Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 1514
Печат

 

kurash 2017 1Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати турнири бўлиб ўтмоқда.

Тожикистон дзюдо федерациясидан берилган хабарга қараганда, мамлакатимиз миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда: Комроншоҳ Устопириён, Суҳроб Боқиев, Хушқадам Хусравов, Беҳруз Хўжазода, Саидмухтор Расулов, Садр Бобоев,

Муҳаммадмурод Абдураҳмонов, Хуршид Мажидов.

Дунёнинг 86 давлатидан 450 нафар спортчи иштирок этаётган ушбу нуфузли турнир 3 сентябргача давом этади.

------------    Теннис    ------------

"ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ" ТУРНИРИ

Душанбеда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги "Президент кубоги" халқаро турнири якун топди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт ишлари бўйича комитетдаги манба тарқатган маълумотга кўра, халқаро мусобақа "Тожикистон темир йўллари" давлат унитар корхонасининг теннис кортида ташкил этилди. Унда Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Афғонистон ва Туркия давлатларидан 80 нафар намоянда, жумладан, 27 нафар қизлар иштирок этишди.

Халқаро турнир шахсан Тожикистон Республикаси Президентининг қўллаб-қувватлаши билан саккизинчи маротаба ўтказилди.

Ғолиблар соврин фондида белгиланган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

------------    Футбол    ------------

"ЦЕРЕС НЕГРОС" "ТОР-МОР" ЭТИЛДИ

Ҳисор шаҳридаги марказий стадионда қитъа клублари ўртасидаги  "Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017" турнирининг минтақалараро ярим финал учрашуви ўтказилди.

Бош соврин учун курашни давом эттириш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритиш мақсадида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, пойтахтнинг "Истиқлол" ва Филиппиннинг "Церес Негрос" жамоалари "яшил майдон"га тушди.

Қизғин кечган ўйиннинг якуний натижаси йирик- 4:0 ҳисобида Тожикистон чемпиони фойдасига ҳал бўлди. Беллашувда истиқлолчилар ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов "дубл"га эришган бўлса, Ахтам Назаров ва Ромиш Жалиловлар биттадан голга муаллифлик қилишди.

Меҳмонлар устози Ристо Видоковичнинг журналистларга берган интервюсида таъкидлашича, бу ўйин филиппинликларнинг "Осиё футбол конфедерацияси кубоги" мусобақаларидаги энг ёмон чиқиши бўлган.

Жавоб учрашуви 2017 йил 17 сентябрда Баколод шаҳрида ўтказилади.

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Футбол    ------------

ПОРТУГАЛИЯЛИК - ЕВРОПАДА ЭНГ ЯХШИ

Мадриднинг "Реал" жамоаси ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) йўналиши бўйича 2016-17 йиллар мавсумининг энг яхши футболчиси, дея тан олинди.

Шунингдек, бу мукофот учун Турин (Италия) шаҳрининг "Ювентус" жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон ва "Барселона" клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Европа футбол ташкилоти йиғилишида Чемпионлар лигаси турнирининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчилари ҳам аниқлаб олинди.

Жанлуижи Буффон ("Ювентус" Италия) энг яхши дарвозабон, "Реал" (Испания) клубининг аъзолари Серхио Рамос, Лука Модрич, Криштиану Роналдулар энг яхши ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида  эътироф этилдилар.

 

ГУРУҲЛАР ИШТИРОКЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Франциянинг Монако шаҳрида Чемпионлар лигаси 2017-18 йиллар мавсумининг гуруҳ босқичи қатнашчиларини белгилаб олишга бағишланган қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унинг натижасига кўра, жамоалар гуруҳларга қуйидаги тартибда тақсимландилар:

"А" гуруҳи: "Бенфика" (Португалия), "Манчестер Юнайтед" (Англия), "Базел" (Швейцария), ЦСКА (Россия);

"В" гуруҳи: "Бавария" (Германия), "ПСЖ" (Франция), "Андерлехт" (Белгия), "Селтик" (Шотландия);

"С" гуруҳи: "Челси" (Англия), "Атлетико" (Испания), "Рома" (Италия), "Қорабоғ" (Озарбайжон);

"D" гуруҳи: "Ювентус" (Италия), "Барселона" (Испания), "Олимпиакос" (Греция), "Спортинг" (Португалия);

"Е" гуруҳи: "Спартак" (Россия), "Севиля" (Испания), "Ливерпул" (Англия), "Марибор" (Словения);

"Ғ" гуруҳи: "Шахтёр" (Украина), "Манчестер Сити" (Англия), "Наполи" (Италия), "Фейенорд" (Нидерландия);

"G" гуруҳи: "Монако" (Франция), "Порту" (Португалия), "Бешикташ" (Туркия), "Лейпциг" (Германия);

"Н" гуруҳи: "Реал" (Испания), "Боруссия" (Германия), "Тоттенҳэм" (Англия), АПОЭЛ (Кипр).

Гуруҳ босқичи мусобақаларида 1-2- ўринларни "забт" этган жамоаларга чорак финал йўлланмаси берилади. Учинчи ўринни ишғол этган клублар эса, Европа лигаси плей-офф босқичида иштирок этади.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

Жаҳолатнинг жоҳил дунёси

 

Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2227169

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8738663
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1283
2537
9882
8709552
80900
93867
8738663

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 30-10-2025 08:11:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015