Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 2009
Печат

 

futbol 12 12Тожикистон ёшлар (U-19) терма жамоаси янги бош мураббий Мубин Эргашев бошчилигида жорий йилнинг 31 октябридан 8 ноябригача мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Осиё чемпионати-2018" турнирининг саралаш босқичига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ёшлар термаси бир ҳафта давомида Бишкек шаҳрида тайёргарлик ўқув-машғулотларини ўтказади.

Мубин Эргашев ўқув-машғулотларига 3 нафар дарвозабон, 7 нафар ҳимоячи, 8 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчини сафарбар этган.

Ўқув-машғулотлари доирасида ёш футболчиларимиз қирғизистонлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар термаси саралаш босқичининг "В" гуруҳи мусобақаларида Ўзбекистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари намояндаларига қарши майдонга тушади.

 

ЖАДВАЛ ПЕШҚАДАМИ ОЧКО ЙЎҚОТДИ

Мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва ноҳиялари стадионларида олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон биринчилигининг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Футбол мухлислари турнинг марказий ўйинини Турсунзода шаҳридаги "ТалКО-Арена" ўйингоҳида томоша қилишди.

Бу ерда "Регар-ТадАЗ" жамоаси чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Душанбе шаҳрининг "Истиқлол" клубини қабул қилди.

Мезбонлар амалдаги чемпионга муносиб қаршилик кўрсатиб ўйнашди. Учрашув биринчи қисмининг 23-дақиқасидаёқ "металлурглар" ҳужумчиси Фирўз Раҳматов меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди.

Дастлабки тайм тугашига саноқли дақиқалар қолганида, "Истиқлол" клуби сардори Фатҳулло Фатҳуллоев ҳисобда тенгликни ўрнатди.

Иккинчи қисмда томонлар ҳар қанча уринишмасин, натижани ўз фойдаларига ўзгартира олмадилар. Шундай қилиб, амалдаги чемпион яна очко йўқотди.

Турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди: "Хўжанд"-ЦСКА "Памир"- 0:0, "Ҳосилот"-"Барқчи"- 0:1, "Панжшер"-"Вахш"- 6:2.

 

=======    Жаҳонда    =======

------------    Футбол    ------------

"КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИ-2017" АВЖИДА

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарлари стадионларида "Конфедерациялар кубоги-2017" турнири қизғин давом этмоқда.

Турнирда дунёнинг саккизта энг кучли терма жамоаси икки гуруҳга ажралиб кураш олиб бормоқда. Гуруҳлар таркиби қуйидагича:

"А" гуруҳи: Россия Федерацияси, Португалия, Мексика, Янги Зеландия;

"В" гуруҳи: Германия, Чили, Австралия, Камерун.

"Конфедерациялар кубоги" ҳар тўрт йилда жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилишидан бир йил олдин ташкил этилади.

Мазкур турнирнинг амалдаги ғолиби Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.

"Конфедерациялар кубоги-2017" турнири 17 июндан 2 июлга қадар давом этиб, ҳар икки гуруҳда биринчи-иккинчи жойларни ишғол этган терма жамоалар ярим финал босқичида курашни давом эттиради.

 

------------    Бокс    ------------

"ҚАСОС" ЖАНГИДАГИ МАҒЛУБИЯТ

Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти), IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналишлари бўйича "қасос" жанги ўтказилди.

Унда ўтган йили юқорида зикр этилган йўналишлар бўйича чемпионлик камарларини бой бериб қўйган россиялик Сергей Ковалёв ва амалдаги жаҳон чемпиони - америкалик Андре Уордлар рингга чиқишди.

Ўн икки раундлик жангнинг саккизинчи уч дақиқалик қисмигача очколар юзасидан олдинда борган Сергей Ковалёв кутилмаганда техник нокаут ҳолатига тушиб қолди.

Шундай қилиб, жисмоний жиҳатдан жангга пухта тайёрланмаган россиялик спортчи касбий бокснинг уч йўналиши бўйича чемпионлик камарларини қайтариб олиш имкониятидан фойдалана олмади.

 

------------    Волейбол    ------------

РОССИЯЛИКЛАР "ЖАҲОН ЛИГАСИ" ФИНАЛИДА

Полшада спортнинг волейбол тури бўйича "Жаҳон лигаси" турнири финалига йўлланма берувчи учинчи босқич мусобақалари ниҳоясига етди.

Босқичнинг сўнгги турида Эрон Ислом Республикаси волейболчиларига қарши ўйнаган Россия терма жамоаси йўлланма учун рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган руслар пировард натижада тўртинчи ўринни эгаллаб, кучли олтилик таркибига киришди. 

"Жаҳон лигаси" финал босқичи учун дунёнинг 36 терма жамоаси курашга қўшилган эди. Кучли дивизионда эса, 12 жамоа қатнашди.

"Жаҳон лигаси"нинг финал босқичи жорий йилнинг 4-8 июл кунлари Бразилиянинг Куритиб шаҳрида бўлиб ўтади.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

«Халқ овози» ва бутун тожик матбуоти фахри

 

«Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Исписорий», «Исписорлик Бобожончўлоқ», «Бобожончўлоқи Хўжандий», «Бобожон Ғафур», «Бобожон»… Агар ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охири ва ўттизинчи йиллари бошидаги газеталарни варақласангиз, мазкур тахаллус остида босилган хабар ва мақолаларга тез-тез кўзингиз тушади. Уларнинг муаллифи ўша пайтда айни навқирон йигит бўлган Бобожон Ғафуров эди. -Бобожон Ғафуровнинг ёзганлари

Муфассал...

Инсоф излаб бозорга борманг

Ёхуд муборак Рамазон ойи арафасида бозорлардаги нарх-наволар хусусида

Яқинда Раъно Қирғизбекова деган танишим Москва шаҳридан келди. У киши меҳнат таътили пайтида Россияда яшаётган ўғли, келини ҳамда неварасини кўриб қайтди. Танишимдан сафар таассуротлари ҳақида сўраганимда, Москва шаҳрининг гўзаллиги, меҳнат муҳожирларининг муаммоларидан гапира туриб, россияликларнинг ажойиб бир анъанасидан завқланганлигига алоҳида тўхталди:

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2599984

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10306263
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
377
8864
31692
10210212
41775
161581
10306263

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.10
Бугун: 07-11-2026 01:02:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015