Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1642
Печат

 

k ustopiriyonnБеларус Республикасининг пойтахти Минск шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича «Европа кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда таркиби Комроншоҳ Устопириён, Садр Боев, Кароматулло Ҳакимов ва Муҳаммадрасул Саидумаровлардан иборат мамлакатимиз терма жамоаси иштирок этди.

Комроншоҳ Устопириён ўз вазн тоифасида нуфузли турнирнинг бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий олимпиада комитети хабар тарқатди.

Дзюдочимиз дастлабки чиқишларида Беларус ҳамда Россия давлатлари намояндаларини мағлубиятга учратди. Учинчи рақиби- исроиллик Ли Кохманга имкониятни бой бериб қўйди.

Медал учун кечган беллашувларда венгриялик Заболкс Крижан ва Габор Верларни доғда қолдирди.

Термамизнинг бошқа аъзолари муваффақиятга эриша олишмади.

 

---------------    Футзал    ---------------

«ДИСИ ИНВЕСТ»НИНГ ОМАДСИЗ ДЕБЮТИ

Илгари хабар қилганимиздек, Ветнамнинг Хошимин шаҳрида мини-футбол бўйича старт олган клублар ўртасидаги Осиё биринчилиги мусобақалари ўз маррасига етди.

Клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида илк бор иштирок этган Душанбенинг «ДИСИ Инвест» жамоаси омадсиз қатнашиб, турнирнинг 1/4 финал босқичига чиқишни уддалай олмади.

Футзалчиларимиз гуруҳ босқичининг 1-турида Ироқнинг «Нафит ал- Васат» клубига 2:7 ҳисобида ютқазиб қўйдилар.

Кейинги турларда ҳам Қатарнинг «Ал-Райян» ва Индонезиянинг «Вамос Матарам» жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата олмадилар ва 1:2 ҳамда 2:5 ҳисобидаги мағлубиятлар аламини чекишди.

Соҳа мутахассисларининг айтишларича, «ДИСИ Инвест» жамоасига халқаро мусобақаларда иштирок қилиш тажрибасининг етишмаслиги панд берган.

 

---------------    Футбол    ---------------

НАЗОРАТ УЧРАШУВЛАРИДАГИ НАТИЖАЛАР

Олий лига жамоалари ўртасида амалдаги Тожикистон чемпиони пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси давралар оралиғидаги танаффус пайтида Ўзбекистоннинг бир қатор клублари билан назорат учрашувлари ўтказди.

Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларининг биринчисида «Истиқлол» Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи қисми тенг курашлар асосида кечган бўлса, иккинчи қисмда фарғоналиклар назоратни ўз қўлларига олдилар ва рақиб дарвозасига кетма-кет иккита гол киритдилар. Матчнинг 90-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпини душанбеликлар ҳужумчиси Дилшод Восиев дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди-2:1.

Кейинги Муборакнинг «Машъал» ва Бекободнинг «Металлург» жамоаларига қарши ўтган учрашувларда бир хил-1:1 дуранг натижалар қайд этилди.

 

========    Жаҳонда    ========

---------------    Шаҳмат    ---------------

МЕЗБОН - ГРУЗИЯ ПОЙТАХТИ

Жорий йилнинг 2-27 сентябр кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шаҳмат бўйича «Жаҳон кубоги» турнири ўтказилади.

Ушбу мусобақаларда амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ҳам қатнашади. Жаҳон шаҳмат тожининг соҳиби буни расман тасдиқлади.

Турнир «нокаут» тизимида ўтказилиб, енгилган шаҳматчи тўғридан- тўғри мусобақаларни тарк этади. Агар икки партия натижасига кўра, дуранг кўрсаткич қайд этилса, ғолиб тай-брек йўли билан аниқланади.

Мусобақанинг финал босқичи тўртта классик партиядан иборат бўлади. Ғолиб ва финалчи шаҳматчиларга жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган даъвогарлар турнирида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

 

---------------    Хоккей    ---------------

БОШ МУРАББИЙ ЎЗГАРДИ

Келгуси 2018 йилнинг 14-25 феврал кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида қишки олимпиада ўйинлари ташкил этилади.

Ушбу халқаро турнирда хоккей бўйича Канада терма жамоаси янги бош мураббий раҳбарлиги остида қатнашишга қарор қилди.

Бош мураббийлик вазифасига эса, 60 ёшли Уилли Дежардек тайинланди. У илгари Миллий хоккей лигасининг «Ванкувер» ҳамда Америка хоккей лигасининг «Техас Старз» жамоаларини бошқарган.

Канада миллий терма жамоаси олдинги 2010 ва 2014 йилларда ўтказилган қишки олимпиада ўйинлари ғолибидир.

«Олимпиада ўйинлари-2018» мусобақаларининг илк босқичида канадаликлар Чехия, Швейцария ва Жанубий Корея термаларига қарши музли майдонга тушишади.

 

---------------    Бокс    ---------------

ОЛИМПИАДА ЛИЦЕНЗИЯЛАРИ БЕРИЛАДИ

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги «Жаҳон чемпионати-2019» турнири Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Турнир мезбонлиги учун Ҳиндистон, Украина, Таиланд ва Туркия каби давлатлар ҳам даъвогарлик қилганди.

Бу тўғрида Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев маълум қилди.

Турнир совриндорлари 2020 йилда Токиода ўтказилиши кўзда тутилган ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўладилар.

«Халқ овози» нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2220451

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8705727
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2176
2460
13539
8671582
47964
93867
8705727

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 17-10-2025 18:11:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015