испаниянинг "Барселона" жамоасини қабул қилди ва 92:78 ҳисобида устунликка эришиб, турнир жадвалидаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Учрашувда "армиячи"ларнинг "оғир ҳужумчиси" Уилл Клайберн 22 очко тўплаб, энг юқори натижа қайд этди.

Беллашувни "Мегаспорт" қасрида 12 минг нафардан ортиқ ишқибоз кузатиб борди. Бу ЦСКА мухлисларининг мавсумдаги рекорд кўсаткичидир.

Москваликлар ўтказилган 10та учрашувнинг 8тасини ғалаба билан якунлашган.

Галдаги тур бугун, яъни 7 декабр куни ўтказилади. Унда ЦСКА жамоаси сафарда Германиянинг "Бамберг" клуби меҳмони бўлади.

"Барселона" эса, эртага Туркиянинг "Фенербахче" баскетболчилари билан бўладиган учрашувга мезбонлик қилади.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.       

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Шонли етти йил самараси

 

Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси

Муфассал...

ТОТЛИДИР БОЛДАН, АСАЛДАН, ЎЗБЕГИМ ТОЖИК БИЛАН…

 

Узоқ йиллар қатор илмий муассасалар, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппарати ахборот-таҳлиллар бўлими раҳбари, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радиоэшиттириш комитети раиси ўринбосари вазифаларида фаолият юритган, айни пайтда Тожикистон Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги масъул котиби сифатида хизмат қилаётган, биринчи даражали

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2381897

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9501422
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
558
3448
14960
9457148
558
145124
9501422

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 04:47:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015