Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 1878
Печат

 

istiklolЖорий йилнинг 12 сентябрида Филиппиннинг Баколод шаҳридаги «Панаад Парк Стэдиум» аренасида қитъа клублари ўртасидаги «Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирининг минтақалараро ярим финал босқичининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Унда «Церос Негрос» ва пойтахтнинг «Истиқлол» жамоалари финал йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Ўйинни бошқариб бориш жанубий кореялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Майдон марказида ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) рефериси Ко Хунг Жин ишлайди. Ён чизиқларда унга юртдошлари Парк Санжун, Сонг Бонгкинлар ёрдам беришади. Тайванлик Ю Минг Сун захира ҳаками вазифасини ўтайди.

Хитойлик Ли Те Жун ҳамда ливанлик Башир Шафиқ Абдул Холиқлар ўйинни нозир ва комиссар сифатида кузатиб борадилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ҳисор шаҳри марказий стадионида ўтган илк беллашув 4:0 ҳисобида тожикистонликлар фойдасига ҳал бўлганди.

--------------    Футзал    --------------

ДУБАЙДАГИ ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ

Мини-футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси «Осиё чемпионати-2018» турнирига тайёргарлик доирасида Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Илгари хабар қилганимиздек, қитъа биринчилигининг саралаш босқичи мусобақалари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади.

Биринчи учрашувда тожик футзалчилари Афғонистон (16 октябр), кейин эса, Эрон (17 октябр) термаларига қарши майдонга тушишади. Гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни ишғол этган жамоаларга финал босқичи йўлланмаси берилади.

Футзал бўйича «Осиё чемпионати-2018» турнири келгуси йилнинг 6-18 феврал кунлари Хитой Тайпэйда ташкил қилинади.

=======    Жаҳонда    =======

------------    Кураш    ------------

ЯПОНИЯЛИКНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Будапешт (Венгрия)да курашнинг дзюдо тури бўйича жаҳон биринчилиги беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Гиламга 60 килограмм вазн тоифасида чиққан полвонлар ўртасида япониялик Наохиса Такато ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

У ҳал қилувчи финал босқичи курашида озарбайжонлик рақиби Орхан Сафаровнинг курагини ерга теккизди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медали монголиялик дзюдочи Болдбаатар Ганбатга насиб қилди.

Ўзбекистон намояндаси Диёрбек Ўразбоев кучли учликка нуқта қўйди.

------------    Бокс    ------------

«ҚАСОС» ЖАНГИ ЭҲТИМОЛИ

Касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишида 66,68 килограмм вазн тоифасида жанг қилувчи спортчилар: амалдаги жаҳон чемпиони, австралиялик Жефф Хорн ва филиппинлик Мэнни Пакяо ўртасидаги «қасос» жанги 2018 йилда ўтказилиши эҳтимоли бор.

Ўтган 2016 йилнинг 2 июлида Австралияда бўлиб ўтган чемпионлик муштлашувида майдон эгаси Жефф Хорн баҳсли ғалаба қозонган эди.

Филиппинлик чарм қўлқоп устаси, 38 ёшли Мэнни Пакяо фаолияти давомида 68та жангда иштирок этиб, 59 (38 нокаутли) марта зафар қучган, 7 марта мағлубият аламини чеккан, 2 марта дуранг натижа қайд этган.

Австралиялик 29 ёшли Жефф Хорн 17та (11 нокаутли) ғалаба, биттадан мағлубият ва дуранг кўрсаткичга эришган.

«Қасос» жанги боксчилар ўртасида бўладиган жанг шартномасига киритилган тақдирдагина, томонлар розилиги билан ўтказилиши мумкин.

КУБАЛИК БОКСЧИЛАР – ЕТАКЧИ

Германиянинг Гамбург шаҳрида AIBA (Халқаро бокс ассоциацияси) туркумидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақалар жараёнида 5та олтин ва 2та кумуш медалларга эгалик қилган кубалик боксчилар узоқ йиллардан буён дунё ҳаваскор боксининг етакчиси эканликларини яна бир бор исботладилар.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи жой битта олтин, 3та кумуш, 2та бронза медалларига совриндор бўлган Ўзбекистон вакилларига насиб этди.  Учинчи ўринни қозоғистонликлар (1-2-3) «забт» этишди.  Навбатдаги XXI жаҳон чемпионати 2019 йилда Россиянинг Сочи шаҳридаги «Айсберг» музли қасрида уюштирилади.

------------    Баскетбол    ------------

ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИРИ

Спортнинг баскетбол тури бўйича ХХХХ Европа чемпионати «Кўҳна дунё» қитъасидаги Финляндия, Исроил, Руминия ва Туркия давлатларининг Хелсинки,Тел-Авив, Клуж-Напок ва Истанбул шаҳарларида ўтказилмоқда.

Иштирокчи терма жамоалар қуйидаги гуруҳларда чиқиш қилмоқда:

«А» гуруҳи: Полша, Греция, Франция, Финляндия, Исландия, Словения;

«В» гуруҳи: Украина, Исроил, Литва, Грузия, Италия, Германия;

«С» гуруҳи: Хорватия, Чехия, Испания,Черногория, Руминия, Венгрия;

«D» гуруҳи: Буюк Британия, Россия, Сербия, Латвия, Туркия, Белгия.

Ҳар бир гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоаларга чорак финал йўлланмаси берилади ва улар бош соврин учун курашда ўзаро куч синайди.

Европа чемпионати 2017 йил 17 сентябрда тугайди.

 «Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Суғд вилоятида

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли яшаш шароити ва яратувчанлигу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида, Суғд вилоятига иш сафари билан борди.

Иш сафари доирасида мамлакат Президенти Ворух қишлоқ жамоатига ташриф буюрди.

Муфассал...

Миллат пешвосининг Роғун ГЭСига иш сафари

 

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида, Роғун ГЭСига ташриф буюрди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Бош вазир Қоҳир Расулзода ҳамроҳлигида айни пайтда 78та участкада кеча-ю кундуз юқори сифатли ишлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2567192

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10147453
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
987
7797
27924
10082592
44546
138877
10147453

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 11-10-2026 04:46:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015