Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1782
Печат

 

mini futbol 2017Кичик футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси «Осиё чемпионати-2018» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тайёргарлик ўқув-машғулотлари доирасида Суғд вилоятининг Гулистон шаҳридаги «Шоҳин» спорт мажмуасида Ўзбекистон термасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказилди. 

Аввалги учрашувда 5:4 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар қўли баланд келди. Мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган Ҳусейн Шодиев шогирдлари иккинчи беллашувда майдонда ўзгача стратегиядаги ўйин намойиш қилдилар ва 5:3 кўринишдаги ҳисобда устунликка эришдилар.

Эслатиб ўтамиз: мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати-2018» турнирига Хитой Тайпей мезбонлик қилади.

-----------    Футбол    -----------

УЧИНЧИ ДАВРА СТАРТ ОЛДИ

Олий лига жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг учинчи даврасига ҳам старт берилди.

Сўнгги давра 1-турининг дастлабки ўйинида Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» клуби Ҳисорнинг «Барқчи» жамоасини қабул қилди. Тенг курашлар асосида кечган учрашув ҳисорликлар ярим ҳимоячиси Саидмухтор Азимовнинг автоголи эвазига майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Яна бир учрашувда ўз майдонида Қўрғонтепанинг «Вахш» жамоасига қарши ўйнаган мамлакатнинг амалдаги чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси кичик-1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан якун топди: «Хўжанд»-«Панжшер»-2:1, «Ҳосилот»-ЦСКА«Памир»-0:4. 

Учинчи давранинг навбатдаги 2-тур ўйинлари 12-13 август кунлари бўлиб ўтади.

-----------    Яккакураш    -----------

ДАСТЛАБКИ ЖАНГ ОМАДЛИ ЎТДИ

Америка Қўшма Шататларининг Хюстон шаҳрида аралаш қоидали жанг (ММА) бўйича халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Унда Тожикистон Республикаси вакили Жовидон Қодиров -Сорбон ўзининг дебют жангини ўтказди.

Унга фаолияти давомида мағлубият нималигини билмаган америкалик жангчи Жастин Хоффард рақиблик қилди.

Тўқнашув унча узоқ чўзилмади. Биринчи раунддаёқ тожик жангчиси рақибини техник нокаут ҳолатига тушириб, халқаро майдондаги илк ғалабасини қайд этди.

Таъкидлаш лозимки, кейинги пайтларда аралаш қоидали жанг бўйича Тожикистон намояндаларининг халқаро мусобақалардаги чиқишлари кўпайиб, уларнинг аксарияти муваффақият билан тугалланмоқда.

 

======    Жаҳонда    ======

--------    Енгил атлетика    --------

«ЭНГ ТЕЗ ОДАМ» ЮТҚАЗДИ

Саккиз марта олимпиада чемпиони, қисқа масофаларга югурувчилар «қироли», «дунёнинг энг тез одами» лақабини олган ямайкалик Усейн Болт Англиянинг Лондон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати мусобақаларида ҳаётидаги биринчи мағлубият аламини чекди.

Мундиал дастурига киритилган 100 метрга югуриш беллашувларида у мазкур масофани 9,95 секундда босиб ўтиб, учинчи ўринда қолиб кетди.

Усейн Болтнинг асл мақсади фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионатидан ғолиблик билан қайтиш эди. Афсуски…

Спринтерлар (қисқа масофага югурувчилар) мусобақасида ғолиблик америкалик Жастин Гэтлинга насиб этди. У 100 метрни 9,92 секундда ишғол этди. Кумуш медалга ҳам унинг ватандоши Кристиан Коулман (9,94 секунд) эгалик қилди.

------------    Бокс    ------------

АФСОНАВИЙ КЛИЧКО РИНГДАН КЕТДИ

Касбий бокснинг бир неча йўналишлари бўйича ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко ўз фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди.

У англиялик Энтони Жошуага барча чемпионлик камарларини бой берганидан сўнг, анча вақт «қасос» жанги ўтказиш ҳақида ўйланиб юрганди.

Кутилмаганда, рингга бошқа қайтмаслиги ҳақидаги хабарни тарқатди.

Унинг менежери Бренд Бенти боксчининг фаолиятини якунлагани тўғрисида фикр билдириб, шундай деди:- Унинг кўзларидаги олов йўқолди…

Демак, афсонавий боксчининг бундан кейин ғалаба қозонишга бўлган ишончи қолмаган.

-----------    Футбол    -----------

«БАВАРИЯ» СУПЕРКУБОК СОҲИБИ БЎЛДИ

«Сигнал Идуна Парк» стадионида Германия бундеслигаси Суперкубоги соҳибини аниқлаб берувчи учрашув уюштирилди.

Унда бундеслиганинг ўтган мавсумдаги чемпиони, Дортмунднинг «Боруссия» ҳамда кубок эгаси Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Учрашув учун ажратилган асосий вақт дуранг-2:2 ҳисобида якун топиб, ғолибни аниқлаш имкони бўлмади.

Ўн бир метрлик пеналти тепишда эса, мюнхенликлар дарвозани аниқ нишонга олиб, 4:5 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шунингдек, «Арсенал» ва «Челси» жамоалари ўртасида кечган Англия премер лигаси суперкубоги матчида ҳам ғолиб пеналтилар асосида белгиланди. «Арсенал» клуби ғолибликка эришди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё!

 

Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2527017

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10020502
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1169
3651
17218
9980795
56472
100591
10020502

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 17-09-2026 06:31:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015