Тожикистонлик шаҳматчи Муҳаммад Ҳусенхўжаев жорий йилнинг 2-28 сентябр кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган "Жаҳон кубоги" турнирида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди.
"Дона сурувчи" Муҳаммад Ҳусенхўжаев Марказий Осиё давлатлари иштирокидаги минтақавий чемпионат мусобақаларида иштирок этиб,
тўққиз имкониятдан 6,5 очко жамғарди ва иккинчи ўринни ишғол қилди.
"Жаҳон кубоги" беллашувларида сўнгги бор - бундан 9 йил муқаддам халқаро тоифадаги гроссмейстер Фаррух Амонатов қатнашган эди.
---------- Енгил атлетика ----------
ЯНГИ МИЛЛИЙ РЕКОРД ЎРНАТИЛДИ
Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Гусман Касанов хотирасига бағишланган XXVII халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мазкур мемуар турнирда иштирок этган тожик енгил атлетикачилари қайд этишга арзигулик натижалар кўрсатдилар.
Даврон Отабоев 400 метр масофани 47,60 секундда босиб ўтди ва янги Тожикистон миллий рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Одилшоҳ Исматов ва Кристина Пронженко (400 метрга югуриш), Меҳрангиз Назарова (5000 метрга югуриш)лар мусобақаларнинг бронза медаллари билан тақдирландилар.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин майдон эгалари- Қозоғистон вакилларига насиб этди.
Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни Ҳиндистон ва Эрон Ислом Республикалари намояндалари ўзаро тақсимлаб олишди.
---------- Футбол ----------
"ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА" ҲОЗИРЛИК ЖАРАЁНИ
Тожикистон ёшлар (U-23) терма жамоаси келгуси йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган "Осиё чемпионати- 2018" турнирига тайёргарлик ўқув-машғулотларини бошлаб юборди.
Душанбеда ўтаётган ҳозирлик жараёнига ёшлар термаси бош мураббийси Ҳаким Фузайлов 25 нафар, яъни 3 нафар дарвозабон, 9 нафар ҳимоячи, 10 нафар ярим ҳимоячи ва 3 нафар ҳужумчини чорлаган.
Қитъа биринчилигига тайёргарлик доирасида ёш футболчиларимиз 10 июл куни Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушадилар.
Фаластинда 19-23 июл кунлари ўтадиган турнир саралаш босқичининг "Е" гуруҳида тожикистонликлар Фаластин, Бангладеш, Иордания ёшлари билан ўзаро куч синашадилар.
Ўнта гуруҳдан ғолиб чиққан ва бешта энг яхши натижа билан иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар финал босқичига йўлланма олади.
ОЛИЙ ЛИГА АЪЗОЛАРИ ТАНАФФУСДА
Юқори дивизион чемпионатининг икки давраси, яъни 13 тур ўйинлари ортда қолди. Биринчилик иштирокчилари эса, 29 июлга қадар танаффусга чиқишди.
Сўнгги 13-турда пойтахт дербисида ЦСКА "Памир" жамоасига қарши тўп сурган "Истиқлол" жамоаси йирик- 4:1 ҳисобида устунликка эришди ва турнир жадвалидаги мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.
Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайдга олинди: "Вахш"- "Хўжанд"- 1: 4, "Ҳосилот"- "Панжшер"- 3: 2, "Регар-ТадАЗ"- "Барқчи"- 1: 2.
Икки даврада 13 имкониятдан 33 очко тўплаган "Истиқлол" жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 21тадан очкога эгалик қилган "Хўжанд" ва ЦСКА "Памир" жамоалари кучли учликдан жой олган.
Тўпурарлар беллашувида эса, "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов 13та гол билан "мерганлар" рўйхатини бошқариб бормоқда.
======= Жаҳонда =======
---------- Бокс ----------
"РУС БАҲОДИРИ" РИНГГА ҚАЙТДИ
Ўта оғир вазнли спортчилар орасида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича собиқ "мунтазам" жаҳон чемпиони, россиялик Александр Поветкин маълум муддатдан сўнг яна рингга қайтди.
Илгари боксчи қонида тақиқланган перепарат- мелдония унсурлари топилгани учун мусобақалардан четлаштирилган эди.
Александр Поветкин рингга қайтган дастлабки жангдаёқ Москва шаҳрида ўтказилган бокс кечасида WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) ва WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишлари бўйича украиналик Андрей Руденко билан қитъалараро чемпионлик камари учун муштлашди.
Россиялик "чарм қўлқоп" устаси назорати остида 12 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар очколар фарқи билан Александр Поветкинни ғолиб деб топишди.
---------- Футбол ----------
"КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИ" ЯКУН ТОПДИ
Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида старт олган "Конфедерациялар кубоги-2017" турнири ўз маррасига етди.
Санкт- Петербург шаҳрида ўтган ҳал қилувчи финал босқичида Чили ва Германия терма жамоалари бош соврин учун ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Чилиликларнинг жуда катта устунлигини "синдириб", улар дарвозасига ягона гол йўллай олган немис футболчилари мусобақа ғолиби бўлишди.
Нуфузли мусобақанинг учинчи ўрни, яъни бронза медали учун Португалия ҳамда Мексика терма жамоалари кураш олиб борди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларгача 0: 1 ҳисобида имкониятни бой бериб келган португалияликлар 90+1 вақтида ҳисобни тенглаштирдилар. Ҳакам томонидан белгиланган қўшимча таймларда рақиб дарвозасини яна бир бор забт этиб, иродали ғалабани қўлга киритдилар.
"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.
Жорий йилнинг 19-20 феврал кунлари Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда
Муфассал...
Фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий ғояларни тарғиб этиш, гендер масалалари моҳиятини очиб бериш мақсадида Тожикистон Республикаси Адвокатлар иттифоқи ташаббуси билан Норак шаҳрида семинар ўтказилди. Семинарда Норак шаҳри, Дўконий ҳамда Пули Сангин қишлоқ жамоатларидан 120 нафар киши қатнашди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015