Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси расман биринчи марта босқон ирғитувчиларнинг бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.
Тожикистон енгил атлетикасининг лидери, олимпиада чемпиони Дилшод Назаров бу нуфузли мавқе рўйхатининг кучли бешлигидан жой олди.
Рейтинг рўйхатининг биринчи поғонасини полшалик Павел Файдек эгаллаб турибди. У мавсумда 1362 балл тўплаган.
Иккинчи ўринда унинг ватандоши Войцех Новицкий (1288 балл) бормоқда. Фахрий учликдан Франция вакили Квентин Бигот (1256 балл) ҳам жой олган.
Тўртинчи ўрин эса, россиялик Валерий Пронкинга (1249 балл) насиб этган.
--------- Яккакураш ---------
ЕВРОПАДАН ЕТТИТА ОЛТИН МЕДАЛ
Чехия Республикасида Шарқ яккакурашининг каратэ тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Европа очиқ чемпионати ва Жаҳон кубоги турнирлари бўлиб ўтди.
Мусобақаларда дунёнинг 18 давлатидан 400 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.
Тожикистон Республикаси Миллий олимпиада комитетидаги манбанинг маълум қилишича, мамлакатимиз ўсмир ва ёшлари бу беллашувларда муваффақиятли чиқиш қилишган.
Ўсмирлар ўртасида кечган куч синашишларда намояндаларимиз Асадбек Фаттоев, Ҳожиқурбон Маҳмадов ҳамда Умид Сафаровлар иккитадан олтин медалларни қўлга киритишган.
Ўн саккиздан юқори ёшдагилар орасида эса, Бадриддин Умидов олтин медал совриндори бўлган.
--------- Футбол ---------
«ПАНЖШЕР» ОЛИЙ ЛИГАДА ҚОЛДИ
Олий лига жамоалари ўртасидаги Тожикистон чемпионати турнир жадвалининг еттинчи ва биринчи лига клублари ўртасида иккинчи ўринларни ишғол этган Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» ва Хўжанд шаҳрининг «Эсхата» жамоалариаро юқори дивизион йўлланмасини қўлга киритиш учун «тўқнаш» учрашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтди.
Ўзаро ҳисоб-китобда панжшерчиларнинг қўли (3:2) баланд келди ва улар олий лигада «жон сақлаб қолишди».
Эслатиб ўтамиз: «тўқнаш» учрашувининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки ўйинида дуранг кўринишидаги- 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
====== Жаҳонда ======
--------- Теннис ---------
«ДЭВИС КУБОГИ» - ФРАНЦИЯ ВАКИЛЛАРИДА
Франциянинг Вилнев-д Аска шаҳрида теннис бўйича эътиборли халқаро мусобақалардан бири «Дэвис кубоги» турнири якун топди.
Турнирнинг бош совринини майдон эгалари францияликлар ўзларида олиб қолишди.
Франция термаси финал босқичининг ҳал қилувчи учрашувида белгияликларга қарши кортга чиқди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финал босқичининг бешинчи учрашувида рақиби белгиялик Стив Дарсини 6:3, 6:1, 6:0 ҳисобида доғда қолдирган француз теннисчиси Лука Пуи ўз терма жамоаси ютуғига муносиб улуш қўшди.
Ўтган 2016 йилда «Дэвис кубоги» турнири ғолиблиги аргентиналикларга насиб қилган эди. Улар ҳал қилувчи босқичда хорватияликлардан устун келишганди.
--------- Футбол ---------
«УРАВА» - ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ
Японияда футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси ғолибини аниқлаб берувчи финал учрашуви ўтказилди.
Унда Япониянинг «Урава Редс» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоалари «яшил майдон»га тушди.
Ўйин шиддатли кечди. Асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганида, «Урава Редс» аъзоси Рафаэл Силва киритган ягона гол бош соврин тақдирини ҳал қилди.
Шундай қилиб, японияликлар 2017 йил мавсумида Осиё чемпионлар лигаси турнири ғолибига айланишди.
Япония терма жамоаси ва «Урава Редс» клубининг ўйинчиси Йосуке Кашиваги Осиё чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.
--------- Баскетбол ---------
«ТЕНЕРИФЕ»ДА ЯНГИ БОШ МУРАББИЙ
Испаниянинг «Тенерифе» клубига Фотис Кацикарис янги бош мураббий этиб тайинланди.
Грециялик 50 ёшли мутахассис ва баскетбол жамоаси ўртасида имзоланган келишув мавсум охирида тугайди.
Фотис Кацикарис илгари Россия терма жамоаси, шунингдек, Санкт-Петербургнинг «Динамо» ва Краснодарнинг «Локомотив-Кубан» клубларини ҳам бошқарган.
У фаолиятининг кейинги даврида Исроилнинг «Хапоэл» жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Мен ҳар гал Деваштич ноҳиясидаги Яхтан қишлоғига борар эканман, энг аввало, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов, донгдор «Ленинград» совхозига омилкорлик билан раҳбарлик қилган, собиқ СССР Олий Совети депутатлигига сайланган Тожимурод Ражабалиев ва ҳамкасбим Абдураззоқ Умаров ҳақида эслайман.
Яхтанга кираверишда, йўлнинг ўнг томонидаги янги токзорларни кўрар
Муфассал...
Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015